Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

Футболда оғир вазн - муаммо эмасми?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 201
Футболда оғир вазн - муаммо эмасми?

Футболда чаққонлик ва ақлий салоҳият энг муҳим омиллардан саналса, вазннинг оғирлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, яккакурашларда бундай устунлик жуда асқотади. Championat.com шундай жиҳатни ўзида мужассамлаштирган футболчиларнинг номига эътибор қаратади. Қуйида ушбу ўзига хос рейтинг билан танишишингиз мумкин.

10. Златан ИБРАГИМОВИЧ, 91 кг.

Швециялик ҳужумчини кўпчилик такаббур футболчи сифатида танийди, аммо унинг оғир вазнлилардан бири эканини ҳамма ҳам билавермаса керак. Ҳойнаҳой, Ибрагимовичнинг энг оғир юки унинг манманлиги эканини айтишади. Аммо 90 килограммдан ортиқроқ вазн Златаннинг жаҳон миқёсидаги юлдузга айланишига тўсқинлик қилолмади. Уни «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан» мухлислари яхши кўришарди. Энди эса «ПСЖ» ишқибозларининг ёқимтойига айланган. 34 ёшли форвардда ҳамон 90га яқин турли таклифларни кўриб чиқиш имконияти мавжуд. Бир пайтлари Мино Райола шундай деганди: «Ибрагимович «ПСЖ»да жуда катта оғирликка эгалиги туфайли Парижни тарк этолмайди». Хўш, футболчининг агенти бу билан нима демоқчи бўлган?

9. Тибо КУРТУА, 91 кг.

«Челси»нинг бельгиялик посбони замонавий футболнинг энг бўйдор ва оғир вазнли дарвозабонларидан бири саналади. Шунга қарамай, Куртуа кўринишидан семиз эмас. Аксинча, Тибо ўз жуссаси билан унга тўқнаш келадиган ҳар қайси ҳужумчини эсанкиратиб қўйиши табиий. Жисмоний имкониятлари, қўшимчасига иқтидори ва меҳнати эвазига бельгиялик кипер ёш бўлишига қарамай, «Атлетико»даги ўйинлари орқали ҳақиқий юлдузга айланди. Кейинчалик эса «Челси» Петр Чехни «қурбон қилиш» эвазига Куртуани ортга қайтаришни маъқул кўрди.

8. Ромелу ЛУКАКУ, 94 кг.

Бельгияда бақувват йигитларни тарбиялашни яхши билишади! 190 сантиметрли бўйга эга Лукакунинг вазни миллий термадаги жамоадоши Куртуаникидан ҳам оғирроқ. Ромелунинг фаолияти муваффақиятли бошланди, «Челси»га ўтганидан сўнг уни кўпчилик Дидье Дрогбанинг вориси сифатида кўришди. Бироқ ушбу футболчи лондонликларнинг ишончини оқлай билмади. Оқибатда маҳоратли ҳужумчи савия жиҳатидан бироз пастроқ саналувчи «Эвертон»га кетишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, ҳозирда Лукаку Англия премьер-лигаси тўпурарлари рўйхатида Жейми Варди билан биргаликда пешқадамлик қилмоқда.

7. Ричард ДАНН, 95 кг.

Ирландиялик ҳимоячи маълум муддат «КПР» сафида ўйнади, аммо 2015 йилнинг охирларида клубни тарк этган 36 ёшли Данн футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Ричард ҳозирга қадар «Манчестер Сити» либосида 300га яқин ўйинда майдонга тушган, миллий терма жамоа шарафини эса 80та баҳсда ҳимоя қилган. Албатта, фахрийнинг энг яхши дамлари ортда қолди, шунга қарамай, у «жиддий йигитлар» рейтингининг етакчилари қаторида. Балки қоя-одам - Данн футболи унчалик ривожланмаган мамлакатдан молиявий жиҳатдан қулайроқ таклиф олар, шу тариқа иштаҳасини бутунлай тўйдириш имконияти туғилади.

6. Дэнни ШИТТУ, 95 кг.

Нигерия термаси собиқ ҳимоячисининг ҳолати худди Данникига ўхшаш. 35 ёшли Шитту ўтган йили «Миллуолл»ни тарк этгач, клубсиз қолди. Дарвоқе, у ҳам фаолиятининг асосий қисмини «КПР» сафида ўтказган, боз устига, «Блэкпул», «Уотфорд» ва «Болтон» жамоаларининг ҳимоя қўрғонининг ўтиб бўлмас деворларидан бирига айланган. Агар Дэнни сал чапдастроқ бўлиб, катта футбол интеллектини ўзлаштира олганида, 95 килограмм­лик вазни билан ҳам муваффақиятли фаолият ўтказиши аниқ эди. Хуллас, британиялик ишқибозлар уни фақат номи орқали эслаб қолишмаган.

5. Жорж ЭЛОКОБИ, 95 кг.

Демак, футболда бўйи 180 сантиметрли ўйинчилар ҳам 95 килограмм вазнга эга бўлиб, ажойиб тарзда тўп суришлари мумкин экан. Англиянинг «Колчестер» клуби ҳимоячиси Элокоби - фикримизга яққол далил. 29 ёшли камерунлик футболчи фаолияти давомида «Вулверхэмптон», «Ноттингем Форест» ҳамда «Олдхэм» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Элокобининг мушакларига назар солсангиз, гўёки асосий вақтини футбол майдонида эмас, балки тренажёрлар залида ўтказадигандек тасаввур уйғотади. Жоржнинг тўпни олиб қўйиш мақсадида ташланиши нафақат рақиб, балки унинг ҳаракатларини кузатаётган барчани беихтиёр чўчитади.

4. Костел ПАНТИЛИМОН, 96 кг.

Руминиялик дарвозабон - ушбу рейтингдаги энг дароз футболчи. «Сандерленд»нинг 27 ёшли посбони 203 сантиметр бўйга эга. Умуман, Пантилимоннинг шундай ҳолатда 96 килограмм вазн тўплаганини ҳам тўғри тушуниш мумкин. Костел «Тимишоаре»да ном қозонди, у ердан «Мачестер Сити» сафига қўшилди-ю асосий вақтини захира вакили сифатида ўтказди. 2014 йилдан буён у «қора мушуклар» шарафини ҳимоя қилмоқда. Девларга хос келбати албатта, Пантилимоннинг дарвозани қўриқлашида асқотади: унинг АПЛдаги зарбаларни бартараф этиш бўйича статистикаси ҳам ёмон кўриниш олмаган.

3. Никола ЖИГИЧ, 97 кг.

35 ёшли серб новча ҳужумчилар сирасидан. 97 килограмм вазнга эга бўлишига қарамай, Жигич бинойидек ўйнай олади. Николанинг бўйига ҳар қайси дарвозабон ҳавас қилса арзийди - 202 сантиметр! Жигич 2015 йили «Бирмингем»дан кетгач, клубсиз қолди, унинг келажаги ҳақида ҳозирча тайинли маълумот йўқ. Умуман, гигант мерганнинг фаолияти муваффақиятли кечди. У «Црвена Звезда», «Расинг», «Валенсия» клубларида ўйнади. Сербия термаси либосида 57та ўйинда 20та гол урди ва ўз ватанида йилнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.

2. Кристофер САМБА, 101 кг.

Россиялик ишқибозларнинг омади бор экан, РФПЛда кучли чемпионатларда тўп сурган энг яхши ўйинчилардан бирининг ҳаракатларини кузатиш имкони туғилди. Самба бутун фаолияти давомида 101 килограмм вазн тўплашга улгурди, бўйи эса - 193 сантиметр. Ўз вақтида, «Динамо»даги Вальбуэна-Самба тандеми стандартлар пайтида ҳар қандай клубнинг ҳимоясини ваҳимага солди. Кристофер Маҳачқалъа ва Москвада тўп суришидан аввал АПЛда «Блэкберн» шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Шунингдек, қисқа вақт басавлат футболчиларни хуш кўрувчи «КПР» сафида ўйнади. Ҳозирда Самба жароҳатини тузатиш билан банд, 31 ёшли ҳимоячининг фаолиятини давом эттириши сўроқ остида.

1. Адебайо АКИНФЕНВА, 103 кг.

Англиянинг «Уимблдон» клубида тўп сураётган 33 ёшли ҳужумчи - оғир вазнли футболчилар орасидаги энг оғири. 180 сантиметр бўйга эга Акинфенвани танимаганлар унинг футболчи эканига шубҳа билан қарашлари тайин. Ўзига хос ташқи кўриниши туфайли Адебайо «Маҳлуқ» деган лақаб олган. Яккакурашларда ушбу футболчи билан тўқнаш келишни хоҳловчи ҳимоячиларни топиш амримаҳол. Табиийки, шундай савлатга эга бўлган ўйинчининг фаолияти у қадар мақтовга арзигулик тарзда кечмади. Шунга қарамай, Англиянинг 1 ва 2- дивизионларида урган голлари орқали довруғ қозонди. Умуман, Акинфенва ҳақли равишда ўзига яраша нуфуз орттиришга улгурди.

Манба: Championat.com,

Ў.УМАРОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar