Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.01.2016

Виталий Денисов ўзбек футболчилари учун Англияга йўл очиб бериши мумкин

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 224
Виталий Денисов ўзбек футболчилари учун Англияга йўл очиб бериши мумкин

Англия Премьер лигаси бежизга жаҳондаги энг томошабоп чемпионат дея эътироф этилмайди. Зеро, туманли альбионда ҳар бир учрашув муросасиз руҳда ўтади, гранд клублар тез-тез аутсайдерларга имкониятни бой бериб қўйишади. Тезкор ўйин темпи эса мухлисларни асло зерикишга қўймайди.

Буни қарангки, 100 дан ортиқ мамлакат футболчилари инглиз диёрида тўп тепишга улгуришган экан. Ҳозирги кунда ФИФА рейтингининг юқори 100 талигида турган мамлакатларнинг 83 таси қачондир ўз ўйинчиларининг АПЛда ўйнагани билан мақтана олишар экан. Аммо 17 та давлат вакиллари ҳали жаҳоннинг энг кучли лигасида тўп тепиш бахтига муяссар бўлишмаган. Афсуски, улар орасига ўзбекистонлик футболчиларни ҳам қўшишга мажбурмиз. Зеро бизнинг “чарм тўп” усталаримиз ҳали Англия чемпионатида ўйнашган эмас.

Шуни инобатга олиб, ФИФА рейтингининг юқори 150 талигидан жой олган мамлакатлар футболчилари ичида сўнгги пайтларда яхши ўйин кўрсатаётган ва натижада кўплаб скаутлар ва агентлар назарига тушган 5 та ўйинчи ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Бунда British Telecommunications расмий сайти маълумотларидан фойдаланамиз.

1. Аҳмад Халил – (БАА) ФИФА рейтингида 64-ўрин
Аҳмад Халил 2015 йил якунларига кўра Осиёнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Эндигина 24 ёшни қарши олган мазкур ҳужумкор ярим ҳимоячи ортда қолган мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказа олди. У “Ал Аҳли” билан биргаликда Осиё Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб бора олди. “Аҳли”нинг ОЧЛда кумуш медалларга эга чиқишида улкан хисса қўша олган Халил намойиш қилган ўйини орқали кўплаб кучли жамоалар диққатини ўзига торта олди. 2009 йилда “Портсмут”га ўтиб кетишига бир бахя қолган БААлик футболчининг қишки трансферлар пайтида Англияга йўл олиши тахмин қилинмоқда…

2. Виталий Денисов – (Ўзбекистон) ФИФА рейтингида 73-ўрин
Россиянинг “Локомотив Москва” клуби сафида ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида кўрсатаётган ажойиб ўйинлари билан барчамизнинг ҳурматимизни қозонган ҳимоячи Виталий Денисов ҳам тез орада рус клубини тарк этадиган кўринади. Боиси сўнгги пайтларда Денисов хизматларига Туркиянинг “Трабзонспор” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Римнинг “Лацио”си ҳам ўзбекистонлик футболчини ўз сафида кўришни истамоқда. Аммо инглиз нашрлари Виталий Денисовнинг Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам ёза бошлашди. Ажаб эмас, айнан Виталий ўзбек футболчилари учун инглиз ўлкасига йўл очиб берса…

3. Ҳумам Тариқ – (Ироқ) ФИФА рейтингида 87-ўрин
Ҳумам Тариқ – айни пайтда Осиёнинг энг келажаги порлоқ дея эътироф этилаётган футболчиларидан бири саналади. Аллақачон Ироқ футболида ўз ўрнига эга бўлиб улгурган 19 ёшли Ҳумам Ироқнинг деярли барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнашга улгурди. Ёдингизда бўлса, Қатар мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ҳумам Тариқ Ироқ олимпиячилари сафида майдонга тушди ва Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Ҳали 20 ёшга кирмаган Ҳумамга анча пайтдан буён Шотландиянинг “Селтик” клуби харидор бўлмоқда. Шунингдек, бир нечта инглиз клублари скаутлари Ҳумам Тариқ иштирокдаги ўйинларни кузатиб боришаётгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқаганди.

4. Освалдо Алонсо – (Куба) ФИФА рейтингида 136-ўрин
Освалдо Алонсо ҳам сўнгги пайтларда кўплаб гранд жамоалар хушини “ўғирлай” олди. Аллақачон 30 ёшни қаршилаб қўйган кубалик ярим ҳимоячи МЛСда етакчи ўйинчилар қаторида эътироф этилади. “Сиэтл Саундерс” клуби муваффақиятларига ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келаётган Освалдо Алонсонинг ёши сал ўтиб қолган бўлса-да кубалик футболчилар учун АПЛ эшикларини очиб бериши кутилмоқда.

5. Генрих Мхитарян – (Арманистон) ФИФА рейтингида 121-ўрин
Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси аъзоси Генрих Мхитаряннинг ҳам тез орада инглиз клубларидан бирига ўтиши кутилмоқда. Айниқса, “Ливерпуль” жамоаси устози Юрген Клопп ўзининг собиқ шогирдини “қизлиллар” сафида кўришдан мамнун бўлишини бир неча бор таъкидлади. Шу сабабли 27 ёшли арман ўйинчисининг йўл олиши мумкин бўлган асосий клуби сифатида ҳам айнан “Ливерпуль” таъкидланмоқда. Агар у АПЛга кўчиб ўтса, Англияда тўп сурган илк арманистонлик футболчига айланади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar