Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.01.2016

“Насаф” бугун “Сўғдиёна” билан куч синашади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 161
“Насаф” бугун “Сўғдиёна” билан куч синашади

Бугун янги ҳафтанинг илк кунида “Насаф” Тошкентда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушади.

Аслида 25 январь санасида қаршилик футболчилари Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси билан куч синашишлари лозим эди. Аммо маълум сабабларга кўра, мазкур баҳс ўтказилмайдиган бўлди. Натижада жамоамиз Даврон Файзиев бошчилигидаги “Сўғдиёна”га қарши назорат баҳсини ўтказади.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган ҳафтада “Навбаҳор”га қарши баҳсда жамоа таркибида кўрикдан ўтган Илдар Маматказин клуб билан шартномага имзо чекди. “Локомотив” билан шартномаси якунига етган ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ҳам янги мавсумда “Насаф” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Шунингдек, ўтган мавсумда “Сўғдиёна”да ҳаракат қилган ҳимоячи Сайдулло Раҳматов ҳам “Насаф” билан келишувга эришди. Бунгача “Машъал”дан иқтидорли посбон “Насаф” билан бир йиллик битимга имзо чекканди. Айни пайтда бир йўла уч нафар футболчимиз – ҳимоячи ҲАмза Каримов, Фарруҳ Сайфиев ва ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков жароҳати боис жамоа таркибида машғулотларда иштирок этишмаяпти.

Ўз навбатида сўнгги тўрт мавсумда “Насаф” шарафини ҳимоя қилган Шохруҳ Гадоев кейинги фаолиятини Баҳрайннинг “Муҳаррақ” жамоаси билан боғлади. Шунингдек, жамоани дарвозабонлар Ўткир Юсупов, Алибек Туробов, Илҳом Юнусов, Ботир Қораев, Акрам Баҳриддинов, Алишер Юсупов тарк этишди. Ўтган мавсумда қаршилик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб қолган словениялик Рой Рок куни кеча пойтахтимизда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтолмади табиийки, у жамоа билан янги шартномага имзо чекмайдиган бўлди.

“Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви 25 январь куни соат 15:00 да “Бунёдкор” стадиони футбол мактаби майдонида бошланади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar