Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

Футбол Нострадамусининг кашф этилиши

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 190
Футбол Нострадамусининг кашф этилиши

Ўзбек футболи афсонаси - Евгений Борисович Валицкий билан танишганимга бир неча йил бўлди, ҳамон унинг иқтидори ва ақлли фикрлашига қойил қоламан. 1953 йили Валицкий ўйновчи-мураббий эди. Бу вазифани бажараётганида эндигина 24 ёшни қаршилаганди. 1962 йили унинг бошқарувидаги Тошкентнинг «Сокол» клуби ғолиб чиқиб, ўша пайт «Миллионлар кубоги», деб номланувчи совринни қўлга киритганди. Евгений Борисович эса, 32 ёшида биринчилардан бўлиб «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий» унвонига муносиб кўрилди. Валицкийнинг таржимаи ҳоли ва ютуқлари барча энциклопедияларда қайд этилган. Шундай бўлсада, унинг биографиясидаги яна бир қатор маълумотлар билан таништиришни жоиз билдим.

Евгений Борисович «Пахтакор»да Михаил Якушин, Борис Аркадьев, Евгений Елисеев сингари буюк мураббийлар билан ишлаган, унинг юксак малакасига ҳеч ким шубҳа қилмаган. Валицкийнинг айтишича, жамоадаги штатлар бирлиги чекланган, умумий таркибда фақат 27 киши меҳнат қиларди, холос. Қолаверса, сафга бирор ўйинчининг жалб этилиши ҳам ўта масъулиятли вазифа ҳисобланарди. Ушбу мутахассис шогирдлари билан ҳар доим фахрланиб келган. Улар орасида 60-йилларда тўп суришган Баҳодир Иброҳимов, Владимир Штерн, Виктор Науменко, Вячеслав Солохо, Аҳрол Иноятов, Вячеслав Бектошев, Равшан Юнусов кабилар бор.

1966 йили Якушин Англиядаги жаҳон чемпионатига кетгач, жамоани бошқариш масъулияти Валицкийнинг зиммасига юклатилди. Ўша мавсум олий дивизионда қатнашган «Пахтакор» ўзига хос рекорд қайд этди - биринчи даврани мағлубиятсиз якунлаб, чемпионат экваторига кучли учликда етиб келди. Эътибор беринг, олий лигада. Англиядаги мундиал иштирокчиси, ҳозирда Ўзбекистон Футбол фахрийлари кенгашида раислик қилаётган Наримон Жалоловнинг таъкидлашича, журналистлар Якушинда шундай узоқ масофадан туриб жамоани қай йўсин бошқараётгани ҳақида сўрашган.

Валицкий ғайритабиий воқеаларни гапириб беради. Маълум бўлишича, айрим сафар учрашувларига мураббийлар штабидан фақат у ва массажчи боришган. «Шифокор-чи?» деб сўрасам, Евгений Борисович «Тиббиёт ходими вазифасини ҳам ўзимиз бажарардик» қабилида жавоб қайтарди.

Шуни ишонч билан айта оламанки, мураббийлик қобилияти - алоҳида аҳамиятга эга хислат. Фақат иқтидорли мутахассисгина футболчининг келажагини олдиндан кўриб, уни тўғри мақсад сари йўналтира олади. Қуйидаги қайдлар орқали фикримни тўлдирмоқчиман.

Евгений Борисовичнинг айтишича, 70-йилларда Қозоғистонда ишлаганида унинг жамоаси Красноярскда «Автомобилист»га қарши ўйнаган. Ортга қайтгач, у «Қайрат» клуби мутасаддиларига тавсия берган: «Сўнгги рақибимиз - «Автомобилист» сафида икки йигит бор экан, ўшаларни харид қилинг, афсусланмайсиз». Кейинчалик ушбу жамоа Қозоғистонга келгач, маҳаллий мураббийлар номи тавсия этилган футболчиларда Валицкий пайқаган ортиқча ҳайратланарли истеъдодни кўра билишмади. Афсус! Улар Олег Романцев ва Александр Тарханов эдилар. Кўп ўтмай ушбу футболчилар Москвага кўчиб ўтиб, машҳурлик қозонишди: бири - «Спартак»да, иккинчиси эса ЦСКАда. Уларнинг ҳар иккиси якунда машҳур мураббийга айланди. Романцев Россия термасини шуғуллантирди (энциклопедияда у ҳақда «Россиянинг XX асрнинг сўнгги йилларидаги энг яхши мураббийларидан бири», деган қайд бор), Тарханов эса, дарвоқе, бир қанча муддат «Пахтакор»да ишлаган.

Яна бир мисол. Менинг ташаббусим билан бир неча йилдирки, мини-футбол бўйича Ўзбекистондаги миллий-маданий марказлар жамоалари ўртасида турнир ўтказиб келинади. Унда юртимиздаги таниқли шахслар иштирок этишган. Сўнгги мусобақада фахрий меҳмон сифатида ҳайъат аъзолари орасига Евгений Валицкий, Ахбор Имомхўжаев, Наримон Жалолов ҳамда Дмитрий Поповни таклиф қилдим.

Евгений Борисович бир нечта ўйинни кузатгач, оилавий юмушлари борлигини айтиб, биз билан хайрлашди. Ундан «Ўйинчилар ҳақида бирор нима денг, энг яхши футболчини аниқлашимиз керак», деб сўрагандим, шунчаки, «Тожикистонлик дарвозабон», деган жавобни олдим. Кейин ушбу ўйинчининг ҳаракатларини алоҳида кузатиб, ортиқча устунликларини пайқамадик. Худди бошқа амплуадошлари каби ўйнаяпти - тўпни эгаллаяпти, уни қайтаряпти. Аммо Тожикистон жамоаси ўз посбонининг саъй-ҳаракатлари эвазига ярим финалда Кореянинг «Корё» клубини 3:0 ҳисобида енгди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Арманистоннинг «Апага» майдонни голсиз тарк этди. Валицкий томонидан эътироф этилган кипер 3та пенальтини тўсгач, Тожикистон маданий маркази жамоаси ғолибликни тантана қилди. Хуллас, Шоҳруҳ Бобоқулов («Ориено») турнирнинг энг яхши дарвозабони, деб топилди.

Евгений Борисович 1970 йили Якушин уни Куйбишев (ҳозирги Самара)даги баҳсни кузатишга юборгани ҳақида сўз очди. Ўшанда маҳаллий «Крилья Советов» клуби «Арарат» (Ереван) билан ўйнаганди. - Ортга қайтгач, Якушинга шундай дедим: «Кўрасиз, «Арарат» 2-3 йилдан сўнг чемпионликка эришиб, кубокни қўлга киритади». Суҳбатдошим эса андишали жилмайиш билан чекланди. Кейинроқ, яъни 1973 йили «Арарат» чемпионат ғолиблигини қўлга киритиб, кубок финалида Киевнинг «Динамо»сини мағлубиятга учратгач, Якушин билан Москвада кўришдик ва у менинг қўлимни сиқди», дея хотиралари билан ўртоқлашди Валицкий.

Машҳур Мишель Нострадамус бир неча башоратларни қолдирган ва улардан аксарияти амалга ошган. Унинг ғаройиб иқтидори кишини ҳайратга солади. Менимча, ҳамюртимиз Евгений Борисовичдаги мураббийлик салоҳияти, футболга нисбатан қараши ҳам шундай таҳсин ва ҳурматга сазовор.

15 январь куни Валицкий 87 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан ўзбекистонлик миллионлаб ишқибозлар, кўпсонли дўстлари ва шогирдлари номидан Евгений Борисовични туғилган куни билан табриклаймиз! Унга мустаҳкам соғлик ҳамроҳ бўлиши, яна узоқ йиллар мамлакатимизда футбол ривожига ҳисса қўшиб юришига тилакдошмиз!

Владимир САФАРОВ



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar