Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.01.2016

Қатар-2016. Жанубий Корея мезбон жамоани енгиб, олимпиадага борадиган бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 251
Қатар-2016. Жанубий Корея мезбон жамоани енгиб, олимпиадага борадиган бўлди

Жанубий Корея U23 терма жамоаси Осиё қитъасидан Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритган иккинчи жамоага айланди. Кореяликлар Осиё чемпионатининг ярим финалида мезбон ҳисобланган Қатарни мағлуб этишга муваффақ бўлишди.
Биринчи бўлимда жамоалар нисбатан эҳтиёткор ўйин намойиш қилишди ва танаффусга қадар ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим бошида эса кореяликлар ҳисобни очишди. Шарқликлар тўпни эгаллаган заҳоти ҳужумда очилаётган ҳужумчи томон етказишди. Қатар посбони Мусаб Хидир олдинга югуриб чиқди, аммо тўпга биринчи бўлиб Рю Сеунг-Ву зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.
Шундан сўнг ҳам Шин Тэ Йонг шогирдлари тартибли ўйин намойиш қилишда давом этишди. Улар ҳисобдаги фарқни ошириш учун имкониятларга эга бўлишди, аммо улардан фойдалана олишмади. Қатарнинг эса олдинга ўтишдан, таваккал қилишдан бошқа иложи йўқ эди. Уюштирилган бир нечта ҳужумлардан сўнг ўйиннинг 79-дақиқасида Аҳмад Алауддин ҳисобни тенглаштирди. Ўнг қанотдан етказилган узатмага ҳужумчи зарба берди ва дарвозабон тўпни ушлаб қола олмади.
Ҳисоб тенглашганидан кейин Феликс Санчес шогирдлари яна олдинга ўтишди. Бир вазиятда улар гол уришга жуда яқин келишди, аммо корейслар катта қийинчилик билан хавфни бартараф этишди. Сўнгги дақиқаларда эса Жанубий Корея қарши ҳужумда бир эмас, иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Япониядан сўнг Ж.Корея ҳам Бразилияда ўтадиган олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Бу жамоалар Осиё чемпионатининг финалида тўқнаш келишади. Қатар эса Рио-2016 йўлланмаси учун Ироққа қарши баҳс олиб боради.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, ярим финал
ҚАТАР - ЖАНУБИЯ КОРЕЯ - 1:3
Голлар: Аҳмад Алауддин (79) — Рю Сеунг-Ву (49), Квон Чанг-Хун (89), Мун Чанг-Жин (90+6)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar