Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.01.2016

Санжар Турсунов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 167
Санжар Турсунов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради

Эндиликда Украинанинг «Ворскла» клуби жамосининг собиқ аъзоси, Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчи Санжар Турсунов ўз футболчилик фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин. Украиналиклар жамоаси сайтида бу футболчи жамоани тарк этгани ҳақда расман маълум қилинган.

«Royal Taj Mahal» меҳмонхонаси олдида Санжар Турсунов жамоадошлари билан қўл сиқишиб хайрлашди. У ватанига қайтди. Йўқ, бугун унинг туғилган куни эмас, Ўзбекистонда ҳам миллий байрамлардан бири ўтаётгани йўқ. Бугун у полтаваликлар сафида охирги машғулотини ўтказди. Жамоамизнинг бу етакчи футболчисига Қатар чемпионатидан рад этиб бўлмас таклиф берилди. «Ворскла» ва футболчи шартномада аввалдан белгилаб қўйилган банд асосида шартномани икки томоннинг розилиги билан бекор қилди. Ҳозир Турсунов айнан қайси клубга ўтаётгани ҳақида маълумот йўқ. Эндиликда «Ворскла»нинг собиқ футболчиси ҳисобланадиган Санжар Турсунов Яқин шарққа янги клуби билан шартнома тузиш учун учиб кетди.

«Санжик» (жамоадошлари уни шундай аташарди) «Ворскла» сафида 61та ўйинда 10та гол урди ва 9та голли пас берди.

«Ворскла» футбол клуби Санжар Турсуновга миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятида омад тилайди!», дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, Kun.Uz ўз манбасига асосланган ҳолда Санжар Турсунов «Ворскла» жамоасини тарк этгани ҳақида хабар берганди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar