Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.01.2016

Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 177
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

Кучли бешлик чемпионатларида энг кўп чемпионликни қўлга киритган жамоалар қайсилар? Ушбу саволга жавоб топишни истасангиз, қуйидаги мақолани ўқишингизни тавсия қиламиз.

Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

10. «Атлетико» - 10 чемпионлик
Мадриднинг «Атлетико» клуби Испанияда «Реал» ва «Барса»га муносиб рақобат кўрсата олишини ўтган мавсум исботлаб берди. «Матрасчилар» ўз тарихларида 10 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритишган.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

10. «Сент-Этен» – 10 чемпионлик
Франция чемпионатида энг кўп чемпионликни нишонлаган жамоа бу «Сент-Этен» клубидир. Ушбу клуб 1957-1981 йиллар оралиғида нақ 10 марта Франция чемпионлигини тантана қилган. Бироқ мана 35 йилдирки «Сент-Этен» чемпионлик шохсупасига яқинлаша олмаяпти.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

9. «Арсенал» - 13 чемпионлик
«Арсенал» 30-йилларда 5 марта Англия чемпионлигини қўлга киритади. Шундан сўнг Венгер даврида жамоа яна 3 бора шохсупага кўтарилади. «Канонирлар» умумий ҳисобда 13 марта чемпионликни нишонлашган ва бу борада улар Англияда 3-ўриндалар.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

6-8. «Милан» - 18 чемпионлик
«Милан» Италия чемпионатида 18 марта шохсупага кўтарилган. Миланликлар олтин даври 80 йиллар охири – 90 йиллар бошларига тўғри келади. Голланд триоси даврида «Россонерилар» 1992-1994 йилларда қаторасига 3 марта ғолибликни қўлга киритишган.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

6-8. «Интер» - 18 чемпионлик
Миланнинг иккинчи жамоаси «Интер» ҳам чемпионликни қўлга киритиш борасида ҳамшаҳарлари билан бир хил натижани қайд этган. «Нерадзуррилар» «калчополи» воқеаларидан сўнг 2006-2010 йиллар давомида кетма-кет 5 марта чампион бўлишди.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

6-8. «Ливерпуль» - 18 чемпионлик
Ўтган асрнинг 90-йилларига қадар Англияда гегемонлик «Ливерпуль»нинг қўлида эди. «Қизиллар» 1972-1990 йилларда 11 та чемпионликни расмийлаштиришган. Афсуски мана шундай буюк жамоа 26 йилдан бери Англия чемпионати тожини кия олмаяпти.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

5. «Манчестер Юнайтед» - 20 чемпионлик
Фергюссон келганидан сўнг Англияда гегемонлик «Манчестер Юнайтед»га ўтди. «Қизил иблислар» Премьер лига ташкил этилгандан бери 24 мавсум ичида 13 бора чемпионликни тантана қилишди. «МЮ» Англияда энг кўп чемпион бўлган жамоадир.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

4. «Барселона» - 23 чемпионлик
Каталонияликлар ўз тарихларида 23 бора мамлакат чемпиони бўлишган. «Барса» 1991-1994 йилларда қаторасига 4 марта, 2009-2011 йилларда эса кетма-кет 3 марта чемпионликни нишонлаган.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

3. «Бавария» - 25 чемпионлик
Германиядан ушбу рўйҳатда фақатгина битта жамоа ўрин олди. Ким бўларди, албатта «Бавария». Мюнхен клуби 25 марта мамлакат чемпиони бўлган. Клуб 1972-1974, 1985-1987, 1999-2001, 2013-2015 йилларда кетма-кет 3 мартадан Бундеслигада ғолиб чиқишган.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

2. «Ювентус» - 31 чемпионлик
Турин суперклуби афсуски 2 та скудеттодан махрум қилинган. Шундай бўлсада «Ювентус»да 31 та чемпионлик мавжуд. «Кекса синьорилар» 1931-1935 йилларда қаторасига 5 мавсум чемпионликни бегона қилишмаган. Шунингдек жамоа сўнгги 4 мавсумда ҳам ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.
Энг кўп чемпион бўлганлар. "Атлетико"дан "Реал"гача

1. «Реал Мадрид» - 32 чемпионлик
ХХ асрнинг энг кучли жамоаси сифатида эътироф этилган «Реал» 32 бора Испания чемпионлигини қўлга киритган. «Қироллик клуби» 1961-1969 йиллардаги 9 мавсумднинг 8 тасида чемпион бўлишган. Шунингдек Мадридликлар 1986-1990 йилларда иккинчи марта кетма-кет 5 та чемпионликни тантана қилишган.
Юсупов Фурқат

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar