Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

Даврон Файзиев:«Қатар энг яхши жаҳон чемпионатини ўтказа олади»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 189
Даврон Файзиев:«Қатар энг яхши жаҳон чемпионатини ўтказа олади»

Қатардаги Осиё чемпионатини ёритиш учун «Спорт» телеканалидан журналист Даврон Файзиев сафарга йўл олди ва воқеалар жараёни билан мухлисларни баҳолиқудрат таништириб борди. У билан бирга ишлар эканмиз, табиийки, мусобақа ва унинг атрофидаги тафсилотларни кўп бора муҳокама қилдик. Ушбу интервьюни олиш фикри ҳам мана шундай суҳбатлар давомида пайдо бўлди. Ҳамкасбимизга тиғиз иш тартибига қарамай, «Интерфутбол» нашрига интервью бергани учун миннатдорчилик билдирамиз.

- Даврон, Қатар сафари давомида бу ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдингиз. Сиз кўплаб мамлакатларда бўлгансиз ва Осиё футболидан бирмунча хабардорсиз. Ўзаро таққослаган ҳолда Қатар ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

- Қатарда олиб борилаётган ишлар қай даражада кенг кўламда эканини айтиш учун бошқа мамлакатлар билан таққослаш ҳам шарт эмас. Мен ҳали бунчалик катта ҳажмдаги ишни кўрмаганман. Бу ерда барпо этилаётган иншоотлар ва инфратузилмани бошқа ҳеч бир давлатда учратмаганман. Қатарнинг 2022 йилги жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраётгани бир қарашдаёқ маълум.

- Шу ўринда бир савол - Қатар 2022 йилги мундиал учун шунча бино ва стадионлар қурмоқда. Аммо мусобақадан сўнг улар керак бўлмай қолиши эҳтимоли жуда катта. Битта ЖЧ учун шунча қурилиш қилиш шартмиди?

- Бу саволингизга фақат битта жавоб бўлса керак - Қатар бундай масалалар ҳақида мутлақо ўйлагани йўқ. Улар учун харажатдан кўра мамлакат обрўйи ва эътибори ошиши муҳимроқ. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, кеча «Ал-Садд»га тегишли гандбол стадионини бориб кўрдик. Шу қадар катта гандбол аренаси Европа ва Америкада ҳам бўлмаса керак. Бу иншоотдан ўтган йили гандбол бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида фойдаланишган эди. Аммо ҳозир ўша бинога мухлислар тушяптими? Қийин масала. Тўғри, у ерда ҳозир ҳам қайсидир гандбол жамоаси ўйнаши турган гап, аммо унга кўп мухлис тушишига шубҳа қиламан. Бироқ қатарликлар бундай нарсалар ҳақида кўп ҳам қайғурадиганга ўхшамаяптилар. Улар учун мамлакат обрўйининг ошиши ва сайёҳлар ташрифининг ортиши муҳимроқ. ЖЧ стадионларининг қисмати ҳам худди шундай бўлса керак. Биз ҳозир кўриб турган ишлар ҳали ҳеч нарса эмас. Жаҳон чемпионатига қадар яна олти йил вақт бор ва бу муддатда янада каттароқ иншоотлар қурилиши турган гап. Ишончим комилки, мундиални ёритиш учун келсак, бу ерларни танимай қолсак керак.

- Шу ўринда қатарликлар ҳақида нима дея оласиз? Уларнинг ташкилотчилик иши қай даражада самарали, деб ўйлайсиз?

- Аввало, бир нарсани айтиб ўтишни истар эдим, афтидан, биз ҳали асл қатарликни кўрмадик, шекилли. Чунки ташкилотчилик ишларида асосан хорижлик мутахассислар фаолият олиб бормоқдалар. Шундай экан, бу борада бир нарса дея олмайман. Аммо бу ердаги ташкилотчилик ишида фаолият юритаётган инсонлар шубҳасиз, ўз ишининг усталари. Бунга бир неча бор гувоҳ бўлдик.

- Қатарга келгач, сизни ҳайрон қолдирган бирор жиҳат бўлдими? Ўтган бир ҳафталик фаолият давомида нимани алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардингиз?

- Мени ҳайрон қолдирган жиҳат, бу - албатта, Қатарнинг иқлими! Шу вақтга қадар бу ерда даҳшатли иссиқ ҳукм суриши ҳақида шу қадар кўп гапирилдики, ҳатто қишда ҳам жазирама бўлишини кутган эканман. Йўқ, қишда бу ер ҳатто бироз совуқроқ ҳам бўларкан. Яхшиямки, иссиқ кийимларни ташлаб келмаган эканмиз, акс ҳолда, шамоллаб қолишимиз ҳеч гап эмас эди. Шундай экан, нимадир бўлиб ФИФА 2022 йилги жаҳон чемпионатини Қатарда ўтказиш фикридан қайтиб қолмаса, бу ер энг идеал жой бўлар эди. Фақат бунинг учун мундиални қишда ўтказиш шартлигини ҳам айтиб ўтиш лозим.

- Аммо жаҳон чемпионати қишда ўтказилган тақдирда Европадаги кучли бешлик чемпионатлари ва умуман, дунё футболига салбий таъсир ўтказиши айтилмоқда!

- Йўқ, бу анча ошириб юборилган гаплар. Айниқса, дунё футболига салбий таъсир ўтказиши - бўлмаган гап. Масалан, миллий терма жамоамиз мундиалга чиқса ва ЖЧ-2022 қишда ўтказилса, бу ҳолат ўзбек футболига умуман таъсир қилмайди. Чунки бизда ўзи шундоқ ҳам клублар қишда таътилга чиққан бўладилар. Европага келадиган бўлсак, улар ҳам қандайдир «олтин оралиқ»ни топишлари турган гап. Айтайлик, чемпионатдаги қишки танаффусни бироз узайтириш мумкин. Қатарда қишда бўладиган ЖЧ ҳатто футбол учун фойдали ҳам бўлади.

- Қайси жиҳатларни назарда тутяпсиз?

- Кўп бора кўрганмиз, дунёнинг энг олди юлдузлари жаҳон чемпионатига чарчаган ва ҳориган ҳолда келадилар. Чунки улар бутун мавсум давомида оғир учрашувларда майдонга тушадилар ва худди суви сиқиб олинган лимондек бўлиб қоладилар. Табиийки, шунга яраша ўйини ҳам ўхшамайди. Агар жаҳон чемпионати қишда ўтказилса, улар анча кучга тўлган ҳолда ўйнашлари турган гап. Бу эса мундиалнинг томошабоплигини фақат ошириб берган бўларди...

З.ҚОСИМОВ суҳбатлашди

Доха, «Интерфутбол» учун махсус



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar