Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.01.2016

Ла лига. Зидан илк марта «қоқилди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 170
Ла лига. Зидан илк марта «қоқилди»

Зайниддин Зидан бошчилигидаги "Реал" илк марта жиддий рақибга дуч келди. "Бетис" футболчилари номдор рақибга қарши ўйнаётганига қарамай, тўпни назорат қилиш ва ҳужум ташкил қилишда ўта совуққонлик билан ҳаракат қилгани эътиборга молик.
"Мадрид" ҳали ўз ўйинини йўлга қўйиб олмасдан аввал Навас дарвозадан тўп олиб чиқди. Рубен Кастро майдон марказидан олдинга юрди, жарима майдончасига кирди, Пепе ва Варанни алдаб, бирга-бир вазиятдан зарба берди, аммо Навас зарбани қайтарди. Қайтган тўп учун Руиз кураш олиб борди ва уни шеригига узатди. Сехудо 15 метрлардан кучли зарба билан дарвозага тўпни жойлади. Бу вақтда ўйиннинг энди 8-дақиқаси ўтиб бораётганди.
Роналду 32-дақиқада ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. У Бензема билан "девор" ўйнади ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Криштианунинг жарима майдончаси ичида чап оёқда берган зарбаси ноаниқ чиқди. Орадан 3 дақиқа ўтиб ҳакам "Бетис" дарвозаси томон яққол пенальти белгиламади. Ҳимоячи Бенземанинг оёғини босиб олиб, уни майдонга йиқитганди.
Иккинчи бўлимда эса Зидан шогирдлари тўла устунликка эришишди, ўйин асосан бир дарвоза олдида кечди. Хамес Родригес тайм бошида иккита қулай имкониятдан фойдалана олмади. Дастлаб Роналдунинг узатмасидан кейин тўп колумбиялик футболчининг оёғига тегмай қолган бўлса, иккинчи вазиятда "Бетис" посбони Адан зарбани қайтарди.
Учрашув тугашига 20 дақиқа қолганида эса "Реал" ҳисобни тенглаштирди. Крооснинг жарима майдончаси ташқарисидан берган узатмаси натижасида Хамес посбон билан бирга-бир вазиятда қолди ва у тўпни Каримга етказди. Франциялик футболчи бўш дарвозани ишғол қилди. 1:1. Такрорий лавҳалар шуни кўрсатдики, Кроос узатма бераётганида Хамес офсайд ҳудудига кириб улгурган экан. Ҳакамлар мадридликларни пенальтидан маҳрум қилиб, офсайддан урилган голни инобатга олишди. Қайсидир маънода адолатни тиклаб қўйишди.
"Мадрид" ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди. Модричнинг узатмасидан кейин Кроос чап томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси очилган Бенземага пас берди. Каримнинг зарбаси унчалик кучли чиқмади ва Адан уни қайтарди. Қолган дақиқаларда "Қироллик клуби" рақибга босим ўтказишда давом этди, аммо "Бетис" дуранг натижани сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Натижада "Реал"нинг очколари 44тага етди. Клуб "Атлетико"га яқинлашиб олиш имкониятидан фойдалана олмаган бўлса, "Барселона" билан орадаги масофани янада узоқлаштириб юборди.
Испания Ла лигаси, 21-тур
Бетис – Реал Мадрид 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 7 Сехудо, 1:1 – 71 Бензема.
Бетис – Адан, Бруно Гонсалес, Пеццелья, Молинеро, Варгас, Ндиайе, Петрос, Фабиан Руис (Себальос, 51), Сехудо (Портильо, 76), Кадир (Санчес, 58), Рубен Кастро.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Данило (Карвахаль, 64), Варан, Хамес (Хесе, 80), Модрич, Кроос, Иско, Роналду, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Варгас (58), Петрос (61), Данило (64), Молинеро (69), Карвахаль (90).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar