Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.01.2016

Россия Инфантинони ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватлайди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 169
Россия Инфантинони ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватлайди

Россия Футбол уюшмаси президенти ҳамда мамлакат Спорт ишлари вазири Виталий Мутко УЕФА бош котиби Жанни Инфантинони ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди.

"Европа оиласи (УЕФА) таркибидаги федерациялар раҳбарлари ҳамда бош котиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда ФИФА президентлиги учун сайлов масаласи муҳокама этилди. Сайловда УЕФА номидан Жанни Инфантино қатнашади. У бизнинг номзод. Европа бу сайловда битта фронт бўлиб иштирок этади. Шундай экан, Россия Инфантино номзодини қўллаб-қувватлайди.

Инфантино 15 йилдан буён УЕФАда ишлаб келмоқда. У бош котиб, ҳурматга сазовор киши. У бошқа конфедерациялар, Африка ва Осиё билан муносабатларни яхши тушунади.

Энди Осиё ва Африкада унинг номзодига қандай қарашларини аниқлаш керак. Унинг имкониятларини баҳолаш керак. Албатта, Африка ва Осиёдан ягона номзод бўлгани тўғри бўларди. Кўрамиз, биз ҳали сайловолди босқичидамиз, олдинда вақт бор", дейди Мутко.

ФИФАнинг янги президентини аниқлаш учун сайлов Цюрих шаҳрида 26 февраль куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун Инфантинодан ташқари шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Халифа, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн, ФИФАнинг собиқ бош котиби Жером Шампань ва жанубий африкалик миллионер Токио Сексвале кураш олиб боришмоқда.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar