Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.01.2016

Легионерлар: Азиз Ҳайдаровда гол, Лобанов “Персеполис”да дебют қилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 156
Легионерлар: Азиз Ҳайдаровда гол, Лобанов “Персеполис”да дебют қилди

Ўтган ҳафта хориж чемпионатларида тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.

Россия

Москванинг “Локомотив” клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов айни кунларда клуб билан БААнинг Абу Даби шаҳрида йиғинда иштирок этмоқда. “Локомотив” клуби йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Жумладан, 22 январь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Локомотив” йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Денисов эса асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ҳаракат қилди.

БАА

БААнинг “Аш Шабоб” клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БАА Про-Лигаси 15-турида жамоасига ғалаба келтирган ягона гол муаллифига айланди. Ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни қабул қилган “Аш Шабоб” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 87-дақиқада Азиз Ҳайдаров пенальтидан киритди. Миллия терма жамоа ярим ҳимоячиси учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ҳаракат қилди.

Янги мавсум олдидан БААнинг “Ал Шааб” клубига қўшилган ўзбекистонлик ҳимоячи Шавкат Муллажонов 15-турда ўз майдонида “Фужайра” клубига қарши учрашувда майдонга тушди. Учрашувда “Ал Шааб” йирик 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Шавкат Муллажонов учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

Эрон

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов Эроннинг “Персеполис” клубида дебют учрашувини ўтказди. “Персеполис” 23 январь куни Эрон Кубоги доирасида ўз майдонида “Сайпа” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Александр Лобанов мазкур учрашувда “Персеполис” сафида дебют қилди. Асосий таркибда майдонга тушган Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Қатар

Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов 21 январь куни Қатарнинг Доха шаҳрида йиғин ўтказаётган Россиянинг “Зенит” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Учрашувда “Зенит” йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сардор Рашидов “Ал Жаиш” сафида асосий таркибда майдонга тушди ва бир бўлим ҳаракат қилди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar