Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.01.2016

Дэвид Гилл: «МЮ» умидларни оқлай олмаяпти»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 213
Дэвид Гилл: «МЮ» умидларни оқлай олмаяпти»

“Манчестер Юнайтед” бошқаруви аъзоси Дэвид Гилл жамоанинг жорий мавсумдаги натижалари борасида ўз фикрларини билдирди.

“Биз натижалар яхшироқ бўлишига умид қилгандик. Барчамизнинг ҳафсаламиз пир бўлган. Бу мавсумда “Манчестер Юнайтед” умидларни оқлай олмаяпти.

Бироқ мен биламан, клуб эгалари, Луи ван Гал ва унинг жамоаси вазиятни яхшилаш учун тинмай ишламоқда. Бу осон иш эмас, бироқ биз бирлашишимиз лозим. Мавсумнинг оқимини буришга имкон берувчи ишни қилиш керак ва умидсизликка берилиш керакмас.

Мухлислар норозилиги сабабли жамоа номига ғувуллайдиган вазият ҳеч кимга ёқмайди. Биз нафақат бошқарувчилармиз, балки мухлислар ҳаммиз. Биз жамоани қўллаб-қувватлашларини истаймиз. Бироқ фикримча, ҳар қандай вазиятда вазмин қолиш керак.

Ван Гал аввал ҳам юқори даражада ишлаган, Германия, Голландия ва Испанияда етакчи жамоаларни бошқарган. Мен премьер-лига у учун жуда мураккаб мусобақа бўлди, деб ўйламайман. Бироқ шу билан бирга Англия чемпионатида рақобат қанчалик кучлилигини ҳамма билади.

“Лестер” қилаётган нарса – бу фантастика. Бу жамоанинг ўйини премьер-лиганинг кучини кўрсатади. Кейинги мавсумда янги телевизион шартнома туфайли олинадиган пуллар сабабли рақобат янада ошади.

Фикримча, премьер-лиганинг барча 20 жамоаси Европадаги энг катта миқдордаги ойлик маошлари ведомостига эга 30 клуб қаторида бўлади. Шу сабабли жамоалардан ҳар қайси бири етакчи футболчиларни жалб қилиш имконига эга бўлади.

Агар клублар пулларни ақл билан ишлатса, рақобат жуда кучли бўлади. Кўпроқ жамоа юқори ўринлар учун курашиши мумкин бўлади”, деб ўз фикрларини билдирди Гилл.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar