Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.01.2016

2015 йилда кашф этилган футболчиларни биласизми?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 142
2015 йилда кашф этилган футболчиларни биласизми?

Мана, 2016 йилнинг илк ойи ҳам охирлаб бормоқда. Шундай бўлсада, аввалги йил футболининг таҳлили давом этяпти. Бугун махсус фотожамланма орқали 2015 йил бошида кенг оммага ҳали танилмаган ва 12 ой давомида барча учун таниш чеҳрага айланган 10 нафар футболчига эътибор қаратамиз. Бошқача айтганда, йил кашфиётларини яна бир марта эътироф этишни жоиз билдик. Зеро, бу футболчилар шунга муносиблар. Аҳамиятли томони, улар орасида аллақачон фахрийлик мақомига яқинлашганлари ҳам, катта футболга эндигина қадам қўйганлари ҳам бор.

Жанлуижи ДоннаРумма (дарвозабон) - Италия. Ёши: 16. Клуби - «Милан» (Италия). Статистикаси: «А» сериясининг 9та ўйинида, -7та гол

Факт. Жанлуижи Италия чемпионатидаги дебютини 16 ёшу 242 кунлигида нишонлаб, бу борада турнир тарихидаги рекордчига айланди. Дейлик, унинг буюк адаши - Буффон «А» сериясида илк марта 17 ёшида кўриниш берганди. Жанлуижи IIнинг бўйи 196 сантиметрга тенглигини ҳам алоҳида қайд этиш ўринли.

Жейми Варди (ҳужумчи) - Англия. Ёши: 28. Клуби: «Лестер» (Англия). Статистикаси: АПЛнинг 17та ўйинида 15та гол

Факт. Жейми премьер-лига доирасидаги кетма-кет 11та ўйинда гол уриб, машҳур Рууд ван Нистелрой ўрнатган ва абадийдек кўринган рекорд (қаторасига 10та ўйинда гол)ни янгилади. Энг қизиғи, Вардини 16 ёшида бўйининг пастлиги (!) сабаб, «Шеффилд Уэнсдэй» академиясидан четлатишган ва у футболни йиғиштириб қўйишни ҳам ўйлаган экан. Ҳозирда шу «пакана» ҳужумчининг бўйи 178 сантиметрга тенг. Унинг Англия терма жамоасида нақ 28 ёшида дебют қилгани ҳам эътиборга молик.

Кингсли Коман (ҳужумчи) - Франция. Ёши: 19. Клуби: «Бавария» (Германия). Статистикаси: бундеслиганинг 11та ўйинида 3та гол } 2та самарали «пас»

Факт. «Бавария» ёзда ёш қанот ҳужумчисининг 2 йиллик ижараси учун «Ювентус»га 5 млн. евро тўлади. Ижара келишуви якунига етгач, мюнхенликлар яна чамаси 20 млн. евро беришади. Ҳа, улар Коман борасида адашишмади, чоғи. Ҳарқалай, айни пайт унинг трансфери учун анча кўп тўлашга тайёр турган клублар етарли.

Маҳмуд Доуд (ярим ҳимоячи) - Германия. Ёши: 19. Клуби: «Боруссия» М. (Германия). Статистикаси: бундеслиганинг 17та ўйинида 2та гол } 3та «пас»

Факт. 19 ёшли йигитча нақ 3 марта жиддий жароҳатга йўлиқиб, яна сафга қайтишга улгурди. Асли суриялик Доуд «Боруссия»да «Байер»га кетган Кристоф Крамер ўрнини муаммосиз эгаллади.

Федерико Бернандески (ярим ҳимоячи) - Италия. Ёши: 21. Клуби: «Фиорентина». Статистикаси: «А» сериясининг 14та ўйинида 3та самарали «пас»

Факт. Бернандески айни пайт «Бавария» эътиборида турибди. Ҳужумкор ҳаракатларга мойил футболчи «А» сериясида 3та голга ассистентлик қилишдан ташқари, ЕЛ баҳсларида ўзи рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол этди.

Лукас Перес (ҳужумчи) - Испания. Ёши: 27. Клуби: «Депортиво» (Испания). Статистикаси: примеронинг 16та ўйинида 12та гол } 2та самарали «пас»

Факт. «Депор» дастлабки 16та ўйинда 25та гол урган бўлса, уларнинг деярли ярми Перес ҳисобига ёзилди. Ҳужумчи айнан Ла-Коруньяда туғилган ва бутун умри бўйи ўз шаҳри жамоасида ўйнашни орзу қилган. Мана, 2014 йили бунга эришиб, яна бир мавсумдан сўнг «Депортиво»нинг чин етакчисига айланди.

Миши Батшуайи (ҳужумчи) - Бельгия. Ёши: 22. Клуби: «Марсель». Статистикаси: Лига1нинг 19та ўйинида 11та гол } 5та самарали «пас»

Факт. 22 ёшли йигит «Гол}пас» тизимида 16 очко тўплади. Бу борада Францияда биргина Златан Ибрагимович ундан яхшироқ натижага эришди (15}6). Фамилияси талаффузи қийин футболчи кузда Бельгия термасининг итальянларга қарши ўйинида захирадан майдонга тушиб, кимсан Жанлуижи Буффонни доғда қолдирди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабага муносиб улуш қўшди.

Деле Алли (ярим ҳимоячи) - Англия. Ёши: 19. Клуби: «Тоттенхэм» (Англия). Статистикаси: АПЛнинг 16та ўйинида 4та гол } 2та самарали «пас»

Факт. Ёш футболчи АПЛда 8 август куни «МЮ»га қарши ўйинда дебют қилди ва орадан 2 ҳафта ўтиб, «Лестер» дарвозасига олий дивизиондаги илк голини урди. 9 октябрга келиб, Алле энди Англия миллий жамоаси либосини илк марта кийди (Эстония термаси билан ўйинда) ва бир ҳафта ўтиб, французларга қарши ўртоқлик учрашувида халқаро голлари ҳисобини ҳам очди.

Даниэле БазЗели (ярим ҳимоячи) - Италия. Ёши: 23. Клуби: «Торино» (Италия). Статистикаси: «А» серия­сининг 15та ўйинида 4та гол } 2та самарали «пас»

Факт. «Торино» ёзда бу футболчини «Аталанта»дан 3,8 млн. евро эвазига сотиб олди. Айни пайт унинг трансфери 6,5 млн. еврога баҳоланмоқда. «Баззелини ўз жамоамга кўзимни юмган ҳолда қабул қилардим» - бу эътироф кўпни кўрган Карло Анчелоттига тегишли. Унинг «Бавария»да иш бошлашини назарда тутсак, Баззелига ҳали балки немис гранди ҳам харидор бўлар...

Александр Селихов (дарвозабон) - Россия. Ёши: 21. Клуби: «Амкар» (Россия). Статистикаси: РПЛнинг 11та ўйинида -14та гол

Факт. Селихов саноқли ўйинларда 2та пенальтини бартараф этди. Хусусан, «Зенит» билан ўйиндаги «дуэл»­да Халкдан устун келди. Умуман, у «сейв»лар сони бўйича рус лигасида етакчи ўринларда боряпти.

P.S.: футболчиларнинг мавсум-2015|2016га доир, аниқроғи, унинг биринчи қисмидаги статистикалари келтирилган.

Манба: «ССФ» нашри, А.ҚОДИРОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar