Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.01.2016

Виталий Денисов: «Ўзбек клубларига қарши ўйнаш — мен учун қизиқарли» (видео)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 225
Виталий Денисов: «Ўзбек клубларига қарши ўйнаш — мен учун қизиқарли» (видео)

Бугун Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси БААдаги ўқув-машғуот йиғини доирасида Москванинг "Локомотив" жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Хабарингиз бор, "темирйўлчилар" шарафини ҳамюртимиз Виталий Денисов ҳимоя қилади. "Локомотив" матбуот хизмати бугунги ўйин олдида Денисов билан қисқача суҳбат уюштирди.
— "Бунёдкор" — ёш жамоа. Жуда тезлик билан ташкил этилган. Мухлисларимиз бу жамоани Сколари, Зико бошқарганини, таркибда Ривалдо ўйнаганини яхши билишади. Клуб ташкил қилинганига ҳали кўп бўлмаган бўлса-да, мана шундай йўл билан тезда ўзини дунёга танита олди.
Бу жамоанинг кўп футболчилари билан терма жамоа орқали яхши танишман. Акмал Шораҳмедов билан ёшликдан футболга бирга кириб келганмиз. Дарвозабон Павел Бугало эса отам билан бирга ўйнаган. Виктор Карпенко билан эса 10 йилдан бери яхши танишмиз, дўстмиз. Акбар Тўраев, Муроджон Зуҳуров, Воҳид Шодиев, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуровни терма жамоадаги фаолиятим орқали яхши биламан.
— Қайси футболчиларга қарши ўйнашни истаган бўлардингиз?
— Юқорида айтганимдек, Шораҳмедов ва Карпенко билан қалин дўстман. Акмал ўнг қанот ҳимоясида ўйнайди, Виктор эса универсал футболчи, қанотларда ва марказда ўйнай олади. Ўйлайманки, Витя ҳам бизга ўнг қанотда ҳаракат қилади ва икки дўстимга қарши ўйнашимга тўғри келади (кулади). Бу мен учун қизиқарли бўларди.
— Нима деб ўйлайсиз, "Бунёдккор" футболчиларида Денисовнинг жамоасини мағлуб этиш иштиёқи бўладими?
— Бундай деб ўйламайман. Ҳар бир жамоада бўлгани каби "Бунёдкор"да ҳам йиғиндан ва назорат ўйинларидан кўзланган мақсад бўлади. Лекин ўртоқлик ўйинларида бўлса ҳам ҳар бир жамоа ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Тошкентликлар учун ҳам бу ўйин муҳим ҳисобланади.
— Сиз ўзбек жамоаларига қарши ўйнаганмисиз?
— Ҳа, "Днепр" сафида "Пахтакор"га қарши ўйнагандим. Ўйин биз учун яхши кечганди ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик.

— Бугунги ўйин дастлабки йиғиндаги сўнгги баҳс бўлади.
— Биринчи йиғинда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилади. Энг муҳими йиғинларда ва назорат ўйинларида футболчилар жароҳат олмаслиги керак. Барса соғ-саломат бўлган ҳолда мавсумга тайёргарликни давом эттириши лозим.

Манба: Stadion.uz



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar