Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

Симоне Пепе яна икки-уч йил ўйнар экан

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 208
Симоне Пепе яна икки-уч йил ўйнар экан

Бир вақтлар «Ювентус»даги ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган, айни вақтда «Кьево» шарафини ҳимоя қилаётган Симоне Пепе ҳамкасби Андреа Пирлодан кўпгина ижобий хислатларни ўзлаштирган. Мисол учун, жарима зарбаларини қойилмақом тарзда амалга ошириши айнан Пирлони эслатиб юборади. Мана, яқиндагина Симоне «Рома»га қарши ўйинда кутилмаган зарбани амалга ошириб, барчани ҳайрон қолдирди. Лекин шуниси қизиқки, ўзини Пирлога ўхшатишларидан жаҳли чиқади. Йўқ, у Андреага ҳасад қилмайди. Аксинча, ўзини унинг олдида «тажрибасиз болакай»дек сезади. Бироқ барибир, унда Пирлоникига ўхшаш қирралар ҳам топилади. Масалан, гольфга қизиқиш ҳар икки футболчининг «хобби»ларидан саналади. Яқинда Пепе La Gazzetta dello Sport нашрига ихчамгина интервью берди. Унда тажрибали футболчи Пирлога боғлиқ хотиралар, гольфга меҳр ва келажак режалари хусусида фикр билдирган.

- Эҳтимол, футбол эмасу, гольф билан астойдил шуғулланганингизда, кўпроқ ютуқларга эришармидингиз...

- Бўлиши мумкин. Лекин мен учун футбол муҳимроқ, барибир. Насиб қилса, яна икки-уч йил тўп сурмоқчиман. Чунки футбол ҳалиям менга роҳат бағишламоқда. Тўғри, гольфга ҳам меҳрим баланд. Аммо бу — сокин ўйин, футболнинг бутунлай акси. Спортнинг ушбу турида жисмоний тўқнашувлар юз бермайди - фақатгина осудалик. Вақт ва чидам бўлса, гольфда кўп нарсага эришиш мумкин.

- Гольф ўйнашни қачондан бошлагансиз?

- Илк бор бу ўйинни 2005 йили Пьяченцада ўйнагандим. «Ювентус»да Альберто Аквилани мени қўярда-қўймай гольф майдонига судрайверарди. У пайтлари клубнинг кўплаб аъзолари гольф ўйнашга қизиқишарди.

- Ким энг кучли эди?

- Павел Недвед — ҳақиқий юлдуз, аммо Карлос Тевес ҳам гольфни зўр ўйнарди. Ҳа, айтганча, Андреа Пирло ҳам чакки эмасди.

- Сиз жарима зарбаларини худди Пирлодек ажойиб тарзда амалга оширасиз (масалан, «Рома»га қарши ўйиндаги каби)...

- Бундай ҳазил қилиш керак эмас (астойдил хафа бўлиб). Менинг зарбаларим доим бир хил чиқади. Пирло эса бу соҳада умуман тенгсиз футболчи.

- Сиз учун қайси гол нисбатан аҳамиятлироқ: «Наполи»га қарши ўйинда ҳисобни 3:3 кўринишига келтирган голингизми ёки 2012 йили «Рома»га қарши ўйиндагиси?

- Тўғриси, «Наполи»га урилган гол мен учун кўпроқ қадрли.

- Худди «Ювентус»даги даврлардагидек...

- Жуда тўғри. Кўпинча асосий таркибда ўйнардим, турли совринлар ютардик, хуллас, ажойиб даврлар эди. Антонио Конте — маҳоратли мураббий, у менга кўп нарсаларни ўргатган. Биз бир чемпионатни еттинчи ўринда якунлаб, янги мавсумда намунали футбол намойиш эта бошладик. Менимча, «Юве» жорий мавсумда ҳам етакчи бўлиб қолаверади. Яъни, туринликлар «Наполи»нинг соясида қолиб кетишмайди. «Интер»нинг имкониятлари ҳам чакки эмас, шунингдек, Лучано Спаллетти бошқарувидаги «Рома» ҳам чемпионлик пойгасига қўшилиши мумкин.

- Мураббий Роландо Маране ҳақида нималар дея оласиз?

- Биз жуда кўп суҳбатлашдик. У менга нимадир деди, мен жавоб қайтардим. Ўзи шундоқ бўлиши ҳам шарт. Самимий мулоқот - мураббийнинг фаолиятида энг муҳим омиллардан бири. Конте ва Массимилиано Аллегриларда ҳам бу борада муаммо бўлмаган.

- Сиз ҳазилкаш ва сергап одамсиз. Шунинг учун Жампьеро Пинци ва Маурицио Домицци уччовинглар худди комик актёрларга ўхшаб кўринасизлар.

- Бу рост. Ҳақиқатан ҳам, биз биргаликда энг тунд одамни ҳам гапиртириб юборишга қодирмиз.

- Айтганча, Пинци ҳар ўйинда асосий таркибда тушишни истар экан...

- Ким буни хоҳламайди? Ахир, биз айнан шунинг учун машғулот ўтамиз-ку. Таркибимиздаги кўплаб ўйинчилар катта ёшли. Лекин майдонда тажрибанинг ўрни нечоғли муҳим эканини энди-энди тушуняпман.

- Сўнгги голларингиз ўзингизга ишончни орттиргандир?

- Албатта. «Кьево» менга жуда ёқади. Биз ҳар доим майдонда охиригача курашамиз. Биласизми, мен аввалига «Удинезе»га қайтишни истагандим. Аммо айрим муаммолар сабабли бунинг иложи бўлмади. Шунда «Кьево»дан таклиф тушди. Натижада, ўзим учун яратилган қулай фурсатдан унумли фойдаланишга қарор қилдим.

- Якшанба куни «Эмполи»га қарши ўйин ўтказдинглар...

- «Эмполи» - жуда ноқулай рақиб. Буни ҳисоб (1:1) ҳам яққол кўрсатиб турибди. Марко Жампаоло (у менга бир вақтлари «Кальяри»да устозлик қилган) ниҳоят, ўзига нисбатан ишонч­ни қайтара олди. Бундай мутахассис бошқараётган клуб грандлардан қолишмайди. Чунки уларнинг мураббийи футболчиларни қандай руҳлантириш кераклигини яхши билади.

- Нима деб ўйлайсиз, Конте «Жамоа - бир кишидан кўра му­­ҳим­­­р­оқ», деганда ҳақмиди?

- Биласизми, футболчининг ёшлик чоғларида унинг индивидуал хусусиятлари ҳамиша яққол кўзга ташланади. Аммо кейинчалик ҳар қайси футболчининг шаклланишида жамоанинг ўрни жуда юксак эканини тушунишни бошлайсан. Демак, Конте - ҳақ.

Манба: «СЭ»,

ЖАҲОНГИР тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar