Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.01.2016

Рашид Fофуров: «Футболчиларда «Навбаҳор»га нисбатан ишончсизлик пайдо бўлган»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 180
Рашид Fофуров: «Футболчиларда «Навбаҳор»га нисбатан ишончсизлик пайдо бўлган»

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ҳам янги мавсумга астойдил тайёргарлик олиб бормоқда ва ҳозирда режа асосида Тошкентда шуғулланмоқда. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказилмоқда ва селекция борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бош мураббий Рашид Ғофуров эса имкон қадар таркибни шакллантиришга ва уни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Шу сабабли у билан боғланиб таркибдаги ўзгаришлар ва қишки йиғин ҳақида суҳбатлашдик.

— Рашид ака, “Навбаҳор”нинг Тошкентдаги йиғинидан қанчалик қониқиш ҳосил қиляпсиз?
— Ҳаммаси жойида, йиғин режа асосида давом этяпти. Тошкентдаги йиғинимиздан қониқиш ҳосил қиляпман. Лекин таркиб масаласида бундай дея олмайман. Нимагадир бу борада кўнглим тўлаётгани йўқ. Яна айрим кўз остимизга олиб қўйган футболчиларимиз бор. Бироқ, улар билан ҳали бир тўхтамга келмаганимиз учун ҳозирча гапирмай турганим яхши.

— Бўлиб ўтаётган ўртоқлик учрашувлари борасида фикрларингиз?
— Ўтказаётган ўртоқлик учрашувларимиз яхши ёки ёмон эмас. Аммо, қишки тайёргарликни кеч бошлаганимиз ҳамда йигитларимизда жисмоний жиҳатдан камчиликлар борлиги ўша назорат беллашувларида кўзга ташланиб қолмоқда. Оптимал таркибга эга бўлмаётганимиз ўйинлар пайтида билиняпти ва бу орқали кўплаб жамоалардан орқада қоляпмиз. Барибир жамоа ўйинини кучайтира оладиган 3-4 нафар футболчи керак. Биз ана шундай ўйинчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Агарда улар сафимизга қўшилишса, ўйлаганларимизни амалга ошира оламиз. Шу боис ҳам ўша футболчиларга умид қилиб турибмиз.

— Айни пайтда кўрикда иштирок этаётган футболчилар бор. Хўш, улар ҳақида фикрларингиз қандай?
— Айнан қайси ўйинчиларни назарда тутяпсиз?

— Масалан, Мўйдин Мамазулумов, Олександр Пишур, Шуҳрат Йўлдошев, Алишер Аҳмедов...
— Алишер Аҳмедов билан дўстона руҳда хайрлашдик. Ҳа, у ёмон дарвозабон эмас. Лекин бизда унинг савиясидаги посбон бор. Ҳатто, ундан ҳам кучлироқ дарвозабонларга эгамиз. Қолган футболчиларни ҳам синаб кўряпмиз. Олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган йигитлар ҳозирда биз билан бирга шуғулланишмоқда. Лекин имкон қадар таркибимизни кучайтиришимиз лозим. Ростини айтсам, ҳозирги пайтга келиб аксарият яхши савиядаги футболчилар ўз жамоаларини топиб бўлишган. Мавсум бошланишига эса бир ойдан сал кўпроқ вақт қолди холос. Шунга қарамай, вазиятни ўзимиз учун ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз ва чемпионат бошланишигача иложи борича таркибимизни кучайтирмоқчимиз.

— Пишур масаласи ҳал этилдими?
— Айни пайтда бу ҳужумчининг масаласи очиқ турибди. Умид қиламанки, тез орада у билан боғлиқ вазиятни ҳал қила оламиз.

— Янги шартномага имзо чеккан футболчилар борми?
— Ўтган йилги таркибимизда қолган ўйинчилар билан шартномаларни узайтирганмиз. Янги таклиф этилган футболчилар билан ҳам гаплашяпмиз. Улар билан ҳам ўзаро келишсак, тез орада битимларни имзолаймиз. Фақат шартнома тузганимиздан кейингина бу ҳақида маълумот берамиз.

— Жамоада мураббий сифатида иш бошлаган Микола Шевченкони ҳам кетишига муносабатингизни билдириб ўтсангиз?
— У соғлиги туфайли клубдан кетишга мажбур бўлди. Яқинда операция столига ётган экан. Аслида эса у билан бошида гаплашганимизда бу ҳақида айтмаганди. Ўртоқлик учрашуви пайтида ўзини ноқулай ҳис қилди ва бу унинг ўзига ҳам таъсир қилди. Шундан кейин ёнимга кириб хафагарчилик йўқми, ишлашга соғлигим йўл қўймаяпти, операциядан кейин 3-4 ой дам олишим керак эди, лекин мен ишлашни хоҳлагандим, деди. Шу сабабли уни тўғри тушундим ва самимий маънода хайрлашдик.

— Энди унинг ўрнини ким эгаллайди?
— Александр Волковни қайтардик. Биз у билан гаплашдик ва келишиб қўйдик. Эртадан машғулотларимизга қўшилади (суҳбат 24 январда бўлган).

— Тушунарли. Жамоанинг кейинги режалари қандай?
— 30 январгача Тошкентда шуғулланамиз ва кейин бир-икки кун йигитларга дам берамиз. Кейин яна 2 февралда пойтахтда тўпланамиз. Бу ерда 15 февралгача машғулотларни олиб борамиз.

— Ҳозирда бош мураббий сифатида Сизни қийнаётган асосий муаммо нима бўлиб турибди?
— Бу таркиб билан боғлиқ масала. Жамоада ҳамма нарса етарли бўлса-ю, аммо таркиб кўнгилдагидек бўлмаса бундан катта муаммо бўлмаса керак. Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўйинчиларда “Навбаҳор”га нисбатан ишончсизлик пайдо бўлиб қолган. Биздан олдин бу ерда қандай йўллар билан ишлашганини билмади-у, лекин футболчиларда барибир клубга нисбатан ишончсизлик сезилиб турибди. Биз эса ҳаммасини яхши бўлишига, энди бошқача иш юритилиши ҳақида гапираётган бўлсак-да, уларни ишонтириш қийин кечяпти. Мавсум бошлангунигача ҳаммасини ижобий тарафга ўзгартиришга ҳаракат қиламиз.

— Дарвоқе, шу ўринда Хайрулла Каримов масаласига ҳам тўхталиб ўтсангиз?
— Ҳозирча бу футболчининг ҳам масаласи очиқ турибди. Лекин уни ҳам сафимизда олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз.

Манба: “Аср футболи” газетаси.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar