Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.01.2016

Стилян Петров:«Саратондан устун келиш имконияти 50га 50»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 199
Стилян Петров:«Саратондан устун келиш имконияти 50га 50»

«Селтик» ва «Астон Вилла» клублари ҳамда Болгария терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Стилян Петров саратон (рак) хасталигини енгиб ўтган футболчилардан биридир. У World Soccer нашрига берган интервьюсида ҳаётидаги энг оғир даврда жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ниҳоятда зарур ҳисобланган куч - иродани топганию, доимо келажакка умид билан қараганини алоҳида таъкидлади.

- 2012 йилнинг март ойи. «Астон Вилла» клуби «Арсенал»га қарши ўйинда енгилганди - 0:3. Учрашув давомида тана ҳароратингиз кескин кўтарилиб кетган. Ўшанда бу премьер-лигадаги охирги ўйинингиз эканлигини ҳали билмас эдингиз. Тез орада даҳшатли ташхис қўйилди - лейкемия...

- Ҳа, ўта ёқимсиз хабар. Тиббий текширув натижаларини айтганларида, ўзимни бу дунёдаги энг ёлғиз ва бечора кишидек ҳис қилгандим. Зеро, гап лейкемиянинг ўткир шакли хусусида борган ва даволаниш жараёнини дарҳол бошлаш талаб этиларди. Энг муҳими, тез орада бутун футбол дунёсидаги миллионлаб кишиларнинг самимий қўллаб-қувватлашларини яққол сездим. Айнан шу нарса менга ўзгача ирода бағишлади. Дейлик, 19-дақиқа (Петров 19-рақам остида ўйнарди)даги махсус олқишларни таърифлашга тилим ожиз. Шундай қилиб, даҳшатли хасталик билан курашишга куч топдим. Бу кураш нақ 3 йил давом этди. Аввалига роса қийналганман. Энди эса айтишим мумкинки, саратондан устун келиш имконияти 50га 50. Ўсимта балосига гирифтор бўлганлар курашсиз мағлубиятни тан олмасалар, бас.

- Даволаниш жараёнида сизни айнан ким кўпроқ қўллаб-қувватлаганди?

- Қайтараман, дунёнинг турли бурчакларидаги одамлар менинг ҳолатимга бефарқ қарашмади. Энг эътиборли томони, улардан кўпчилигини танимайман ҳам. Тўғри, шу жойда хотиним - Полинани алоҳида айтишим керак. У менга ақлга сиғмас даражада ғамхўрлик қилди. Дейлик, суткасига 24 соат олдимдан бир қадам нарига кетмай, ҳаётга нисбатан муҳаббатимни оширди. Ўша вақт фарзандларимизни бува ва бувиларига жўнатгандик. Шифохонада бир неча ҳафта ётганман. Ўғилларим - Кристиан ва Стилян қандай хасталикка чалинганимни илк кундаёқ билишган. Гоҳида улар ҳам олдимга келиб, менга ўзгача далда беришган. Хуллас, хасталик пайти ҳаётни қадрлашни ўргандим. Ҳаттоки, энг арзимас нарса ҳам мен учун бебаҳодек кўринди. Барчасидан маҳрум бўлиб қолишим мумкинлигини тушуниб, оғир жараёнга чидадим. Дейлик, кунига 3 марта химиотерапия муолажасини олардим, беҳисоб дорилар ичардим. Асосийси, саратонни енга олишимга ишондим.

- Хўш, сизни қандай даволашди?

- 3 йил давомида химиотерапия ва стероид даволаш курсларидан ўтдим. Барчаси оғир ва ёқимсиз. Бу вақтда 39 килограмм ортиқча вазн тўпладим. Айни пайт асл ҳолатимга қайтиш ниятида шуғулланяпман. Аммо бу осон эмас, чунки стероидларнинг таъсири ҳали ҳам бор.

- 3 йиллик айрилиқдан сўнг Болгарияга қайтиб, нималарни ҳис қилдингиз?

- Оҳ, буни таърифлаб беролмайман. Лейкемия ҳақида айтишганида, жонажон ватанимга яна қайтиш-қайтмаслигимни билмасдим. Кўз ўнгимда хотиним ҳўнграб йиғлаб юборган, шифокорлар эса жимгина полга қараб туришганди. Яхшиямки, дарҳол муҳим муолажаларни бошладик ва бу жараён тўғри олиб борилди. Шу ўринда профессор Дэвид Линч ва Лондон университети шифохонасининг барча ходимларига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, профессор Чарль Крэддок ва Синдип Нагрига ҳам катта раҳмат.

- Энди мавзуни ўзгартирсак. Англия ва Шотландия футболи ўртасида қандай фарқ бор?

- Шотландияда лиганинг яққол етакчиси сафида тўп сурганман. Кўплаб рақиблар бизга қарши баҳсларда ҳимоявий услубга таянишарди. Англияда эса умуман бошқача. Аксарият клубларнинг савиялари тенг ва ҳар бири муайян ўйинда ғалаба қозониши мумкин. Қолаверса, АПЛда футбол анча тез, ўйинчилар жисмоний томондан яхши ҳолатда бўлишади. Шунингдек, тактика масаласида ҳам етарли уқувга эга бўлиш талаб этилади. Зеро, ўйинлар чоғи кичик хато ҳам сира кечирилмайди.

- «Селтик»нинг Шотландия чемпионатидаги роли «Астон Вилла»нинг АПЛдаги ролидан мутлақо фарқланади...

- Ҳа, мухлислар «Селтик»дан ҳар йили чемпионликни кутишади, клубни мудом ЧЛда кўришни исташади. «Астон Вилла» олдида эса бундай талаблар йўқ. Чунончи, мухлислар рақобатбардош жамоа шакллантириб, «Челси», «МЮ» ва «Манчестер Сити»га чинакамига кураш тақдим этиш учун катта маблағ кераклигини жуда яхши тушунишади.

- Сизнингча,қайси дербида эҳтирос кучлироқ - «Селтик» - «Рейнжерс»дами ёки «Ливерпуль» - «МЮ»да?

- Бу борада «Селтик» - «Рейнжерс» ўйини устунроқ. Бинобарин, Шотландияда мухлислар сал чапанироқ ва кескинлик ҳам шунга яраша, беқиёс.

- Бироқ айни пайт бу жамоалар ўртасидаги дерби йўқ...

- Афсуски, шундай. «Селтик»нинг асосий муаммоси ҳам шу. Агар «Рейнжерс» элит дивизионга қайтмаса, бундан биринчи навбатда, «Селтик» зарар кўради. Яъни ички биринчиликда ҳақиқий рақобатни сезмайди ва еврокубокларда омадсиз иштирокини давом эттиради.

- Хотинингиз билан шахсий жамғарма тузгансиз. Бу билан нимани кўзлагансиз?

- Мен билан рўй берган ҳолатни ҳеч кимга раво кўрмайман. Жамғармани аниқ мақсадларни ўйлаб, очганмиз. Вазифамиз - саратонга қарши дори воситаларини топиш, яъни химиотерапия ўрнига муқобил вариант яратиш ишларига кўмаклашиш. Хусусан, Болгариядаги онкология шифохоналарига имкон қадар ёрдам қўлини чўзишни истаймиз. Шунингдек, саратонга чалинган болаларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаймиз.

- Ўз келажагингизни қандай кўряпсиз?

- Ҳозирда режаларим жуда кўп. Аввало, мураббийлик лицензиясини олмоқчиман. Ўтган мавсум «Астон Вилла»да Тим Шервудга ёрдам бердим. Тўғри, яқин вақтда нима бўлишини билмайман. Болгарияда иш бошлашим хусусида гап-сўзлар чиққанди. Аммо ҳозирча аниқ таклиф тушгани йўқ.

Манба: Football.ua,

С. РАҲМОНОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar