Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.01.2016

Аршавин ва Жирков Лондон дербиси тарихидаги энг ёмон ўйинчилар сафида қайд этилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 180
Аршавин ва Жирков Лондон дербиси тарихидаги энг ёмон ўйинчилар сафида қайд этилди

Россиялик футболчилар — Андрей Аршавин ҳамда Юрий Жирков The Telegraph нашри томонидан «Арсенал» ва «Челси» жамоалари ўртасида 21 асрда юз берган тўқнашувлардаги энг ёмон футболчилар қаторида қайд этилишди.

Нашр 2003 йилдан кейин ўтказилган дерби баҳсларни ўрганиб чиққан. Ўша йили россиялик бизнесмен Роман Абрамович «Челси»ни харид қилган ва жамоани совриндор жамоага айлантириш учун кучайтира бошлаганди.

Юрий Жирковнинг «Челси» жамоасига жалб қилинишига газета қуйидагича изоҳ билдирган: "Жирков 2009 йилда «Челси» сафига қўшиб олиниши билан барча замонлар бўйича энг қимматбаҳо россиялик легионерга айланди (18 млн фунт - таҳририят). У 2 мавсум давомида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва кейин янада бойроқ «Анжи» жамоасига трансфер қилинди".

Аршавиннинг трансферини эса нашрда "Арсен Венгернинг энг катта хатоси" сифатида баҳолашган.

"У аввалига баъзи ўйинларда ўзини жуда яхши томондан кўрсатиб турарди. Дриблингги яхши эди. Аммо у жуда тез сўнди", дейилади мақолада.

Дерби тарихидаги энг ёмон футболчилар рўйхатида яна қуйидаги номлар бор: дарвозабон Мануэль Альмуния («Арсенал»), ҳимоячилар Эммануэль Эбуэ («Арсенал»), Филипп Сендерос («Арсенал»), Холид Булахруз («Челси»), ярим ҳимоячилар Хуан Себастьян Верон («Челси»), Денилсон («Арсенал»), Хосе-Антонио Рейес («Арсенал»), ҳужумчилар Адриан Муту («Челси») ва Фернандо Торрес («Челси»).

Жирков 2009 йилда ЦСКАдан «Челси» сафига ўтиб, 2 мавсум ўйнаганди. «Арсенал» ҳам 2009 йилда «Зенит»дан Андрей Аршавинни сотиб олган, бу футболчи 4 мавсум давомида лондонликлар сафида 105 ўйин ўтказган.

Англия чемпионатидаги энг шиддатли дербилардан бири бўлмиш «Арсенал» ва «Челси» баҳси 24 январь куни бўлиб ўтади.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar