Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.01.2016

Қатар-2016. Учинчи Рио-2016 йўлланмаси Ироққа насиб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 176
Қатар-2016. Учинчи Рио-2016 йўлланмаси Ироққа насиб этди

Ироқ олимпия терма жамоаси Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритди. Қатар терма жамоаси эса ўз уйида ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга кирита олмади.

Қатарликлар биринчи бўлимни жуда яхши ўтказишди. Мусобақа тўпурари Аҳмад Алауддин учрашувнинг 27-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бу Аҳмаднинг турнирдаги 6-голи бўлди. Ушбу голдан кейин ҳам мезбонлар дарвозани ишғол қилиш учун бир нечта имкониятларга эга бўлди, аммо улардан фойдалана олмади. Жумладан Аҳмад Афиф яккама-якка вазиятдан дарвозани ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимда эса Ироқ аста-секин босимни ошириб борган бўлса, Қатар ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганида майдон марказидан етказилган узатмани Муҳаннад Абдулраҳим бош билан дарвозага жойлади.
Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида Айман Ҳуссайн бош билан зарба бериб, Ироқни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шундан сўнг қатарликларда ҳисобни тенглаштириш учун иккита имкониятга эга бўлишди. Абдулкарим Ҳассаннинг бош билан берган зарбаси тўсинга тегиб қайтган бўлса, Мунтарий 4-5 метрдан дарвозани ишғол қила олмади.
Шу тариқа, Ироқ олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг бронза медали билан бирга Рио-2016 олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон олимпиячилари ўрин олган "С" гуруҳининг икки вакили Бразилия йўлланмасига эга бўлгани эътиборли ҳолат.
Ёшлар (U23) ўртасида Осиё чемпионати
3-ўрин учун ўйин
ҚАТАР - ИРОҚ - 2:3
Голлар: Аҳмад Алауддин (27) — Муҳаннад Абдулраҳим (86), Айман Ҳуссайн (109)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar