Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.01.2016

Диего Симеоне: «Барселона» ҳужум чизиғи – бу юқори даража»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 160
Диего Симеоне: «Барселона» ҳужум чизиғи – бу юқори даража»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг 22-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ҳужумчилар ҳақида
Гризманндан ташқари бошқа ҳужумчиларнинг ҳеч бири яхши формада эмас ва улар кўп гол ура олишмаяпти, аммо вазият ўзгаради.

Торрес билан вазият ҳақида
"Атлетико" мухлислари ўртасида Симеоне ва Торрес тарафдорлари сифатида иккига бўлиниш йўқ. Улар ҳар иккаламизни яхши кўришади. Ишқибозлар биздан фақат ғалаба кутишади. Луис Арагонес жамоадан кетганидан кейин унга нисбатан ҳурматни сақлаб қолишмаган. Бу гап Кикога ҳам тегишли. Фернандо каби кумирларни улар умрбод яхши кўришади.
Ўйин ҳақида
«Барселона»га қарши ўйин жуда муҳим. Ўйинни ўзимиз истагандек олиб боришимиз учун ажойиб имкониятга эгамиз.

«Барселона»нинг ҳужумкор учлиги – бу юқори даража. Шу боис биз 90 дақиқа давомида диққатимизни йўқотмаслигимиз керак. Суареснинг харид қилиниши "Барса"нинг ўйинини кучайтарди. Энг қизиғи, уларда бир-бирига нисбатан ҳасад йўқ, уларнинг муносабати аъло даражада. Бу барча футбол мухлислари учун ажойиб ҳолат.

Жамоанинг ҳолати ҳақида
Мен аввалгидек жамоанинг ҳолатини юқори баҳолайман. Ла лигадаги ҳолатимиз ҳамон яхши. Биз Испания кубогидан чиқиб кетдик, боиси, «Сельта» бизга нисбатан яхши ўйнади. Аммо биз тирикмиз, соғломмиз ва Чемпионлар лигасида ўйнаймиз. Биз жуда яхши формадамиз.

Турон ҳақида
У ҳамиша бор кучини «Атлетико»га берган. Биз уни яхши кўрамиз. Унинг «Барселона»га ўтганидан хурсанд бўлдим. Демак, биз ўз ишимизни тўғри қиляпмиз.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar