Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

Фантастик ўйинда «Ливерпуль» «Норвич»ни мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 233
Фантастик ўйинда «Ливерпуль» «Норвич»ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 23-турини “Норвич” – “Ливерпуль” жамоалари баҳси очиб берди. Бу ўйинда мухлислар ҳисоб бўйича қувлашмачоққа гувоҳ бўлишди.

Ўйинда дастлаб 18-дақиқада "Ливерпуль"нинг бразилиялик легионери Фирмино ҳисобни очди. Лекин мезбонлар "Ливерпуль" дарвозабони Симон Минольенинг хатолари туфайли биринчи бўлимни ўз фойдаларига ҳал қилишди. 29-дақиқада Мбокани турнинг энг чиройли голига даъвогар бўладиган гол билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 41-дақиқада жамоанинг янги аъзоси Нейсмит "Норвич"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи тайм мезбонлар устунлигида бошланди ва 54-дақиқада Морено Нейсмитга қўполлик ишлатиши туфайли ўйин ҳаками меҳмонлар дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Хулахан ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Лекин орадан бир дақиқа ўтиб, "Ливерпуль" сардори Хендерсон қанотдан Фирмино узатган тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни қисқартирди. 63-дақиқада эса Фирмино ўйиндаги иккинчи голини уриб, ҳисобни тенглаштирди - 3:3.

75-дақиқада Юрген Клопп шогирдлари матонат кўрсатиб, мезбон ҳимоячисининг хатосидан сўнг тўртинчи голни уришди. Бу гол жамоа етакчиларидан бири Жеймс Милнер ҳисобига ёзилди - 3:4.

Бу эса ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўта шиддатли кечишини таъминлади. Мезбонлар ўйинга қўшиб берилган учинчи дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Бассонг жарима зарбасидан кейин рақиб жарима майдонидаги саросимдан фойдаланди - 4:4.

Лекин мерсисайдликлар ирода кўрсатишда давом этишди ва 95-дақиқада яна ҳисобда олдинга чиқишди. Ўйиннинг якуний ҳисоби Адам Лаллана томонидан ўрнатилди - 4:5.

Бу ғалабадан кейин "Ливерпуль" ҳисобидаги очколар сони 34тага етди ва жамоа еттинчи ўринга кўтарилди. "Норвич" эса 23 очко билан "хавфли ҳудуд" яқинида турибди - 16-ўрин.

АПЛ, 23-тур
"Норвич" – "Ливерпуль" – 4:5 (2:1)
Голлар: 0:1 – 18 Фирмино, 1:1 – 29 Мбокани, 2:1 – 41 Нейсмит, 3:1 – 54, пенальти Хулахан, 3:2 – 55 Хендерсон, 3:3 – 63 Фирмино, 3:4 – 75 Милнер, 4:4 – 90 Бассонг.
Норвич – Радд, Бассонг, Мартин, Пинту, Дорранс, Брэйди, Хаусон, Хулахан (Ольссон, 70), Редмонд (Жарвис, 70), Нейсмит (Джером, 82), Мбокани.
Ливерпуль – Миньоле, Туре, Морено (Колкер, 90), Клайн, Сако, Милнер, Джан, Айб (Лаллана, 59), Хендерсон (Бентеке, 76), Фирмино, Лейва.
Огоҳлантириш: Лаллана (90).



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar