Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.01.2016

Жавлон Аноров: "Ўзимизга ишонч ортиши учун ғалаба муҳим деб ўйлайман"

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 221
Жавлон Аноров: "Ўзимизга ишонч ортиши учун ғалаба муҳим деб ўйлайман"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Қозоғистон терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда қўшниларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз аъзоси Жавлон Аноров интервью берди.

— Дастлаб январь ойидаги Тошкентда ўтган йиғин ҳақида нима дея оласиз? мураббийлар нималарга кўпроқ аҳамият беришди?
— Январь ойидаги йиғинда мурабийларимиз бизга асосан физик ва тактик жиҳатдан машғулотлар олиб боришди.

— Осиё чемпионати гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз? Уларни кучли ва кучсиз томонлари нимада?
— Ливан ва қирғизлар билан ўйнаганмиз. Ҳозирги пайтда кучсиз жамоани ўзи йўқ, эшитишимизча улар ҳам қаттиқ тайёргарлик кўришмоқда. Саудия Арабистони ҳали Осиёда қатнашмаган, шунинг учун уларни қандай ўйнашини билмаймиз.

— Ҳозирги жамоамизнинг салоҳияти Осиё чемпионатида қайси ўринни олишга қодир деб ўйлайсиз?
— Худо хоҳласа финалгача боришни олдимизга мақсад қилганмиз. Бизни йигитлар ҳаммаси тайёргарликни энг юқори темпда олиб боришмоқда. Мураббийимиз кўрсатаётган тактикаларни ўзимизга сингдириб бормоқдамиз.

— Пулпис билан анчадан буён ишлаяпсизлар. Унинг бошқалардан ажралиб турадиган томони нимада?
— Пулпис машғулот пайтида жиддий, у ўзини мутахассислиги бўйича усталиги шундоқ кўриниб туради. Машғулотдан ташқари ўзимизга ўхшаган инсон, ҳазиллашиб туради.

— Қозоғистон билан иккита ўйин ўтказамиз. Бу ўйинлар бизга қанчалик фойдали бўлади деб ўйлайсиз?
— Қозоғистон билан оддий ўртоқлик учрашуви дея олмайман, чунки биз ўзимизни хатоларимиз устида ишлаяпмиз. Ҳозирдан Осиё чемпионатига тайёргарлик қилаяпмиз, йигитлар ўзига ишончи ортиши учун бизга ғалаба муҳим деб ўйлайман.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar