Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.01.2016

Қатардаги сўнгги кун: Хави олийжаноб инсон экан

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 139
Қатардаги сўнгги кун: Хави олийжаноб инсон экан

Қатар пойтахтидаги сафаримиз ҳам якунига етиб қолди. Ниҳоят бугун жонажон Ватанимиз сари йўлга чиқамиз.

Ильгиз Танташев бехато ҳаракат қилди
Қатар пойтахтидаги сафаримиз ҳам якунига етиб қолди. Ниҳоят бугун жонажон Ватанимиз сари йўлга чиқамиз. Кеча сафаримизнинг сўнгги кунида U-23 Осиё чемпионати чорак финалининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Дастлаб Япония Эронни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биз бу ўйинни телевизор орқали томоша қилдик. Кейинги жуфтлик эса Қатар – КХДР эди. Шерикларим йўлга чиқишимиз боис сафар тараддудини кўриш учун меҳмонхонада қолишгач, бир ўзим “Ас-Садд” стадиони сари йўлга тушдим. Қатар – КХДР жуфтлигини менга энг қизиқ жойи бу учрашувни ҳамюртимиз ИльгизТанташев бригадаси бошқариб бориши эди.
Стадионга етиб боргач, мени биринчи ҳайрон қолдирган жиҳат бу кореялик мухлислар бўлди. Одатда бундай турнирларда Шимолий Кореялик мухлисларни жуда кам учратамиз. “Ас-Садд” стадионида эса тахминан 2000 киши атрофида корейслар деярли бир хил кийимда, оқ кўйлак ва қизил шапкада жамоаларини олқишлаб туришган эди. Улар жуда тартибли, ўринларидан турмаган ҳолда, бир хил ҳаракатлар ва ўзларининг тилларида қандайдир ҳайқириқлар билан стадионга файз киритиб юборишди. Албатта мезбон мухлислар ҳам бўш келишгани йўқ.
Учрашувда ҳамюртимиз Ильгиз Танташевга қанотларда Жахонгир Саидов ва баҳрайнлик Навоф Шахин Муса ёрдам берди. Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Танташев КХДР дарвозаси томон ҳақли равишда пенальти белгилади. Қатарликлар ҳисобни очишгач, кореяликларга ҳисобни тенглаштириш учун 85-дақиқа керак бўлди. Учрашув асосий вақтининг сўнгги дақиқасида кореяликлар жарима зарбасидан жуда чиройли гол киритишди. Ўйин экстра таймларга ўтгач, янада кескинлашди. Майдонда футболчилар ўзларини ҳам, рақибни ҳам аяб ўтиришмади. Лекин бош ҳакам Ильгиз Танташев ҳар қандай вазиятларда ҳам совуққонлик билан тўғри қарорлар қабул қилиб, иккала жамоа мухлиларида ҳам ўзига нисбатан яхши таассурот қолдира олди. Ўйиннинг қўшимча таймларида гол киритишни уддалаган қатарликлар Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олишди ва Рио сари навбатдаги қадамни қўйишди.
Мен ўйиндан кейин кореялик ва қатарлик ҳамкасбларимнинг ҳакам ҳақидаги фикрларини сўраганимда, барчалари бугунги ўйинда ҳакамга эътироз йўқлигини таъкидлашди. Демак, Равшан Эрматовга яна бир издош борлигидан хурсанд бўлсак бўлаверади.

Хави олийжаноб инсон экан
Қатар – КХДР ўйинини шунчалик қизиқиш билан томоша қилибманки, то 1-тайм якунлангунча шундоққина орқамда ўтирган дунё футболининг мега юлдузларидан бири Хавини кўрмабман. Танаффус пайти бир вақт ёнимдан Хави ўтиб қолди. Кўзларимга ишонмай ёнимдаги ҳамкасбимга Чави (испан тилида Хавининг исми Чави деб ўқилади) десам, “йэс Чави” деб тасдиқлади. Шундан сўнг танаффус пайти тугашини кутдим. Биз ўтирган медиа трибуна ВИП ложаси билан ёнма-ён жойлашгани боис, Хави танаффусдан қайтишда яна ёнимиздан юрди. Шартта ўрнимдан туриб унга салом бердим. Саломимга алик олиб тўхтамай ўтиб кетса керак деб ўйлаган эдим. Хави бўлса мени унга эьтиборимни кўриб ёнимда тўхтаб сўрашди. Мен Ўзбекистондан эканлигимни, Ўзбекистонда уни мухлислари жуда кўплигини айтдим. Хави насиб қилса, Ўзбекистонга “Ас-Садд” жамоаси билан бориши мумкинлигини айтди. У мени расмга тушиш ҳақидаги илтимосимни ҳам ерда қолдирмади. Ҳатто расмни кўриб, раҳмат яхши чиқди деб жилмайиб ҳам қўйди. Ўзбекистонда кўришамиз дея ўз жойини эгаллади. Хави жуда олийжаноб инсон экан.

Менда Хавига нисбатан янада ҳурматим ортди. Хавидек юлдуз футболчи оддий бир мухлисига шунча эътибор қаратдия, бизни айрим ёш юлдузчаларимиз эса бир пасда мухлислардан қочадиган бўлиб қолишади деган фикр хаёлимдан ўтди. Шунга айтишса керакда “кўрмаганни кўргани қурсин”, деб.

Шундай қилиб, бизни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига қилган сафаримиз ёмон ва яхши таассуротлар билан якунланди. Жонажон ватанимизда кўришгунча азизлар.

Айтганча, сафаримизни амалга оширидаги беғараз ёрдамлари учун Ўзбекистон мухлислар клуби раиси Абдураҳмон Фозилов, иш жараёнидаги ёрдамлари учун Авазбек Бердиқулов ва Нодирхужа Юлдашевларга чуқур миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Акрамжон Мамадалиев. Қатар пойтахти Доҳадан.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar