Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.01.2016

Уткин ва бир қатор шарҳловчилар «Матч ТВ» каналининг штатдаги ходимлари рўйхатидан чиқарилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 346
Уткин ва бир қатор шарҳловчилар «Матч ТВ» каналининг штатдаги ходимлари рўйхатидан чиқарилди

Василий Уткин, Алексей Андронов, Кирилл Дементьев, Александр Елагин, Владислав Батурин ва Эльвин Керимов каби шарҳловчилар «Матч ТВ» телеканалида штатдан чиқарилди. Бу ҳақда краснодарлик журналист Артур Каратай ўз твиттерида маълум қилган.

Энди бу шарҳловчилар телеканалда гонорар асосида ишлаши мумкинлиги айтилмоқда. Георгий Черданцев эса одатдаги тартибда ишлашда давом этади.

22 январь куни «Матч ТВ» раҳбарияти шарҳловчилар таркибида қисқартиришлар амалга ошириши ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, бир қатор етакчи шарҳловчилар ишдан кетиши, улар қаторида Василий Уткин ҳамда Георгий Черданцев номлари ҳам борлиги айтилганди.

20 январь куни Василий Уткин «Матч ТВ» телеканалидан кетаётгани ҳақида маълум қилганди. У 2016 йилда Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган олимпиадага бағишланган «Рио ждет» кўрсатувидаги иштирокини тўхтатгани, ишдан кетишига ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасидаги «Байер» ва «Барселона» баҳси вақтида ухлаб қолгани сабаблиги ҳақида айтганди.

ВГТРК ва «НТВ-Плюс» базасида ташкил этилган «Матч ТВ» 2015 йилнинг 1 ноябрида намойишларни бошлаганди. Каналнинг бош продюсери Тина Канделаки ҳисобланади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar