Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.01.2016

«Фомин-аут!» ёхуд Максимилиан Фоминга очиқ хат

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 145
«Фомин-аут!» ёхуд Максимилиан Фоминга очиқ хат

Бухоро» ҳимоячиси Максимилиан Фоминнинг манзилига узоқ вақт мунтазам равишда турли аччиқ ва ҳақоратли гап-сўзлар ёғилди. Қатардаги Осиё чемпионатида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бутунлай йўқотилгач, яъни Ироққа қарши ўтказилган учрашувдан сўнг ҳам ҳақоратлар (ҳа майли, танқид бўла қолсин)нинг охири кўринмади. Ёш футболчи эса эҳтиросларини жиловлай олмай, ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали кутилмаган жавобни берди.

Фоминнинг ушбу қайдларда куракда турмайдиган сўзлардан фойдаланиши биринчи навбатда, унинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши тайин. Албатта, тезда ушбу нома тармоқдан ўчирилди.

Факт №1. Вазиятнинг шундай тус олишида футболчининг ўзи айбдор.

Ҳозирги давр футболчилари худди санъаткорлар сингари омма эътиборидалар. Ишқибозларга бундай муносабатда бўлишга ҳеч қачон йўл қўйилмайди. Фоминнинг бу қилиғига шу тариқа жавоб қайтарилиши аниқ, аммо қувонарлиси, шундай паллада зарур гаплар билан қўллаб-қувватлаганлар ҳам топилди. Можаронинг юзага келишида футболчининг ўзи айбдор. Максимилианнинг беҳаё сўзларини ўқишдан мароқ туйганларни эса тентаклар қаторига киритиш мумкин.

Факт №2. Ўзбекистон футбол федерациясида руҳшунос (психолог) йўқ.

Ёки бор-у, ёрдам бермайди. Барча ёш футболчилар доимий танқидга учрашади. Бошқа томондан, турли гап-сўзларни эшитмасликни ҳаммаси ҳам эплай олмайди. Шу боис, Европа клублари ва турли мамлакатлар термалари психологлар хизматидан унумли фойдаланишади. Бу соҳа вакиллари футболчиларнинг эҳтирослари жунбушга келган пайтларда уларни тинчлантиришнинг йўлини топа билишади. Олимпиячилар делегациясининг орасида руҳшунос бормиди? Менимча, йўқ. Акс ҳолда, ҳозир Темур Ҳакимовнинг «юлдузлик касали»га чалингани ёки Тоҳир Шамсиддиновнинг кореялик тенгдошини «сийлагани» ҳақида ҳеч ким гапирмасди.

Айнан шу психолог Фоминни интернетда ножўя сўзлар ёзишдан тийилишга чақира оларди. Дмитрий Комбаров, Денис Глушаков ёки Люк Шоуни узоқ муддат майдондан четда қолишига сабабчи бўлган мексикалик футболчининг ижтимоий тармоғига назар солинг. Уларнинг омма орасида урчиётган гап-сўзларга қай тариқа муносабат билдиришаётганини кўринг.

Факт №3. Вазиятга тўғри баҳо беришни ўрганайлик.

Самвел Бабаян - мамлакатимиздаги энг маҳоратли менежер, ўзбек футболи ривожига улкан ҳисса қўшиш йўлида тинмай меҳнат қилмоқда. Фақат атрофида қувноқ муҳитни яратишни уддалай олмаяпти, холос. Бабаянни ҳамма журналистларимиз қўллаб-қувватламаётгани ҳам бор гап.

Бабаяндан ҳар қайси мамлакат футбол федерациясини бошқара оладиган идеал раҳбар чиқиши тайин. Аммо у мураббий эмас. Ҳаттоки, Самвел Вячеславовичнинг прототипи - Валерий Карпин ҳам захирада Икром Алибоевдек ўйинчи туриб, таркиб асосини фақат бир клуб вакиллари эвазига тузишга жазм этмаслиги аниқ.

Stadion.uz интернет-нашрининг бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов ўз твиттери орқали Самвел Бабаяннинг олимпия термасида эгаллаб турган вазифасидан озод этилиши ҳақида қайд қолдирди. Агар шу воқеа рўй берса, бу Самвел Бабаянни янада кучлироқ қилишига тилакдошмиз.

Қуйидаги очиқ хат эса Максга аталган...

Айбдормисан? Ҳа. Кечирим сўрадингми? Ҳа. Ушбу ҳолатда узрингни қабул қилиш-қилмасликни ишқибозларнинг ўзлари ҳал қилишади. Бу - энди сенинг муаммоинг эмас. Асосийси, шуни билгинки, мухлислар ҳам сенга ўхшаган одам. Уларнинг ҳам хато қилишга ҳақлари бор. Шуниси аниқки, уларнинг фақат бир нафари буни тан олади, иккинчи, учинчи... олтмиш тўққизинчиси бўлса... сен эса ўзингсан. Юрий Дудь, Алексей Навальний, Валерий Карпин кабилар шунинг учун ҳам машҳурлар. Улар танқидга мутлақо эътибор қаратишмайди. Улар шунчаки хулоса ясашади, шу тариқа ҳақоратни мақтовга айлантиришади. Ана, Дилшод Жўраевдан сўраб кўр, унга ҳам ёзгандим ва бу футболчи энг яхшилардан бири эканини исботлади.

Кутамиз, умид қиламиз, ишонамиз. Олға!

Евдоким РАИМОВ

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar