Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.01.2016

Луис Энрике: "Агар "Атлетико"га қарши ўйинда Неймарни майдонга туширмасам, мени ўлдиришади"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 185
Луис Энрике: "Агар "Атлетико"га қарши ўйинда Неймарни майдонга туширмасам, мени ўлдиришади"

"Барселона" жамоаси бош мураббийи Луис Энрике "Атлетико"га қарши ўйиндан олдин матбуот анжумани вақтида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Биз бу ўйинга катта иштиёқ билан тайёрландик. Улар бизнинг турнир жадвалидаги тўғридан-тўғри рақибимиз ҳисобланишади. Бу чемпионлик курашидаги муҳим ўйин ҳисобланади. Айни вақтда икки жамоа ҳам чемпионлик учун яхши имконият ҳосил қилган, икки жамоа ҳам натижалари борасида ва футболчиларнинг ҳолати бўйича чемпионликка лойиқ ўйин кўрсатмоқда. Барча биздан яхши ўйин намойиш қилишимизни кутмоқда ва "Камп Ноу" эртага мухлислар билан тўлади", дейди мураббий.

У Неймар ва Альбанинг жароҳатдан фориғ бўлгани ҳақида айтган.

"Унинг оёғига зарба беришганди ("Атлетик"ка қарши кубок доирасидаги ўйинда - таҳририят изоҳи). Уни "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушириш - таваккал қилишдир. Лекин уни туширмасам ҳам менга яхши бўлмайди - шунчаки айтганда, мени ўлдиришади. Неймар бундай кичик жароҳатлар туфайли ётиб оладиган футболчи эмаслигини билишади. Шунинг учун ҳам у бу ўйинда майдонга тушади", дейди Энрике.

Ундан "Атлетико" билан ўйин мавсум чемпионлигини аниқлаб бериши мумкинлиги ҳақидаги фикрга муносабатини сўрашган.

"Турнир жадвалининг юқори қисмидаги рақобат мавсум охиригача сақланиб қолса керак. Эртанги ўйин натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, кейинги ўйинларда ҳар иккала жамоа ҳам очко йўқотишдан сақлана олмаслиги мумкин. Исталган жамоа бизнинг ҳаётимизни оғирлаштириши мумкин. Олдинда узоқ йўл турибди ҳали. Эртанги ўйин барчасини ҳал қилмайди", дейди мураббий.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar