Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.01.2016

Тоҳир Кападзе: «Ҳоким кубоги»ни юқори савияда ўтказишга бел боғлаганмиз»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 173
Тоҳир Кападзе: «Ҳоким кубоги»ни юқори савияда ўтказишга бел боғлаганмиз»

Тез кунда "Нефтчи" учун жорий йилдаги муҳим турнирлардан бири Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги-2016" футбол мусобақаси старт олади. Айтиш керакки, бу галги турнир аввалгилардан тубдан фарқ қилиши аниқ. Боиси, "Ҳоким кубоги-2016"да "Нефтчи" жамоасидан ташқари яна бир қатор Олий лиганинг кучли жамоалари, хусусан, Навоийнинг "Қизилқум" Қўқоннинг "Қўқон-1912" ва "Андижон" клублари иштирок этади. Кўриниб турибдики, бу галги беллашувларда амалдаги чемпион "Нефтчи" мазкур мақомни ҳимоя қилиш учун жиддий курашиши керак бўлади.

Куни кеча Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти, турнир ташкилотчиси Тоҳир Кападзе “Рухсор” ФМ радиосига интервью берди. Табиийки, суҳбат мавзуси “Ҳоким кубоги-2016” турнирига бағишланди. Радио эфирда бўлиб ўтган суҳбатни расмий сайтимиз орқали ҳам ҳукмингизга хавола этамиз.

— Айни пайтда барча клублар янги мавсумга қизғин тарзда тайёрланишмоқда, — деб гап бошлади Кападзе. Мана яна бир қизиқарли турнир арафасида турибмиз. Анъанавий Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги” мана 21-марта ўтказилмоқда. Очиғи, сўнгги йилларда турнирнинг савияси тушиб кетганди. Яхши эслайман, бу турнир жуда юқори савияда ўтар эди. Олий лига жамоалари ўзларининг асосий таркиби билан мусобақада иштирок этишарди. Аммо кейинчалик жамоалар “Ҳоким кубоги”га фақатгина ўринбосарлар таркибини юборадиган бўлишди. Турнирнинг шиддати йўқолганди. Аммо бу йил мусобақа ташкилотчилари биринчи ўринда “Ҳоким кубоги”ни юқори савияда ўтказишга бел боғлаганмиз. Бунинг учун нима қилиш керак ? Биринчи галда учрашувларни сифатли майдонлар ўтказишимиз, меҳмон жамоаларга яхши шароитлар яратиб беришимиз лозим. Энг асосийси бу йилги турнирда жамоалар ўзларининг асосий таркиби билан иштирок этишади. “Андижон”, “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” жамоалари асосий ва иккинчи таркиби билан “Ҳоким кубоги”да қатнашади.

— Нима учун “Навбаҳор” жамоаси мусобақада иштирок этмайди?
— Наманганликлар февраль ойи бошида тиббий кўрикдан ўтишни режа қилишган экан. Шу сабабли уларга мусобақа тақвими тўғри келмади. Билишимча, энди “Навбаҳор” ПФЛ кубогида иштирок этади. Жорий йилдаги “Ҳоким кубоги”да 12 та жамоа иштирок этишини айтиб ўтиш жоиз. Мақсадимиз йилдан-йилга “Ҳоким кубоги” турнири савиясини ошириб боришдир. Шунингдек, кейинги йилларда Олий лига грандлари ва хориж клубларини ҳам Фарғонага таклиф қилишни ўйлаб турибмиз.

— Узоқ йиллардан буён “Ҳоким кубоги”да асосан “Нефтчи” зафар қучади. Фёдоров шогирдлари бу сафар муваффақиятга эришишлари осон бўлмаса керак?
— Тўғри хар йили “Нефтчи” чемпион бўлишига ҳамма кўникиб қолган ва бу йил ҳам шундай таҳминлар бўляпти. Бу табиий. Чунки “Нефтчи” Водийнинг энг кучли клуби ҳисобланади. Лекин бу футбол. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Кўрамиз, агар ким кучли бўлса ўша чемпион бўлади.

— “Ҳоким кубоги-2016” иштирокчилар ичида янги номлар кўряпмиз. Хусусан, “Қизилқум” жамоаси...
— Навоийликлар ўтган мавсум Фарғонага келишганда бу ҳақда келишиб қўйгандик. “Қизилқум” ПФК раҳбарига Фарғонадаги шароитларни кўрсатиб, келаси йилдаги турнирга таклиф қилгандим. Улар айни пайтда Фарғонада тайёргарлик олиб боришмоқда. Имкон даражасида, барча шароитларни яратиб берганмиз.

— Нега биронта ҳам ўйин “Истиқлол” стадионига белгиланмаган?
— Очиғи, хозир қиш фасли бўлгани учун “Истиқлол” стадионининг чимини эҳтиёт қилинмоқда. Шунинг учун ўйинларнинг мезбонлигини бу стадионга берилмади. Аммо мусобақа ташкилотчилари “Ҳоким кубоги” финал ўйинини “Истиқлол”да ўтказишни режа қилганмиз. Бунинг учун биринчи галда ўша куни об-ҳаво шароити яхши бўлиб туриши керак. Вазиятга қараймиз. Имкон қадар финални Фарғонадаги замонавий стадионда ўтказишга ҳаракат қиламиз.

— Маълумот берсангиз, турнир олдидан очилиши маросими бўладими?
— Йўқ. Очилиш маросими бўлмайди. Чунки жамоалар турнирга ҳар хил вақтда етиб келишади.

— Саволларимиз мана шулардан иборат эди. Суҳбат учун раҳмат.
— Саломат бўлинг. Мен яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман. Насиб қилса, бу йил турнир бошқача ўтади ва мухлисларга манзур бўлади деб умид қиламан. Шу ўринда барча футбол мухлисларини турнирга таклиф қилиб қоламан, — деб фикрларини якунланди Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзе.
Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar