Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.01.2016

Ватанга содиқ матонат

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 256
Ватанга содиқ матонат

Тақдир тақозоси билан «Байналминал» (собиқ «Матонат») футбол клуби фаолиятини ўрганиш имкониятига эга бўлдим. Ўтган йилнинг декабрида ушбу жамоанинг машғулотларини кузатиб, футболчилардаги спортга хос оптимизмни кўргач, ҳайратландим. Январь ойи бошларида эса «Байналминал» футбол клуби президенти Қориев Рустам Эгамбердиевич билан учрашганимда, у менга жамоа ҳақида қуйидагиларни гапириб берди.

- 1988 йили Афғонистондаги жангларда жароҳат олган байналминал-ҳарбийлардан иборат ногирон-ампутантлар клуби тузилиб, уни «Матонат» деб аталди, - дейди жамоа мутасаддиси. - 1998 йили эса унинг номи «Байналминал»га ўзгартирилди. Ўтган вақт мобайнида ушбу ФК спортда юксак натижаларни қўлга киритди.

Қўлга киритилган улкан ғалабалар, хусусан, Туркия, Аргентина ва Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатларидаги ғолибликдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жамоа аъзоларини табриклаб, барча спортчиларимизни тақдирладилар. «Байналминал» ФКга эса автобус ҳадя қилинди.

Ўзбекистон футбол федерацияси учун бу жаҳон даражасидаги юлдузлар жамоаси ҳисобланиб, улар ногиронлар футболининг ривожига улкан ҳисса қўшишмоқда. Бир-биридан ажойиб ғалабалар эса ўзбекистонлик ишқибозларга олам-олам қувонч улашмоқда.

ҚЎЛГА КИРИТИЛГАН ЮТУҚЛАР

1. 11 карра Россия очиқ чемпионати ғолиби

2. 3 карра «Рождество кубоги» соҳиби

3. 3 карра «Раҳмдиллик кубоги» соҳиби

4. 2 карра «Москва мэрияси кубоги» соҳиби

5. 2 карра «МДҲ кубоги» соҳиби

6. Жаҳон чемпионатининг 3 карра кумуш ва бир карра бронза медали соҳиби

7. 3 карра жаҳон чемпиони (2007 йили Анталия, Туркия), (2010 йили Креспо, Аргентина), (2012 йили Калининград, Россия)

8. 4 карра «Россия ИИВ кубоги» соҳиби

9. Европа очиқ чемпионати ғолиби

Юқорида қайд этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, бу жамоа жаҳондаги энг яхшилардан бирига айланиб улгурган. Шунга қарамай, олдинда ампутантларимизни тинимсиз машғулотлар, 2016 йилги жаҳон чемпионати кутиб турибди. Шуни ишонч билан таъкидлашимиз мумкинки, улар ўз вазифаларини шараф-ла адо этишади. Буни «байналминалчилар» кўп марта исботлашди, улар эришган ғалабалар туфайли мамлакатимиз байроғи юксакларда ҳилпиради, мадҳиямиз янгради. Улар Ватан шаъни, юрт истиқболи, ўзбек футболи ривожи йўлида хизмат қилишга ҳамиша тайёрлар. Жаҳоннинг исталган нуқтаси, барча стадионларида фақат муваффақият қозонишга интилишади. Бир сўз билан айтганда, улар - ўзбек футболининг фахри!

P.S.: Қориев Рустам Эгамбердиевич сўзининг якунида ўзбек футболига доир тилакларини билдирди: «Ҳар ким ўз касбига масъулият билан ёндашсин. Омад ва ғалабалар бизга ҳамиша ёр бўлсин. Болалар футболи ривожланаверсин, зеро улар бизнинг келажагимиз!» Бу тилакларга бутун жамоа ва ўзбекистонлик барча ишқибозларнинг қўшилишлари табиий! Ўз навбатида, «Байналминал» ФК ногирон-ампутантлардан тузилган Ўзбекистон термасига 4 йилдан буён ҳомийлик, хайрия ёрдамларини бераётган «Дори-Дармон» акциядорлик компаниясига миннатдорчилик билдиришди. Уларнинг кўмаги туфайли ўқув-машғулот йиғинларини самарали ўтказиш имкони туғилмоқда. Натижада эса халқаро турнирларда муваффақият қозонилмоқда.

Жамоа вакиллари билан ўтказилган суҳбат мобайнида Қориев Рустам Эгамбердиевичнинг маҳоратли устоз, йигитларнинг эса камтар-камсуқум, очиқкўнгил эканликларига гувоҳ бўлдим.

ЖАМОА ТАРКИБИ

«Байналминал» ФК президенти: «Дўстлик» ордени соҳиби, 3 карра жаҳон чемпиони Рустам Қориев

Жамоа шифокори: Рустам Меҳмонов

Мураббий (ўйновчи), сардор: Абдужамил Шукуров

Дарвозабонлар: Зоҳидхўжа Тошхўжаев, Қудрат Тўрахўжаев

Ўйинчилар: Азиз Абдураҳмонов, Абдумалик Абдуҳамидов, Бекзод Ҳакимов, Азиз Азимов, Ҳайдарали Турсунбоев, Ҳаким Ҳасанов, Нуриддин Турсунов, Бахтиёр Ражабов, Павел Сулейманов, Аъзамжон Исматов, Умар Рустамов

Бош мураббий: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, жаҳон чемпиони (2007 йили Анталия, Туркия) Анвар Исмоилов.

Ногирон-ампутантлар паралимпия ассоциацияси бош мураббийи (2010) «Дўстлик» ордени соҳиби, 3 карра жаҳон чемпиони, «Байналминал» ФК президенти Рустам Қориев. Бош мураббий, «Дўстлик» ордени соҳиби, жаҳон чемпиони (2012 йили, Калининград, Россия) Мавзур Умархўжаев.

Павел СИН

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar