Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.01.2016

Шайх Салмон: "ФИФА президентлигига сайлансам, ЖЧ-2018 Россияда ўтишини таъминлайман"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 193
Шайх Салмон: "ФИФА президентлигига сайлансам, ЖЧ-2018 Россияда ўтишини таъминлайман"

ФИФА президентлиги учун номзодлардан бири, шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Халифа сайловда ғалаба қиладиган бўлса, 2018 йилги ЖЧ Россияда ўтиши учун барча ишни қилишга ваъда берди. У бу ҳақда "Р-Спорт" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Мендаги маълумотларга кўра, Россияни 2018 йилги мундиал мезбонлигидан маҳрум этиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Мен ишонч билан айтишим мумкинки, бу чемпионат сизнинг юртингизда ўтказилади. Агар президентликка сайлансам, мен буни таъминлаш учун барча ишни қиламан. Мен биламанки, Россия бу мундиални қабул қилиш учун кўп иш олиб бормоқда. Мен бу чемпионат бошланишини, ажойиб ва ўзига хос маданият ҳамда анъаналарга эга Россиядаги мундиал очилиши бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман. Худди шу каби фикрларни 2022 йилда Қатарда ўтадиган ЖЧ ҳақида ҳам айтишим мумкин", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг янги президентини аниқлаш учун сайлов Цюрих шаҳрида 26 февраль куни ўтказилади.

Сайловда УЕФА бош котиби Инфантино, ОФК президенти шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Халифа, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн, ФИФАнинг собиқ бош котиби Жером Шампань ва жанубий африкалик миллионер Токио Сексвале номзод сифатида кураш олиб боришмоқда.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar