Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.01.2016

Қатар-2016. Мезбонлар қўшимча вақтда ярим финал йўлланмасини ҳал қилишди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 222
Қатар-2016. Мезбонлар қўшимча вақтда ярим финал йўлланмасини ҳал қилишди

Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун ўтказилаётган Осиё чемпионатида иккинчи ярим финалчи жамоанинг номи аниқ бўлди. Мезбон Қатар терма жамоаси КХДРни қўшимча бўлимларда мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида КХДР ҳимоячисининг қўполлиги туфайли ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев пенальти белгилади. Аҳмад Афиф ундан самарали фойдаланди ва ҳисобни очди.
Бутун баҳс давомида томонлар тенгма-тенг ўйин намойиш қилишди. Қатарликлар асосий вақтда ғалабани расмийлаштиришлари мумкин эди. Аммо қўшиб берилган дақиқаларда Со Кёнг Жин белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантирди.
Қўшимча бўлимларнинг бошидаёқ Қатар яна ҳисобда олдинга ўтиб олди. Чап қанотдан уюштирилган ҳужум натижасида Али Асадалла дарвозани ишғол қилди. Бу сафар ҳисобни тенглаштириш учун шимолий кореяликларнинг кучи етмади.
Натижада Япониядан кейин Қатар ҳам ярим финалга чиқди. Мезбонлар финал йўлланмаси учун Жанубий Корея - Иордания жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.
Ёшлар (U23) ўртасида Осиё чемпионати, чорак финал
ҚАТАР - КХДР - 2:1. Асосий вақт - 1:1.
Голлар: Аҳмад Афиф (6-пен.), Али Асадалла (92) — Со Кёнг Жин (90+1)



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar