Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

«Барселона» қийин ғалабани қўлга киритди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 237
«Барселона» қийин ғалабани қўлга киритди

Сўнгги йилларда "Малага" клуби "Барселона"га жиддий муаммо яратиб келаётганди. Масалан, ўтган мавсумда андалусияликлар "кўк-анорранглилар"ни икки марта мағлуб этишган бўлса, ушбу мавсумнинг биринчи даврасида Энрике шогирдлари сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетишганди.

Бугунги ўйин олдидан "Барселона"да таркиб бўйича айрим муаммолар бор эди. Неймар кичик жароҳат туфайли майдонга туширилмади. Боз устига, бразилиялик ҳужумчида 4та сариқ карточка бўлиб, навбатдаги карточка туфайли у "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин эди. Шунингдек, жароҳат боис Альба ва дисквалификация сабабли Пике бугунги ўйинда каталонияликларга ёрдам бера олишмади.
Ўйиннинг старти Энрике шогирдлари учун жуда омадли бўлди. Суарес деярли офсайд чизиғида тўпни қабул қилди ва ўнг томонда бир ҳимоячидан ўтиб дарвозабон майдончасига яқинлашиб келиб, Мунир томон узатма берди. Ҳаддодий бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилди.
Шундан сўнг "Барселона"нинг ўйини мутлақо қовушмади. Жамоа на тўпни яхшироқ назорат қилди, на хавфли вазият яратди. Керак-керакмас жойда ўз жарима майдончаси атрофида тўпни назорат қилишди ва хатога йўл қўя бошлашди. Шундай вазиятларнинг бирида "Малага" дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимга "кўк-анорранглилар" бошқача иштиёқ билан чиқишди ва ўз ўйинларини намойиш қила бошлашди. 52-дақиқада Адриано томонидан жарима майдончаси бурчагидан етказилган узатмани Лионель Месси 6-7 метрдан акробатик услубда дарвозага жойлади!

Шундан сўнг каталонияликлар тўпни яхши назорат қилишди. Месси жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади: Ҳаддодийнинг зарбасини мезбон дарвозабони қайтарди, Месси бўш қолган дарвозага зарба берганида ҳимоячи "подкат" орқали дарвозани голдан қутқарди. "Малага" ҳам бир нечта вазиятлар яратди, аммо ҳисобни тенглаштира олмади.
Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 48тага етказди ва 1-ўринга кўтарилиб олди.
Ла лига, 21-тур
Малага – Барселона 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 2 Мунир, 1:1 – 32 Аньор, 1:2 – 51 Месси.
Малага – Камени, Анхелери, Торрес, Росалес, Велигтон (Дуда, 83), Аньор, Ресио (Форнальс, 69), Камачо, Чори Кастро, Шарлес, Чоп (Санта Крус, 80).
Барселона – Браво, Суарес, Вермален (Матье, 46), Адриано (Серджи Роберто, 73), Маскерано, Алеиш Видаль, Туран, Бускетс, Иньеста, Мунир (Ракитич, 56), Месси.
Огоҳлантиришлар: Шарлес (25), Вермален (44), Месси (65), Туран (71), Форнальс (86), Дуда (90).



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar