Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.01.2016

Саволлар жавобсиз қолмасин!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 170
Саволлар жавобсиз қолмасин!

Афсус, 2016 йил футболи биз учун ўта нохуш бошланди. Ваҳоланки, ўтган мавсум анча қизиқарли тус олганди. Тўғри, рақобат жонлангандек туюлган бўлсада, мухлисларнинг стадионларга ташрифи яхшиланмади.

Демак, миллий чемпионатимиз савиясини янада ошириш зарур. Хусусан, клубларимиз легионерлар масаласига бошқача ёндашишлари лозим. Хорижий футболчининг маҳаллий ўйинчилардан бир бош устун бўлиши шартлиги кўп бора айтилади. Бу нарса ҳаммага аён. Аммо умумий вазият барибир, ўзгармаяпти. Савияли легионерларни таклиф этишга маблағ йўқ экан, нега энди маҳаллий футболчиларга ишонч билдириб қўя қолишмайди? Нима, таркибга хорижлик футболчи қўшиш шарт қилиб қўйилганми? Ўзингиз ўйланг, маҳаллий футболчиларимиздан бирор устун жиҳатлари бўлмаган легионерлар ўрнига ёш йигитларимиз ўйнашгани маъқул эмасми? Балки шунда олимпия терма жамоамиз бунчалик омадсизликка учрамасмиди? Шахсан мен таркибда энг кучли футболчиларимиз жой олишганини кўриб, уларнинг Рио-де-Жанейро Олимпиадасига йўлланма олишларига қаттиқ ишонгандим. Эҳ, чучварани хом санаган эканман. Мақталган жамоамизнинг ҳаттоки, гуруҳ босқичидан ўтолмагани - умуман тушунарсиз ҳолат. Табиийки, вақтни ортга қайтаришнинг иложи йўқ. Шундай экан, ЎФФ ушбу омадсизликдан тегишли хулоса чиқариши зарур. Нега бундай бўлди? Қаерда хато қилинди? Шу каби саволларга жавоб топилмас ва айбдорга тегишли жазо чоралари қўлланилмас экан, ширин орзулардан нарига ўтолмай юраверамиз...

Авазбек РЎЗИБОЕВ, Бағдод тумани.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar