Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.01.2016

«Реал» буюк ўйинчиларни сотиб олган, лекин Рауль - энг зўри эди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 251
«Реал» буюк ўйинчиларни сотиб олган, лекин Рауль - энг зўри эди

«Реал Мадрид» клуби тарихидаги энг сермаҳсул футболчилардан бири Раульнинг ўйинлари футбол афсоналари ва юлдузларининг ҳам меҳрини қозонган. Қуйида дунё тан олган футболчи, мураббий ва футбол атрофидаги шахсларнинг Рауль ҳақида билдириб ўтган фикрлари билан танишишингиз мумкин.

«Реал» буюк ўйинчиларни сотиб олган, лекин Рауль - энг зўри эди

Альфредо Ди Стефано («Реал» нинг афсонавий ҳужумчиси)
«Кўпчилик қила олмаётган ишларни Рауль уддаламоқда: у минглаб томашабинлар билан тўлган стадионга, худди ўзининг районида тўп тепиб юргандек чиқмоқда. Ўйлайманки, у «Реал» ва Испания терма жамоаси мувафаққиятларига улкан ҳисса қўшган ўйинчи бўлиб тарихда қолади».
Фабио Капелло («Реал» собиқ мураббийи)
«Ўша пайтларда Майкл Оуэн мавсумни сўнггини ажойиб ўтказганда, Рауль аллақачон «Олтин тўп» га муносиблигини исботлаганди. Нимага унга ушбу совринни беришмаган? Бу жумбоқ. У билан хозир худди аввал Франко Барези билан бўлган хол содир бўлмоқда, яьни хар доим фаворитлар орасида бўлиб, якунда ушбу соврин насиб этмаган. Умид қиламанки, Раульда хаммаси яхши бўлади».
Хорьхе Вальдано («Реал»нинг собиқ бош директори)
«Уни порлаши-мени хизматим эмас, чунки Рауль ўзи учун ўзи дунё очган. У худдики бошқа сайёрадан. Уни асосий рақиби тарих бўлиб қолади».
Карлуш Кейруш («Реал»нинг собиқ мураббийи)
«Рауль фантастик харакат қилади. Самарлилигидан ташқари, Рауль ўйинни кўриши билан ва хужум пайтидаги ягона тўғри вазиятни кўриши билан хам мени хайрон қолдиради»
Жозе Моуриңьо («Реал» собиқ бош мураббийи)
«Мен ўз ихтиёримда Рауль бўлишини хохлардим, чунки у жамоа рамзи ва профессионал. Лекин шунга қарамасдан, у ўзи мустақил қарор чиқаришга ва ўз келажагини ўзи белгилашга лойиқ инсон. Рауль-ақлли ўйинчи, хар бир ўйинга иштиёқ билан тушади. У тушунади, жамоада ёш Бензема ва Игуаинлар борлиги уни асосий таркибда тушиш имконлиги камлигини. У эркакларга хос қарор чиқарди».
Флорентино Перес («Реал» президенти)
«Рауль- Мадриднинг «Реал» клуби капитани, лекин у ўзининг тақдири хўжайини. У ҳаётида «Реал» ўйинчиси бўлиш этапини тугатди. Лекин биз ҳаммамиз биламизки, биз унга «Хайр» демаймиз, аксинча «Учрашгунча» деб қоламиз. Мен эслатиб ўтишим жоизки, ўз вақтида бизнинг фахрий президентимиз Алфредо ди Стефано билан хам худди шундай бўлган».
Раульнинг отаси:
«Менинг ўғлим шунчалик яхшики, мен уни Испаниядаги гипермаркетлар тармоғига хам алмашмаган бўлардим».
Алекс Фергюсон («Манчестер Юнайтед» собиқ мураббийи)
«Реал» буюк ўйинчиларни сотиб олган, лекин Рауль - энг зўри эди».
Марко ван Бастен (уч карра «Олтин тўп» эгаси)
«Менинг фикримча, кейинги «Олтин тўп» соҳиби - Рауль... Ғалати қарор?! Рауль - энг яхшиси»
Христо Стоичков («Барселона» нинг собиқ ўйинчиси)
«Мен тушунмадим, қанақасига Оуэн ФИФА нинг «йилнинг энг зўр ўйинчиси»га давогарлар рўйхатида саккизинчи ва «Олтин тўп»га номзодлардан бириничи бўлиши мумкин? Иккисида хам мен учун Рауль фаворит бўлган, лекин ушбу совринни олишда кўпроқ футбол атрофидаги факторлар тасир қилади»
Йохан Кройф (Голландиялик футбол афсонаси)
«Мен учун Рауль - ҳаммасидан олдинда. Жисмоний кўрсаткичлари ва таланти бўйича мен учун Рауль - биринчи рақамли ўйинчи»
Диего Марадона (Жаҳоннинг афсонавий футболчиси)
«Рауль» - даҳо. У ўзини шу даражада ушлаб турибдики, кўпчилик футболчилар шунча йил ўйнашни эплолмайдилар. Рауль атрофида хеч қанақа баҳс мунозара бўлиши мумкин эмас. Ҳар қалай, мен у хақида шубҳаларга бормаганман».
Рональдо («Реал»нинг собиқ ўйинчиси)
«Рауль хамиша тайёр туради, агарки жамоа унинг хизматларига муҳтож бўлса. Бизни ажойиб хотиралар боғлаб туради, мен у билан бир жамоада ўйнаганимдан хурсандман. Рауль «Олтин тўп»га муносиб».
Зинедин Зидан («Реал» бош мураббийи)
«Раульни қайси сўз билан тарифласа бўлади? Рауль - бу «Реал» дегани».
Роберто Карлос («Реал» нинг собиқ ўйинчиси)
«Рауль - мухим ўйинчи эди «Реал» учун, лидер, юлдуз».
Фернандо Йерро («Реал» нинг собиқ ўйинчиси)
«Клуб асосий таркибидаги иккинчи хафтасидаёқ, икки гуруҳга бўлиниб ўйналадиган машғулотларда хамма Раульни ўзини таркибига олишга харакат қиларди. Ўша пайт мен бу бола - ҳақиқий Ферарри деган эдим, адашмаган эканман».
Девид Бекхем («Реал» ниг собиқ футболчиси)
«Мен капитанга омад тилайман, у ҳар доим жамоа ва ўйинчиларни жонлантириб юрарди. У ҳар доим ўрнак оладиган инсон бўлган».
Криштиану Роналду («Реал» футболчиси)
«Рауль биз учун жуда муҳим ўйинчи эди, лекин кетиш хақида қарор қилди, бу қарори ўзига яхши бўлада деб хисоблади. Мени Раульни рақамида ўйнашимдан у хурсанд бўлса керак, чунки характеримиз ўхшаш».
Руд ван Нистелрой («Реал»нинг собиқ футболчиси)
«Рауль билан характеримиз жуда ўхшаш. Бўш қолган пайтларимизда футбол ҳақида суҳбатлашамиз. Аслида ўйин услубларимиз унчалик мос тушмайди. Рауль ҳужумчилардан бироз орқароқда ёки марказий ҳужумчи ўрнида яхши ўйнайди. Шу билан бирга биз-биримизни жуда яхши қўллаб-қувватлаймиз: у чапақай, мен эса асосан ўнг оёғим билан зарба бераман.
Гути («Реал» собиқ футболчиси).
«У жамоамиз учун ўта муҳим ўйинчи. Рауль - «Реал»нинг рамзи ва юраги»
Давид Вилья (Испания термаси ҳужумчиси)
«Рауль – ажойиб футболчи. Мен ҳар доим унга ҳавас билан қараганман»
Карим Бензема («Реал» ҳужумчиси).
«Рауль – ҳақиқий жентлмен ва буюк ҳужумчилардан. Энди биз Рауль бажарган ишни давом эттиришимизга тўғри келади».
Франческо Тотти («Рома» футболчиси)
-«Бу қандайдир англашилмовчилик, ахир гол уриш мумкин бўлган барча вазиятда гол ура оладиган, қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритган шундай моҳир ўйинчи «Олтин тўп»ни олмаган».
Филиппо Инзаги («Милан» бош мураббийи)
«Раульни баҳад ҳурмат қиламан ва унинг ўйин услуби менга ёқади. Ахир у ҳар доим юқори савияда ўйин намойиш этган, фаолиятида муҳим муваффақиятларга эришган».
Фурқат Юсупов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar