Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.01.2016

Анчелоттини муваффақиятга элтувчи олти омил

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 126
Анчелоттини муваффақиятга элтувчи олти омил

Яхшилаб дам олиш ва янги жамоаси билан танишиб олиш учун Карло Анчелоттида ҳали салкам 6 ой вақт бор. Зеро, куни кеча жаҳон футболида анчадан буён муаллақ турган - Пеп Гвардиола «Бавария»да қоладими ёки йўқ, деган саволга жавоб топилди. Эндиликда шуни ишонч билан айтиш мумкинки, немис кемасида капитан алмашса ҳам, у денгиз ва океанларда дадил сузишда давом этади. Шу муносабат билан, россиялик ҳамкасбларимиз Карло Анчелоттини муваффақиятларга етаклаши мумкин бўлган 6та энг муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталишни мақбул деб топишди.

Чемпионлар Лигасига эътиборни ошириш

Айнан ушбу турнирдаги иштирок италиялик мураббий фаолиятига баҳо беришда муҳим аҳамият касб этади. Унинг қўл остида бўлган футболчиларнинг даражаси эса шу даражада юқорики, улар бошқа ҳар қандай мураббий бошчилигида ҳам Германия чемпиони бўлишлари аниқ. Мабодо, ҳеч ким кутмаган воқеа содир бўлса-ю, Европа тожи учун бор кучини сарф этган «Бавария» мамлакат биринчилигида «кумуш»ни қўлга киритса ҳам уни албатта, кечиришади. Зеро, мюнхенликлар учун «шалпангқулоқ кубок» муқаддас саналади ва айнан Анчелотти бу масалада ҳозир 1-рақамли мутахассисдир: «Милан» билан 2, «Реал» билан 1 бор бу муваффақиятга эришишнинг ўзи кўп нарсадан дарак. Яна шуни ҳам унутмаслик керак-ки, у ЧЛ ғолиблиги учун курашда ўзи ўрнига келаётган Гвардиолани ҳам доғда қолдирган (ЧЛ ярим финали: «Реал»-«Бавария» - 5:0).

«Бавария»да ўзидан из қолдириш

Пепдан фарқли ўлароқ, Анчелотти шогирдларини ўзлари учун бегона бўлган позицияларда ўйнашга мажбур қилмайди, таркибни ва ўйин услубини доимо ўзгартириш ҳам унга ёт. Унинг севимли схемаси 4-2-3-1 бўлиб, бу услуб немис суперклуби учун айнан мос тушади. Тўғри, Гонсало Игуаиннинг сотиб олиниши ва таркибда Роберт Левандовскининг сақлаб қолиниши ўйин услубига ўзгартиш киритиши мумкиндай, аммо бу муаммо эмас: таркибда Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Карет Бэйлларнинг борлиги «Реал» устозини ўзи учун одатий бўлган схемани 4-3-3га ўзгартиришга олиб келди ва бу нарса клубни ЧЛ чемпионлигига сазовор қилди.

Бундан ташқари, кўпчилик италиялик мураббийлардан фарқли ўлароқ, Карло «катеначчо»дан кўра, муносиб ижрочилар бўлса ҳужумкор футболни маъқул кўради. Шу билан бирга, унинг бўлғуси шогирдлари - Кингсли Коман, Мехди Бенатия ва Артур Видаллар юлдуз даражасига айнан Италияда етишганлари ҳам уни хурсанд қилмай қолмайди. Гвардиола жамоасини доимо таъқиб қилиб келадиган энг нозик жиҳат - клуб ҳаракатларини олдиндан башорат қилиш мумкинлиги эди: агар рақиб қарши ҳужумда яхши ўйнаса ва унинг ҳам муносиб ижрочилари бўлса, кўпинча, «Бавария» нима қилишни билмай қоларди. Карл-Хайнц Руменигге эса Анчелоттига хотиржам, ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам тўғри йўлни топи оладиган олий тоифали мутахассис, дея таъриф берди. Демак, уни айнан шу муаммоларни бартараф қилиш учун чақиришган.

Куман иқтидорини очиш

Италиялик мураббий ёш футболчининг иқтидорига яна бир карра кўникишига тўғри келмайди. Бундай дейишимизга сабаб, Кингсли айнан унинг қўл остида 16 ёшлигида ПСЖ кийимида катта футболга қадам қўйганди. Ўшанда у миллий биринчиликда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлганди. Мана энди, уларнинг йўллари яна туташди.

Анчелотти Куманни тезкор ва ақлли футболчи деб атади, Арьен Робен (31 ёшда) ва Франк Рибери(32 ёшда)нинг жароҳатланиши ҳамда ёшини инобатга олганда, айнан мана шу йигит зиммасига жамоанинг кечаги етакчилари ўрнини эгаллашдай масъулият тушади.

Хаби Алонсони ярим ҳимоянинг етакчисига айлантириш

Алонсо ЧЛнинг Стамбул финали қаҳрамонларидан бири бўлганди. Ўшанда «Ливерпуль» баҳснинг боришини ўзгартириб юборган ва Анчелоттини нақд бўлиб қолгандай туюлган совриндан маҳрум қилганди. Шундай экан, уларга юқоридаги воқеадан кўра, ҳамкорликда «Реал»да эришган ғалабаларини эслаш ёқимли бўлишини таъкидлаш шартмасдир. Бунинг устига, яқинда испаниялик ўзаро шартномани 2017 йилгача узайтирди. Бастиан Швайнштайгернинг кетиши ҳам Алонсо ярим ҳимоядан уни сиқиб чиқарганини билдиради. 34 ёшли футболчи янги мураббий муваффақиятларига ишонмаганида, келишувни узайтирмаслиги ҳам аниқ эди. Анчелотти 2 бор Чемпионлар Кубогида ғолиб бўлди ва бунда асосан «вайрон қилувчилар» схемасига таянди. Балки, у «Бавария» келажагини Алонсода кўраётгандир.

Жароҳатлар муаммосини ҳал қилиш

Албатта, янги мураббий иш бошлашига ҳали салкам 6 ой бўлган бир пайтда, жароҳатлар мавзусида гапириш фойдасиздай. Лекин бир нарса аниқ: Карло клубнинг аввалги мураббийидан фарқли ўлароқ, мюнхенлик «медперсонал» билан яхши муносабат ўрнатади. Пеп «Бавария»нинг собиқ шифокори Ханс-Вильгельм Мюллер-Вольфарт билан жароҳатланганларнинг кўплиги масаласида уришиб қолганди. Энди эса Фолькер Браун айнан шу муаммо юзасидан бош мураббий наф­ратига дучор бўлди. Гвардиоло сабр косасини Риберининг саломатлиги билан боғлиқ навбатдаги муаммолар тўл­ғазиб юборди: 2 соатга чўзилган машғулотдан сўнг футболчи яна бош шифокор кабинети томон йўл олган. Шундай бўлгач, 9 ойлик даволанишдан наф қаерда? Даволаниш шу тарзда давом этадиган бўлса, французнинг ўз карьерасини тугатиш масаласи кун тартибига чиқиши аниқ-ку.

Тил муаммоси

Бу муаммо тезда ҳал бўлиши керак. Яқинда Анчелоттининг ўзи ҳазил тариқасида Жованни Трапаттони немис тилини ўргана оларкан, унинг учун бу масалада муаммо бўлиши мумкин эмаслигини айт­ди. Бу ҳазил тариқасида гапирилган бўлса-да, Карло Анчелотти сўзининг уддасидан чиқиши аниқ: Испания, Англия ва Францияда қисқа фурсатда керакли сўзларни ўрганиб олди, нега энди Германияда бундай бўлмаслиги керак. Ҳозир Анчелотти «Реал»дан бўшатилганини унутган кўйи таътил завқидан баҳра оляпти, немис тилини ўрганмоқда, шу билан бирга, бўлғуси жамоаси билан танишяпти. Вақтинчалик дам олиш унга бўлғуси «муҳораба»ларга тайёр ҳолда келишини таъминласа ажабмас.

И.Обидов тайёрлади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar