Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.01.2016

Ари: «Месси - идеал»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 230
Ари: «Месси - идеал»

«Краснодар» ҳужумчиси Ари Sovsport.ru сайтига интервью бераркан, Бразилиядаги таътили, Веллитон ва Халк билан учрашгани ҳамда Россия фуқаролигини олиш ҳақида ўйламаётганига тўхталди.

- Бразилиянинг қайси шаҳарларида дам олдингиз?

- Форталезе ва Бразилия жанубидаги Флорианополисда.

- Сайёҳларга қайси пляжларга боришни маслаҳат берасиз?

- Тўрттасида бўлдим. Илк бора Парана ва Журере штатларидаги пляжларга бордим. Уларнинг иккиси ҳам ажойиб.

- Халк, Ромуло ва Веллитонлар билан тушган бир қанча суратларингиз бор. Улар сизга ҳамроҳлик қилишдими?

- Йўқ. Форталезага хайрия учрашувига боргандим. Ўша ерда кўришиб қолдик. Барча суратлар бир-икки кун ичида олинган.

- Веллитон ҳақида кўпдан буён ҳеч нима эшитмадик. Айтишларича, у Россияга қайтмоқчи экан.

- Агар яхши таклиф олса, албатта, қайтади. Айни пайтда унинг Туркиядаги ишлари яхши, кўп голлар урмоқда. Ҳаттоки, таътилда ҳам формасини ушлаб туриш учун футбол ўйнамоқда. Веллитон «Спартак»дан кейин ҳам ўзгармади. Яна дўстим эканлиги учун мақтаяпти, деб ўйламанг.

- Бразилия матбуотида ёзилишича, Ромуло «Сан-Паулу»га ўтаркан. Бу вариант «Спартак»дан яхшими?

- У терма жамоада ўйнаган. «Спартак»да ҳам ўзини кўрсата олди. Москва жамоасини бутун дунёда танишади. Агар кетишни истаётган бўлса, бу Ромулонинг қарори.

- Ҳамиша A Nine бейсболкаларини кийиб юрасиз. Келажакда шу бренд остида либослар сотишни истармидингиз?

- Ҳозирча, йўқ. Бу ҳақда ҳали ўйламадим. Ҳаттоки, савдо белгисини рўйхатдан ўтказмаганман. Лекин келажакда шундай қилишим мумкин.

- Инстаграмда «Яқин дўст» қўшиғини куйлаганингиз мухлисларга ёқди. Ушбу таронани қачон тинглагандингиз?

- Бир куни йўловчи машинада эшитиб, қизиқиб қолдим ва матнни таржима қилиб, тарона ҳақида маълумот йиғмоқчи бўлдим. Шунингдек, Тиматининг клипини томоша қилдим. Чунки унга инстаграмда аъзоман.

- Шундан сўнг Россия паспортини олишингиз борасида гап-сўзлар тарқалди. Агар жиддий сўрасак, шунга ҳаракат борми?

- Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Боз устига, Россия терма жамоасига барибир, чақиришмайди. Кўпроқ ўз келажагим борасида ўйлаяпман. Айни пайтда Хитой ва БАА клубларидан таклифлар бор, лекин бу аниқ бир маълумот бера олмайман. Қолаверса, агентим «Краснодар» билан янги шартнома борасида музокара олиб бормоқда. Шундай экан, хотиржам тарзда мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўряпман.

- Яқинда Месси ўзининг бешинчи «Олтин тўп»ини олди. Агар сизга овоз бериш имконияти тақдим этилса Лео, Неймар, Роналдулардан қай бирини танлардингиз?

- Шубҳасиз, Месси. Неймар ва Криштианулар ҳам ажойиб футболчилар. Аммо Месси - идеал.

- Нима деб ўйлайсиз, нега футболчилар ва мураббийлар Неймарга ҳам овоз беришган?

- У тўғри йўлдан кетяпти ва келажакда ушбу совринни қўлга киритиши мумкин. Неймар шу йўсинда давом этиши лозим. Ҳозирги кунда эса Месси жароҳат олибми ёки бош­қа сабаб туфайли узоқ муддатга сафдан чиқсагина бошқа футболчи «Олтин тўп»га даъвогарлик қилиши мумкин. Агар аргентиналик сафда бўлса, бош­қа ҳеч кимда имконият қолмайди.

- Сиз таътилдаёқ машғулотларни бошлаб юбордингиз. Бу шахсий истагингизми ёки мураббийлар кўрсатмаси?

- Ўз хоҳишим билан шуғулландим. Клубнинг йиғинига яхши тайёргарлик кўрган ҳолда келишни истадим.

- Фёдор Смоловнинг айтишича, у Сергей Галицкий билан ҳужумчи қандай ўйнаши лозимлигини кўп муҳокама қиларкан. Клуб президенти сиз билан ҳам бу борада гаплашиб турадими?

- У бир неча бор ҳаракатларим борасида ўз фикрларини айтган. Шунингдек, яхши ўйин билан табриклайди. Лекин ортиқча диалоглар бўлмаган.

- Ўтган 2015 йилдан кўнглингиз тўлдими?

- Жуда ҳам кўнглим тўлди, де­йишим мумкин. Ўтган чемпионатни яхши якунладик. Жорий мавсумда ҳам кузга келиб ўйинимиз яхшиланди. Октябрь-ноябрдаги иштирокимиз ёқди. Жамоанинг ўзига бўлган ишончи ортди ва ғалабалар кела бошлади. Шунингдек, Европа Лигасида гуруҳда биринчи бўлдик.

- Чемпионатнинг иккинчи қисмини «Зенит»га қарши ўйин билан бошлаш оғирми ёки...?

- Ҳамиша кучли клубларга қарши курашиш ёқишини айтиб келганман. Янги йилдаги биринчи расмий ўйинимиз Европа Лигасида бўлади. Шундай экан, «Зенит» билан баҳсга тайёр ҳолда етиб борамиз.

- ЕЛ қуръасидан олдин қайси жамоага қарши ўйнашни истагандингиз?

- Бирор-бир топ-клуб билан. Лекин муҳими рақиб эмас, балки мақсад. Турнирда иложи борича узоқроққа боришимиз керак.

- Мухлислар ва кўплаб эксперт­ларнинг фикрича, Россиянинг уч клуби орасида «Краснодар»нинг еврокубоклар кейинги бос­қичига чиқиш имконияти юқори экан. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

- «Спарта» Европа гранди бўлмасада, ўзига яраша кучли клуб. Бир пайтлари Испаниядаги йиғинимизда чехларга қарши ўйнаганмиз. Бу жамоа қайсидир маънода «Краснодар»га ўхшаб кетади. Менимча, ўзаро учрашувимизда барчасини деталлар ҳал қилади.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar