Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

WSB: «Uzbek Tigers» барча аъзолари зафар қучишди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 382
WSB: «Uzbek Tigers» барча аъзолари зафар қучишди

Бугун бутун жаҳон бокс серияси VI мавсумида "Uzbek Tigers" вакиллари илк баҳсда Пуэрто-Рико Сан-Хуан шаҳридаги "Coliseo Pedrin Zorilla" стадионида "Puerto Rico Hurricanes" жамоаси вакилларига қарши рингга чиқишди.

Бу қарама-қаршиликнинг илк жангида терма жамоамиз етакчиларидан бири Ҳасанбой Дўсматов мезбонларнинг 20 ёшли аъзоси Энтони Ортисга қарши ринга кўтарилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Иккинчи қарама-қаршиликда умидли боксчимиз Абдулҳай Шараҳматов мезбонларнинг 19 ёшли аъзоси Эдгар Ролонни барча раундларда мағлуб этган бўлса, баҳсларнинг биринчи ўрта вазнида Ўзбекистон чемпиони 19 ёшли Фазлиддин Мелибоев WSB дебютанти Хорхе Мартинес 3:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Анчайин қизиқарли кечган тўртинчи беллашувда эса 2014 йилги Жаҳон университетлари чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Улуғбек Ҳақбердиев жамоадошларини зафарли юришини давом эттирди ва "Puerto Rico Hurricanes" жамоасининг доминикалик аъзоси Рауль Санчесдан устун эканлигини исботлади.

Энг оғир вазнли боксчилар иштирокида кечган баҳсда АИБАда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Мирзобек Ҳасанов ва Хосе Росадо рўбарў келишди. Бироқ мезбон боксчи жангни охирига етказа олмади ва муддатидан олдин беллашувни тўхтатишни сўраб, мағлубиятини тан олди.

«Puerto Rico Hurricanes» — «Uzbek Tigers» 0:5

-49 кг.: Энтони Ортис - Ҳасанбой Дўсматов - 0:3
-56 кг.: Эдгардо Ролон - Абдулҳай Шарахматов - 0:3
-64 кг.: Хорхе Луис Мартинес Санчес - Фазлиддин Мелибоев - 0:3
-75 кг.: Рауль Санчес Марте - Улуғбек Ҳақбердиев - 0:3
-91 кг.: Хосе Росадо - Мирзобек Ҳасанов - техник нокаут



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar