Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.01.2016

Назардан четда қолаётган Шоҳназар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 160
Назардан четда қолаётган Шоҳназар

«Металлург» ярим ҳимоячиси Шоҳназар Норбеков фаолиятини Қозоғистоннинг «Оқжайиқ» клубида давом эттиришни мақсад қилди. Бир қарашда унчалик ҳам эътиборни тортадиган янгилик эмас. Бекобод жамоаси ўртамиёналардан бири саналади. Табиийки, шунга яраша футболчилари ҳам таниқлимас. Норбековнинг қандай даражадаги ўйинчи эканини билиш учун эса «Металлург»нинг кўп йиллик ишқибози бўлиш керак ёки олий лиганинг ашаддий мухлиси. Қолганлар учун эса у ҳам кўпчилик қатори бир футболчи. Шундай экан, легионерларимиз сони яна бир кишига ошса-ошибди-да.

Умуман олганда, Норбеков ҳақида анча олдин эшитганлар ҳам оз эмас. Қатарда қизғин кечаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган йигитларимиз ўша кезлари эндигина 19-20 ёшда эдилар. Уларнинг ўйинлари келажакка умид кўзи билан қарашга ундаётганди. Биз тилга олаётган термани Самвел Бабаян эмас, Аҳмаджон Мусаев бошқарарди. Шоҳназар Норбеков ҳақидаги илк маълумотни ҳам айнан шу мураббийдан олганмиз. 2013 йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Аҳмад ака терма жамоага номзод футболчилар ҳақида гапираркан, «Металлург»дан Шоҳназар Норбековни термага чақирдик, жуда кучли футболчи, кичик мундиалда жамоамизнинг етакчиси бўлиши кутилмоқда», - деганди. Ўшанда журналистлардан бири «Демак, Жамшид Искандеровдан ҳам кучли экан-да?» деб савол берганида, ёшлар термаси устози «Ҳа, Жамшиддан асло қолишмайди», дея ишонч билан жавоб қайтарганди.

Табиийки, бундай баҳодан сўнг футболчига бўлган қизиқиш ошиши турган гап. Очиғи, ўша мундиалда Шоҳназар исмли футболчининг майдонга тушишини шахсан ўзим жуда хоҳлагандим. Аҳмад аканинг «рекламаси»дан сўнг ҳар бир мухлисда Норбековнинг ўйинини жилла қурса бир марта кўриш истаги туғилади. Боз устига, Жамшид Искандеров ҳали жароҳатларга ўралашиб қолмаган, фаолиятидаги энг кучли ўйинларини намойиш этаётганди. Шоҳназар эса, Аҳмаджон Мусаев айтмоқчи, «Пахтакор» аъзосидан ҳам кучлироқ» эди. Бундай футболчидан кўпчиликнинг мўъжиза кутиши турган гап.

Аммо ундай бўлмади. Норбеков ҳатто жаҳон чемпионатига боргани ҳам йўқ. Айтишларича, ўшанда жароҳат олган экан. Шу боис, унинг ўйинларини кузатиш имконияти чекланди. Умуман, ўтган уч йилга яқин вақт мобайнида ушбу ярим ҳимоячининг ҳаракатларини мундиал тугул, олий лигада ҳам кўп томоша қилмадик. Чунки «Спорт» телеканали асосан «Пахтакор» ва «Бунёдкор» стадионларидаги учрашувларни трансляция қилди, холос. Айни сабаб туфайли «Металлург»нинг ўйинини бирда кўрсак, бирда кўрмай қоламиз. Бундай ҳолатда қайсидир футболчининг иқтидорига баҳо бериш жуда қийин.

Хуллас, кутишда давом этдик. Мабодо, Аҳмад аканинг айтганлари рост бўлса, Норбеков қачондир иқтидорини намойиш этиши керак эди. Шу қизиқиш боис Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзодлар саралана бошланганда ўша вақтдаги мураббийлар штабидан Шоҳназар ҳақида яна сўрадик. Саволимизга Дилшод Нуралиев қисқача жавоб қайтарди: «Норбеков кенгайтирилган таркибда бор, йиғинларда ўзини кўрсата олса, Осиё чемпионатига бориши мумкин». Аммо ушбу футболчи яна ўзини кўрсата олмабди шекилли, Рио Олимпиадаси йўлланмаси учун курашадиган таркибдан унга жой ажратилмади. Мана, энди у Қозоғистонда ўйнаш истагини билдирди. Яқин қўшниларимизнинг 12тагина жамоа иштирок этадиган чемпионатида «Оқжайиқ» дебютант ҳисобланади. Бу жамоа ўтган мавсум қуйи лигада ўзини кўрсатиб, элитага йўлланма олган.

Буни қарангки, интернет тармоғида ушбу клуб ҳақида маълумотлар у қадар кўп эмас экан. Шунга қараб хулоса чиқарадиган бўлсак, «Оқжайиқ»нинг даражаси «Металлург»никидан пастроқдек кўринади. Биласиз, Қозоғистон чемпионати ўзимизнинг олий лигадан унчалик ҳам кучли эмас. Шуни назарда тутсак, Шоҳназарнинг фаолиятида ривожланиш кузатилди, де­йиш қийин. Тўғрироғи, фақат бир жиҳат бўйича «ўсиш» рўй бериши мумкин - футболчининг маоши.

Нима ҳам дердик, ҳар бир киши келажагини ўзи ҳал қилади. Норбеков Қозоғистон чемпионатида ўйнашни маъқул кўрибдими, бу унинг ҳуқуқи. Аммо ўзбек футболининг оддий ишқибози сифатида ундан бир нарсани илтимос қилмоқчимиз: қаерда ўйнамасин, ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмасин. Қозоғистондами ёки Малайзияда - ўзининг ҳақиқий кучини кўрсатса, албатта, бир кун келиб термага чақирилиши мумкин. Ана, Александр Гейнрих «Ордабаси»даги ўйини билан мураббийлар эътиборини тортди. Қолаверса, биринчи лигада қатнашиб ҳам олимпия термасидан чақирув олиш мумкинлигини Темур Ҳакимов исботлаб берди. Шундай экан, балки Шоҳназар Норбеков ҳам вақти келиб ўзидан кутилган ўйинни намойиш этар?! Ахир, Қозоғистон чемпионати йил сайин ривожланиб бормоқда. Ўтган мавсум Ўзбекистон кубогини ютган Шоҳруҳ Гадоев «Қайрат»нинг кўригидан ўтолмабди. Бу ҳам қозоқлардаги «ўсиш»нинг бир белгиси бўлса керак-да.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Шоҳназарнинг назардан четда қолиб кетмаслигини тилаймиз. Ахир унга қанча умидлар боғланган эди. Майли, ёшлар футболида ўзини кўрсата олмади, афтидан, олимпия термасида ўйнаш ҳам унинг учун армонга айланади. Аммо футболчида ҳамон бир имконият мавжуд - Сервер Жепаров каби бирданига бош жамоада порлаши мумкин. Фақат бунинг учун сиз ва бизнинг истагимиз камлик қилади. Буни энг аввало, футболчининг ўзи хоҳлаши лозим.

Азиз МУРОД



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar