Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.01.2016

Жамолиддин Шарипов: "Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 190
Жамолиддин Шарипов: "Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси февралда Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз 22 ва 23 январь кунлари Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ҳар икки баҳсда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ана шу икки учрашувдан сўнг терма жамоа ҳужумчиси Жамолиддин Шариповдан интервью олдик.

- Январь ойидаги Тошкентда ўтган йиғин ҳақида нима дея оласиз? Мураббийлар нималарга кўпроқ аҳамият беришди?
- Январдаги йиғинда кўпроқ тактика, прессинг қилиш ва прессингдан чиқиш устида ишладик. Шунингдек, стандартлардан қандай фойдаланиш борасида ҳам шуғулландик.


- Осиё чемпионати гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирги пайтда Осиёда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, футзал тезлик билан ривожланиб бормоқда. Гуруҳимиздаги рақибларга келсак, Ливан терма жамоаси бизга ноқулай рақиб ҳисобланади, Қирғизистон эса тайёргарликни чет давлатларда олиб бормоқда. Арабларни эса ҳали яхши билмаймиз, шунинг учун ҳам уларни кучсиз деб айта олмайман.


- Уларни қанчалик ўргандинглар?
- Ҳозир рақибларимизни ўрганиб чиқмоқдамиз. Ливанда индивидуал жиҳаттан кучли ўйинчилар кўп, қўшниларимиз эса жамоавий ўйин кўрсатишади. Биз шуларга қарши тайёргарлик кўраяпмиз.


- Чемпионатни Тошкентда ўтиши сизларга қанчалик ёрдам беради?
- Ўз уйимизда ўйнаганимизда мухлислар жуда катта ёрдам беради. Буни 2010 йилги Осиё чемпионатида ҳам кўрганмиз, бу сафар ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришларини хоҳлаймиз.


- Қозоғистонга қарши иккита ўйин ўтказилди. Бу ўйинлар жамоамизга қанчалик фойдали бўлди деб ўйлайсиз?
- Қозоғистон кучли терма жамоа, уларнинг таркибида маҳаллийлаштирилган бразилияликлар бор. Айни пайтда улар яхши формада, бизга ана шундай кучли жамоалар билан ўйинлар керак. Кучли жамоаларга қарши ўйинлар орқали хатоларимизни кўриб, уларни тўғрилашга ғаракат қиламиз.


- Жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендезга қандай таъриф бера оласиз? Унинг ўзгача жиҳатлари борми?
- Мендез жуда кучли мутахассис, ҳар бир нарсага аҳамият беради. Машғулотларда охирги кучимиз қолгунча ишлатишга ҳаракат қилади, ўйин пайтида ким қаерда ўйнаши кераклигини билади.


- Тошкентдаги чемпионатдан олдин мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Мухлислар ҳамма ўйинларимизга келиб бизни қўллаб туришларини истардим. Ўз навбатида биз ҳам мухлислар ишончини оқлашга интиламиз.
Насиб қилса, Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar