Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.01.2016

«Локомотив» Словакия U-21 термасини мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 190
«Локомотив» Словакия U-21 термасини мағлуб этди

“Локомотив” Дубайдаги сўнгги ўртоқлик учрашувини 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади.

Словакия термасига қарши ўйин олдидан Мирко Еличич таркибни тенг икки қисмга бўлди. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган футболчилар ўз ўринларини танаффусда бўшатиб беришди.

Беллашувни Павел Ҳапал бошчилик қилаётган словакиялик футболчилар нисбатан яхшироқ бошлашди. Биринчи 45 дақиқаликнинг тенг ярмида устунлик улар томонида бўлганини таъкидлаш керак. Тайм ўрталарига келибгина вакилларимиз ўйиннинг боришини тенглаштиришди. Ҳар икки жамоа вакиллари қанчалик ҳаракат қилишмасин, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Қизиғи “темирйўлчилар” бундан олдинги икки учрашувни ҳам голсиз дуранг билан якунлашганди.

Иккинчи бўлимда майдонга чиқарилган таркиб нисбатан ҳужумкорроқ эди. Биринчисида яққол ҳужумчи сифатида кўрикда бўлиб турган сербиялик Ненад Иняц кўриниш берган бўлса, иккинчи 45 дақиқаликда номинал ҳужумчилар сони 4 тани ташкил қилаётганди. Бунда Бикмаев ва Тимурхўжа Абдуҳолиқов ҳужумларга қанотдан қўшилишлари кўзга тутилганди.

Ўйиннинг 65-дақиқасига келиб ҳисоб мана шу футболчиларнинг фаолликлари эвазига очилди. Абдуҳолиқов тўпни қанотдан Бикмаевга узатиб берди. Маратнинг зарбасини эса словакиялик посбон қайтара олмади. Шу тариқа “Локомотив” Дубайдаги ўйинларнинг 245-дақиқасига келибгина гол уришга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг асосий вақти якунига етаётган бир пайтда Тимурхўжа Абдуҳолиқов словакияликлар дарвозасига иккинчи голни киритди. Хуршид Мухторов жамоадошини қулай позицияга олиб чиққанди.

Шу билан режалаштирилган ҳар учала ўйин ҳам ўтказиб бўлинди. Делегациямиз эртага – 23 январь куни Тошкентга қайтиб келади.

22 январь, 2016 йил
Халқаро ўртоқлик учрашуви
ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) — СЛОВАКИЯ U-21 0:0
Голлар: Марат Бикмаев, 65 (1:0). Тимурхўжа Абдуҳолиқов, 90 (2:0).
1-бўлимда: Низом Нортожиев — Шерзод Файзиев, Ислом Тўхтахўжаев, Неманья, Яничич, Салим Мустафоев — Сардор Мирзаев, Кахи Махарадзе, Қувондиқ Рўзиев, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (катта) — Ненад Иняц.
2-бўлимда: Низом Нортожиев — Жасур Ҳасанов (кичик), Хуршид Мухторов, Олег Зотеев — Тимур Кападзе, Сергей Прохоров — Санжар Шоаҳмедов, Тимурхўжа Абдуҳолиқов, Марат Бикмаев — Дониёр Усмонов, Иван Нагаев.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar