Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.01.2016

Раул Манхэттендаги ўзбекистонликнинг камераси ишлашини кутди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 143
Раул Манхэттендаги ўзбекистонликнинг камераси ишлашини кутди

Футбол бўйича Испания миллий терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Рауль Гонсалес Нью-Йоркда ўзбекистонлик талаба билан селфига тушди. Бу ҳақда Рауль билан селфига тушган Шерзод Ғайбуллаевнинг ўзи блогида маълум қилган. Унинг ёзишича, Манхэттен авеньюларидан бирида кетаётганида, ҳамроҳи қарши тарафдан Рауль Гонсалес келаётганини кўриб қолган. Шерзод Ғайбуллаев ҳамроҳи билан Раулни тўхтатиб, ундан биргаликда суратга тушишни сўраган.

«Мен расмга олаётганимда, телефоним озгина панд берди. Вақти тиғиз бўлган футбол юлдузини бир дақиқадан ортиқ вақтини олдим. Дўстининг қистовига қарамай, камерамнинг ишлашини кутган, бунинг учун унинг ўзи ҳам телефоним экранидаги тугмани босиб кўрган Раулга нисбатан ҳурматим ортди», — деб ёзади Шерзод Ғайбуллаев.

Раул Манхэттендаги ўзбекистонликнинг камераси ишлашини кутди

Испаниялик энг таниқли футболчилардан бири ҳисобланган Рауль Гонсалес 2015 йил 16 ноябрь куни профессионал футболчилик фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказди ва фаолиятини якунлади. У Мадриднинг «Реал» клубидан ташқари, Германиянинг «Шальке-04», Қатарнинг «Ас-Садд» ва АҚШнинг «Нью-Йорк Космос» жамоаларида ҳам тўп сурган.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar