Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.01.2016

Мини футбол. “Севинч” – “Андижанка” 4:1

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 258
Мини футбол. “Севинч” – “Андижанка” 4:1

Бугун жамоамиз мини футбол бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган чемпионатнинг дастлабки босқичидан жой олган иккинчи учрашувда майдонга тушди. Бугунги рақибимиз ўзбек аёллар футболида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган Андижоннинг “Андижанка” жамоаси бўлди.

Ориф Маматказин бошчилигидаги “Андижанка” жамоаси кеча бўлиб ўтган “ТАТУ” жамоасига қарши учрашувда мағлубиятга учрашган эди. Шуни таъкидлаш жоизки, улар бугун жамоамизга қарши учрашувда кечагига нисбатан анча мазмунли ўйнашди. Айниқса ҳимояда улар муносиб қаршилик қилишди.

Шундай бўлсада, доимо ғалаба учун майдонга тушадиган жамоамизнинг шиддатли ҳужумларига дош бера олишмади. Учрашувдаги ҳисобни очиш катта тажриба ва маҳорат соҳибаси бўлган футболчимиз Феруза Турдибоевага насиб этди. Ф.Турдибоева бугунги учрашувдаги икки голга муаллифлик қилган бўлса, қолган голларни Ильвина Аблякимова ва Камола Рисқиевалар киритишди.

Шундай қилиб жамомиз икки учрашувда икки ғалабани қўлга киритиб, ўз ҳисобига 6 очко ёзиб қўйди. Эртага бўладиган навбатдаги учрашувда жамоамиз Тошкент вилоятининг “Юз Робот” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 11:00да бошланади.

Мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионати, дастлабки босқич

“Севинч” (Қарши) – “Андижанка” (Андижон) 4:1 (3:0)

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 26.01.2016 йил.

Ҳакамлар: Кристина Середа, Эдита Миробидова, Нигора Мухамадиева, Зилола Раҳматова.

Голлар: Феруза Турдибоева (13′, 16′), Ильвина Аблякимова (17′), Камола Рисқиева (30′) - Ойгул Яқубова (26′)

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова, 25.Зумрат Назарова, 18.Камола Рисқиева, 10.Зебо Жўраева, 7.Феруза Турдибоева, 17.Танзила Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 3.Ильвина Аблякимова, 4.Саида Хандамова, 16.Матлуба Абдирасулова.

“Андижанка”: 21.Ноза Маматисоқова, 16.Дилафруз Хўжаева, 3.Наталья Михайлова, 4.Очил Қучқарова, 6.Моҳи Жўрабоева, 7.Роза Асқарова, 9.Мафтуна Жўраева, 10.Зиёда Туланбоева, 11.Гулҳаё Маннабоева, 13.Мария Собирова, 14.Елена Лагуткина, 20.Гулнора Давронова, 17.Ойгул Яқубова.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar