Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.01.2016

Месси излаётган бола Афғонистондан топилди (фото)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 225
Месси излаётган бола Афғонистондан топилди (фото)

Афғонистонда Лионель Мессининг футболкасини полиэтилен пакетдан ясаб, кийиб олган бола топилди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».

Месси излаётган бола Афғонистондан топилди (фото)

Фото: Twitter / @barcastuff

Ўзи афғонистонлик бўлган, айни пайтда Австралияда яшайдиган Азим Аҳмадий Муртаза исмли беш яшар жияни суратларини эълон қилди. Уларда пакетдан футболка ясаб олган болакай акс этган.

Месси излаётган бола Афғонистондан топилди (фото)

Фото: Twitter / @barcastuff

Муртаза Афғонистоннинг қишлоқ ҳудудида яшайди, унинг отаси Ориф Азимга асл фотосуратларни юборди.

«У ҳақиқатан ҳам футболни ва Мессини яхши кўради. Мен оддий фермер бўлганим учун унга ҳақиқий футболка сотиб олиб беролмайман. Шунинг учун болалар пакетдан фойдаланди. Муртаза интернети бўлган дўстлари орқали танилиб кетгани ҳақида эшитди», — деди Ориф.

Месси излаётган бола Афғонистондан топилди (фото)

Фото: Twitter / @barcastuff

Муртазанинг отаси хорижий мамлакатлар ўғлининг ўз кумири билан учрашишида ёрдам беришига умид қилмоқда.

Месси излаётган бола Афғонистондан топилди (фото)

Фото: Twitter / @barcastuff

Эслатиб ўтамиз, полиэтилен пакетдан Аргентина термаси формасини эслатувчи футболка ясаб кийиб олган Дахук шаҳрининг жажжи фуқароси акс этган сурат туркиялик ишқибозлар блогларида пайдо бўлиб, тезликда бутун интернетга тарқалиб кетди. Twitter фойдаланувчилари Мессининг ҳақиқий футболкасини совға қилиш учун, болакайни қидириш бўйича кампания бошлади. Ушбу флешмоб ҳақида Лионель Мессининг ўзи хабар топди ва болага ёрдам бериш истагини билдирди.

Аввалроқ қирғизистонликлар Месси излаётган бола қирғиз эканлигини даъво қилган эди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar