Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.01.2016

Жаҳоннинг энг ёш ва энг бой футболчилари билан танишинг!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 123
Жаҳоннинг энг ёш ва энг бой футболчилари билан танишинг!

Замонавий футболда мисли кўрилмаган маблағ айланаётгани сир эмас. Табиийки, ёш истеъдодлар ҳам бу масалада ўз улушларига эга бўлишяпти. Хуллас, қу­йида энг ёш бой футболчилардан тузилган топ-10 рўйхатига назар соламиз.

10. Раҳим СТЕРЛИНГ (21 ёш) - 23 млн. доллар

«Манчестер Сити»нинг ёш хавбеки моддий таъминот масаласида мутлақо хотиржам. Биласиз, Раҳим Стерлингнинг «Ливерпул»дан кетиш тарихи анча чўзилди. Англиялик футболчининг ўзи эса ҳар сафар алоҳида таъкидлашдан чарчамади: «Гап пулда эмас!» Факт шуки, якунда Раҳим «шаҳарликлар» сафига қўшилиш баробарида йиллик маошини бирданига нақ 10 маротаба ошириб олди. Ҳозирда у ҳафтасига 200 минг фунт стерлингни қурт­дек санаб оляпти. Хуллас, қисқа вақт ичида 23 миллионлик жамғарма тўплашга улгурди - тўғри, «атиги» доллар ҳисобида.

8-9. Матиа НАСТАСИЧ (22 ёш) - 24 млн. евро

Шайхларча ҳимматдан миннатдор бўлаётган яна бир йигит. Настасич ҳарчанд уринмасин, АПЛ даражасида юлдуз бўлолмади ва айни пайт «Шальке»да тўп суриш билан чекланмоқда. Шундай бўлсада, у «Манчестер Сити»даги 3 йиллик фаолияти давомида ҳар ҳафта ўз ғазнасини 100 минг фунт билан тўлдирди. Хуллас, Матиа 22 ёшидаёқ бутун ҳаётига етадиган миқдорда жамғарма ҳосил қилишга эришди.

8-9. МАРКИНЬОС (21 ёш) -

24 млн. евро

Ҳавас уйғотувчи шартномага эга яна бир ҳимоячи. Маркиньоснинг салоҳиятига ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо «Рома» собиқ ҳимоячисининг ҳали топ-савияга кўтарилмагани ҳам айни ҳақиқат. Нима бўлишидан қатъий назар, Маркиньос «ПСЖ»да йилига 6 миллион фунт стерлинг эвазига ўйнаяпти.

7. Ромелу ЛУКАКУ (22 ёш) - 25 млн. евро

Агар паспорт маълумотларига ишонсак, бельгиялик футболчи айнан 22 ёшда. Расмий статистикасига ишонмаслик учун эса ҳеч қандай асос йўқ - Ромелу жорий мавсум «Эвертон» учун тўхтамай гол уряпти. Шунга яраша, топ-клублар уни ўз сафларига қўшиб олишни ўйлаяптилар. Тахмин қилиш мумкинки, Ромелунинг молиявий ҳолати янада яхшиланиши ҳеч гап эмас. Ваҳоланки, у ҳозирнинг ўзида чакки пул топмаяпти.

6. Юлиан ДРАКСЛЕР (22 ёш) - 27 млн. евро

Юзаки қараганда, немис футболининг энг асосий иқтидорларидан бири охирги пайтларда тараққиёт бобида озгина тин олгандек. Шунга қарамай, у аввалгидек пул олишда давом этяпти. Ҳарқалай, йиллик моянаси Германиядаги ўртача маошдан анчагина кўп. 27 миллионни ўз ичига олган «хирмон» эса асосан шу маошнинг самарасидир.

5. Жерар Деулофеу (21 ёш) - 27,7 млн. евро

Энг ҳайратланарли томони- ушбу рейтингга «Эвертон»дан 2 нафар футболчининг тушгани. Тўғри, Жерар охирги йилларда жонажон клуби - «Барселона»да анчагина маблағ жамғарди. Энди эса «Эвертон»нинг тўлақонли аъзосига айланиб, ҳафтасига 85 минг фунт оляпти. Қойилмақом дриблингчининг даромади унинг кўплаб тенгқурларида ҳавас уйғотаётгани аниқ.

4. Жердан ШАКИРИ (24 ёш) - 30 млн. евро

2та топ-клубда ўйнашга улгурган швейцариялик йигит «камбағал»лигича қолганида ғалати бўларди. Табиийки, «Бавария»да ҳам, «Интер»да ҳам яхши ҳақ тўлашади. Ҳа, «Сток Сити» ҳам АПЛдаги ҳар қандай клуб сингари футболчиларни меҳнатларига яраша муносиб рағбатлантириш имкониятига эга.

3. Люк ШОУ (20 ёш) -50 млн. евро

Қойил қолиш керак - инсон ўз меҳнатлари билан шунчалик тез бойиб кетиши мумкин. Люк 16 ёшлигидан буён профессионал даражада ўйнаяпти. Чап қанот ҳимоячиси «Саутгемптон»даёқ яхшигина даромад топарди. Мана, «МЮ»га ўтиши жараёнида унинг шахсан ўзига нақ 7 млн. фунт тегди. Боз устига, 160 минг фунт­га тенг ҳафталик маош ҳам чўнтагини тўхтамай «семириб» боришини таъминлаяпти.

2. Марио ГЁТЦЕ (23 ёш) -55 млн. евро

Ҳар қандай жаҳон чемпиони муносиб маошга лойиқ. Агарда у ЖЧ финалида «олтин гол» муаллифига айланган бўлса, янада кўпроғига муносиб. Умуман олганда, Марио Бразилиядаги ЖЧдан олдин ҳам етарли даражада пул топиб улгурганди. Зеро, Дортмунд «Боруссия»си ҳам, «Бавария» ҳам ўз юлдузлари билан тийин орқали ҳисоб-китоб қилмайди.

1. Поль ПОГБА (22 ёш) -60 млн. евро

Айтишларича, жаҳон футболининг энг кучли клублари Погба учун 100, ҳаттоки, 200 млн. евро тўлашга тайёр туришган экан. Ахир ярим ҳимоячи айни пайт «Ювентус»да тўлақонли нур сочяпти. У 2014 йилгача бир мавсум учун «арзимас» ҳақ оларди - 1,5 млн. евро. Кейин эса французнинг иш ҳақини кескин оширишди. Эндиликда Погба йилига 5 «лимон» оляпти. Қолаверса, мавсум якунигача янада манфаатли шартнома тузса керак.

И. РАҲИМОВ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar