Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.01.2016

Люк де Йонг:«Янги авлод вақти келди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 223
Люк де Йонг:«Янги авлод вақти келди»

2015 йил Люк де Йонг учун ҳам хурсандчилик, ҳам алам тортиқ этди. Яъни у ПСВда муваффақият қозонди, клуб билан ЧЛ гуруҳ босқичидан ўтди. Бироқ футболчининг Голландия термасидаги ҳаракатлари гоҳида соғлом фикрга мутлақо тўғри келмади. «Боруссия» М. ва «Ньюкасл» клублари собиқ аъзоси FIFA.соm сайтига берган интервьюсида айнан ўз муваффақиятлари ва келажак режалари ҳақида гапириб берди.

- ПСВнинг ЧЛ «плей-офф» раундига чиққани ва урган голларингиз сонига қараб, 2015 йил сиз учун омадли кечди, дейиш мумкинми?

- Йўқ, унчалик эмас. Зеро, асл мақсадимиз ҳам 1|8 финалга чиқиш эди. Тўғри, бу жуда қийинлигини яхши тушунардик. Ҳа, мавсум мен учун яхши давом этяпти. Лекин қайтараман, шахсан ўзим ҳам бошидаёқ барчаси шундай бўлишини билиб, кўп гол уришни кўзлагандим. Асосийси, кучимга нисбатан ишончим ортди. Ҳарқалай, жонажон ватанимда ўзимни жуда қулай ҳис этяпман, ПСВ эса худди уйимдек таассурот уйғотяпти.

- Лекин кўпчилик ПСВдан ЧЛ кейинги раундига ўтишини кутмаганди. Клубингиз муваффақияти сири нима?

- Аввало, ўз салоҳиятимизга ишондик, шунингдек, мухлисларимиз ҳам катта ёрдам беришди. Ўзи уйда ғалаба қозониш доимо ёқимли. Умуман, жамоавий футбол кўрсатдик. Сизга айтсам, беқиёс мухлислардан ўзгача куч оладиган жамоамизни енгиш жуда қийин. «Атлетико» билан қарама-қаршиликларда ҳам шу нарса катта роль ўйнаса, ажабмас. Чунончи, биринчи ўйин Голландияда бўлиб ўтади (24 февраль куни). Демак, жавоб баҳси олдидан сезиларли устунликни таъминлашимиз шарт.

- Бир неча йил хориж - Германия ва Англияда ўйнадингиз, ПСВга ўтиб эса фаолиятингиз ниҳоят, гуркираб ривожланди.

- Бу мен учун ниҳоятда муҳим қадам эди. Ҳа, Германияда ҳаммаси ўзим хоҳлаганчалик кечгани йўқ ва бундан ҳалигача сиқиламан. Айнан ПСВдек клубга келганим эса омадимнинг юришганидир. Мана, ўтган мавсум ажойиб ўйнаб, соврин ютдик, мен Мемфис Депайдан сўнг жамоанинг иккинчи яхши тўпурарига айландим.

- Жорий мавсум эредивизионда чемпионлик пойгаси қизғин тус оладиган кўринади: ПСВ, «Аякс» ва «Фейеноорд» клубларини атиги бир неча очко ажратиб турибди.

- Ўйлайманки, финишда 1-ўринни эгаллашга қурбимиз етади. Дейлик, бу мавсум «Аякс»ни ҳам, «Фейеноорд»ни ҳам мағлубиятга учратдик. Лекин бошқа айрим рақиблар билан ўйинларда телбаларча қимматли очколарни бой бердик. Умумий қараганда, бизнинг жамоа тобора кучайиб боряпти ва чемпион бўлишимизга шубҳам йўқ.

- ПСВда ўйнаб, доимий тарзда Голландия термасидан чақирув оляпсиз. Гарчи миллий жамоа қийин даврни бошдан кечираётган бўлсада, унинг сафига қайтганингиздан хурсанддирсиз...

- ПСВга ўтаётган пайтим шу нарсани асосий мақсад сифатида белгилаб олгандим. Афсуски, терма жамоанинг охирги натижалари алам уйғотди. Евро-2016га чиқолмаганимизни ўйлаб, ҳалигача ўзимни қўярга жой тополмаяпман. Ўйлайманки, қитъа чемпионати тугагунча барчамиз азобланамиз. Лекин ҳозирдан Россияда ўтадиган ЖЧга тайёргарлик ишларини бошлаш керак.

- 2010 ва 2014 йиллардаги мундиалларда яхши иштирок этишган голландиялик футболчилар секин-аста четга чиқишяпти. Ёшлар жамоа келажаги айнан ўз қўлларида эканлигини тушунишяптими?

- Албатта. Бу масалада йигитлар билан алоҳида гаплашиб олдик. Ҳа, ЖЧ-2010 финалига чиққан таркиб аъзолари қарияптилар ва биз энди голланд футболи кўпроғига муносиб эканлигини исботлаш учун олдинга қадам ташлашимиз зарур. Тўғри, ўша жамоадаги айрим яхши футболчилар ҳозир ҳам сафимизда, лекин умумий қараганда, янги авлод вақти келди. Қайта бош кўтариш учун аввало, яхлит жамоа бўлишимиз талаб этилади. Агар шуни уддаласак, ўйнимиз кутилган даражада яхшиланиши тайин.

- Демак, фикрингизча, голландларга Евро-2016 саралашида жамоавий бирдамлик етишмади, шундайми?

- Бу омадсизликнинг ягона сабаби эмас, албатта. Агар барчаси силлиқ кечмаса, хато ортидан хато, муаммо ортидан муаммо келиб чиқаверади. Мисол учун, индивидуал хатолар оқибатида кўплаб очколарни қўлдан чиқардик. Лекин футболда шунақаси ҳам учраб туради. Энди бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз муҳим. Оддий айтганда, ҳамма бир-бирига ишониши, нафақат майдон, балки унинг ташқарисида ҳам шериги учун жон куйдириши лозим. Ахир ўзаро муносабатлар муҳим аҳамият касб этади.

- Германия ва Англияда ўзингиз ўйлаганчалик тўп суролмаганингизни таъкидладингиз. Эҳтимол, клуб танлашда адашгандирсиз...

- Йўқ. Инсон кимнидир ёки ниманидир айблашдан олдин ўзига қараши керак. Очиғи, хорижда ўйнашга тўлиқ тайёр бўлмаган эканман, чоғи. Германияда атиги бир мавсум ўйнадим. Кейин жароҳат сабаб, майдонга аҳён-аҳёнда тушдим, холос. «Ньюкасл»да эса ҳаммаси ёқди, аммо асосан ярим ҳимояда тўп суришимга тўғри келдики, бунинг оқибатида энг яхши хусусиятларимни кўрсатолмадим.

- Акангиз - Сим эндиликда «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилмоқда. Профессионал футболда йўлларингиз ҳали кесишмаганидан хафа эмасмисиз?

- Биз доимо битта клубда ўйнашни орзу қилганмиз, аммо ҳозирча бундай бахт насиб этмаяпти. «Ньюкасл» билан ижара шартномаси муддатини узайтирмаслик қарорини мен эмас, клуб қабул қилган. Лекин Сим билан битта жамоада ўйнашдан ҳали умид узмаганман.

- Ҳозир 25 ёшдасиз. АПЛ ёки бошқа бирор топ-чемпионатда яна ўйнаб кўриш режангиз борми?

- Айни пайт бу масалада аниқ гап айтолмайман. Агарда келажакда қайсидир клуб, унинг ўйин услуби менга мос келишини сезсам, балки яна легионерлик мақомини оларман. Ҳозир эса ПСВда ҳаммасидан қониқяпман. Бу клубни олдинда катта муваффақиятлар кутяпти.

Манба: Football.ua, И. РАҲИМОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar