Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.01.2016

Қаримайдиган Буффон!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 161
Қаримайдиган Буффон!

Бугун эрта тонгда кечаги ўйинларнинг натижасини билиш учун интернетга кирдим. “Ювентус” ўзининг қаторасига 12-ўйинида ғалаба қозонганини кўрдим. Ҳамма Дибалаю Моратанинг голларини мақтаб ётган экан. Менинг нигоҳимда эса бошқа сиймо гавдаланди. Бугун ана шу афсонавий дарвозабон ҳеч нарсани сезмагандай ўйнашда давом этмоқда. У туғилган кунини нишонламаса ҳам бўлади. Ахир, 38 деган рақамни эшитганлар ҳайрон қолишмайдими, бу нима қилиб юрибди футболда, деб.

Ҳамма футболдан ҳар хил кетади.
Баъзилар Маттеусга ўхшаб, ўрнини сақлаб қолиш учун ҳужумдан ҳимоя чизиғига қадар чекинишга-да мажбур бўладилар.
Баъзилар Раулга ўхшаб қадр топмаган клубидан бошқа томонларга кетиб, ўша томонларда ўзларига ҳайкал ўрнатадилар.
Баъзилар Хавилар танлаган қисматга ризолик билдирадилар – шараф топган клубидаги мавқеи тушиши арафасида пул учун ўзига ярашмаган жойларда ҳам ўйнашга розилик…
Баъзилар Роналдиньо мисолида ўз мухлисларини-да қаёққа кетганини ўйлатадиган даражада пастга шўнғийдилар.
Баъзилар эса Шевченко каби “бир адашгач”, ўзини ўстирган жонажон ватани ва жонажон клубига келиб, ўз шарафини қайта тиклаб олади.
Баъзилар Зидан каби чўққига чиқиб турган пайтда ҳаммасига тупурганча, ўйинни ва мусобақани якунламай, жимгина майдондан чиқиб кетадилар.
Ҳа, ҳамма ҳар хил йўлни танлайди.
Буффон ҳали футболдан кетмаган. Лекин кўнгил сезадики, бу сиймо юқорида номи зикр қилинган барча футболчидан кўра каттароқ шараф ила кетса керак. Ҳа, бугун 38 ёшни қаршилаган Жанлуиджи шундай шарафга аслида лойиқдир.
“Ювентус” пастки лигаларга тушириб юборилганда ҳам, дунёнинг энг зўр посбони бўла туриб, жимгина клуби либосида ўйнайверганини эсланг! “Кекса синьора” крайсери сув тагига чўкиб кетаётган лаҳзаларда кемадан қочиб кетаётган “сичқонлар” ичида Буффон йўқ эди. Дель Пьеро иккиси шу кема билан БИРГА ўлишни ихтиёр айлагандилар. Мана шу икки ўғлоннинг саъй ҳаракати эвазига Турин суперклуби яна сув устига қайтиб чиқди. Қайтиб чиққанда ҳам, бошқа кемаларга катта тезликда етиб олди ва уларни ҳалигача ўзига яқинлаштирмай келаётир.
Жаҳон чемпиони, дарвозабонлар тарихидаги энг стабил посбон 38 ёшида ҳам тенгсиз бўлиб турибди, бу энди фантастика жанрига оид масала (ФИФАнинг рамзий терма жамоасига мен ҳам тупурдим)
Буффон ҳақидаги энг чиройли таърифни Тьери Анри 2006 йилги финал баҳсидан сўнг бериб бўлган: “Дарвозабонларни ярим жамоа дейишади. Тўғри. Аммо Буффон баъзида бутун жамоага айланиб кетади!”

Хайрулла Ҳамидов.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar