Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.01.2016

Қатар: Ўзбекистонлик ёшлар ғалаба қозонди ёхуд Сардор Рашидовдан салом

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 148
Қатар: Ўзбекистонлик ёшлар ғалаба қозонди ёхуд Сардор Рашидовдан салом

Ёшларимиздан намуна

Қатардаги Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун эрта якунланган бўлса-да, биз ҳали бу давлати тарк этмадик. Чунки бизнинг режамизга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси камида 3-ўринни олади деб қайтиш чипталарини 1 февраль санасига олган эдик.

Футболчиларимиз ва бир гуруҳ мухлисларимиз Доҳани тарк этишгач, биз ёлғиз қолмадик. Қатар Футбол федерациясининг таклифига биноан бу давлатга Дилшод Нуралиев бошчилигидаги 13 ёшли футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ташриф буюрди. Қатарликлар ёшлар футболига жиддий эътибор қаратишган. Турли ёшдаги терма жамоаларга Европа давлатларидан мутахасислар таклиф қилиниб, уларга барча шароитлар муҳайё қилинган.

2002 йилда туғилган футболчиларимиздан ташкил топган терма жамоамизни қатарликлар ўртоқлик учрашувига таклиф қилишган, ва улар бу ерда қатарлик тенгқурлари билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишлари режа қилинган экан.

21 январь куни Доҳа шаҳридаги “Аспайр” академиясининг майдонида дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Айтиш лозимки, Дилшод Нуралиев шогирдлари бу учрашувда қатарлик тенгдошларидан анча кучли ўйин намойиш қилишди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Футболчиларимиз ҳисобни биринчи бўлиб очишди. Ўйиннинг 2-бўлимида эса ҳисобдаги фарқ 2:0га ошди. Ушбу ҳисобдан кейин ёш футболчиларимиз қатарликларга бироз эркинлик тақдим қилишди. Натижада қатарлик ёш футболчилар ҳам дарвозамизни ишғол этишди. Қатарликларнинг Англия ва Испаниядан келган устозлари ўзбекистонлик болаларнинг техник ва тактик ҳаракатларига юқори баҳо беришди. Учрашувда ёш футболчиларимиз 3-2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу борда улар олимпиячи акаларига намуна бўлишди. Энди 23 январь куни бу жамоалар ўзаро яна бир бор куч синашишади.

Қатар: Ўзбекистонлик ёшлар ғалаба қозонди ёхуд Сардор Рашидовдан салом

Биз кутган ўйин

Доҳадаги “Аспайр” акдемиясида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган Россиянинг “Зенит” жамоаси кеча Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жаиш” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказишидан бохабар бўлган эдик. Дилшод Нуралиев шогирдларининг ўйини якунига етмасдан шундоқ ёнидаги майдонда “Зенит” – “Ал Жаиш” ўйини бошланди. Биз эътиборимизни ушбу ўйинга қаратдик, сабаби ўзингизга маълум. “Ал Жаиш”да Сардор Рашидов ўйнайди. Ўйинни терма жамоамиз етакчиси асосий таркибда бошлади. Шунингдек, “Зенит” ҳам ўзининг жанговар таркибини майдонга туширди. Ўйиннинг 1-бўлими тенг курашлар остида ўтди. Россияликлар таркибида Халк, Анюков, Зюба каби футболчилар фаол бўлишган бўлса, “Ал Жаиш”да Сардор Рашидов ва бразилиялик Ромариньолар рақиб ҳимоячиларини таҳликада ушлаб туришди. Сардор жамоасининг чап қанотида, Халк билан ёнма-ён тўп сурди. Мураббий уни тинмай қўллаб турди. Ўйин давомида Рашидов гоҳ марказда, гоҳ ўнг қанотда ҳам пайдо бўлиб турди. Кўрдикки, Сардор “Ал Жаиш”нинг асосий фигураларидан бирига айланган. Ўйининг 29-дақиқасида ҳисоб очилди.”Ал Жаиш”нинг бразилиялик легионери Ромариньо қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан “Зенит” дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйиннинг 2-бўлимини Қатар жамоаси бир нечта ўзгаришлар билан бошлади. Сардор Рашидов ва Ромариньо каби асосий ўйинчиларнинг ўрнига бир қатор ёшлар майдонга тушди. Натижада “Зенит” барибир топ жамоалардан бири эканлигини исботлади ҳамда 2-таймнинг ўзида 4 та гол урди ва бу учрашув 4:1 ҳисобида питерликларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ўйинни Ўзбекистонлки мураббийлар ва Абдураҳмон Фозилов бошчилигида 3-4 нафар мухлислар ҳам томоша қилишди.

Қатар: Ўзбекистонлик ёшлар ғалаба қозонди ёхуд Сардор Рашидовдан салом

Сардор Рашидов уйида

“Зенит” билан ўйин тугагач, Сардор Рашидов бизни уйига таклиф қилди. Биз унга клуб томонидан ажратилган мерседес автомашинасида йўлга чиқдик. Доҳанинг қоқ марказидаги осмонўпар бинонинг 40-қаватида каттагина бир оила яшаса бўладиган шинам квартира биргина Сардорга берилган. Бу ерда у таржимони билан бирга истиқомат қилар экан. Ўзимиз билан олиб борган девзира гурунчга ошни “Championat.asia” раҳбари Нодирхўжа Юлдашев ва Абдураҳмон Фозиловлар қўлбола қилиб тайёрлашди. Ош тайёр бўлгунча Сардор билан суҳбат қизиди. Суҳбатимиз футбол ҳақида бўлгани учун қандай 2 соат ўтганини ҳам билмай қолибмиз. Сардор Рашидовдан Қатар ва Ўзбекистон футболи ўртасидаги тафовутни сўрадик. Охирги пайтда Қатар футболи катта маблағлар эвазига анча кучайган дейди Сардор. Қатарлик шайхлар бу борада пулни аяшмаяпти. Қатар жамоаларидаги футболчиларнинг асосий қисми хориждан келиб Қатар фуқаролигини олган футболчилардан иборат. Қолгани эса 3+1 лимитига асосан четдан келган жуда кучли легионерлар. “Ал Жаиш”да ҳам асосан барча ишни Бразилиядан 2 та, Марокко ва Ўзбекистондан биттадан легионерлар бажариб беришади. Лекин Қатарда стадионга мухлисларнинг келиши муаммо. Ўзбекистонда мухлислар стадионга чипта олиб киришса, Қатарда стадионга келган мухлисга тахминан 15 доллардан пул беришади. Рашидов олимпия терма жамоамизнинг ўйинларига клубининг машғулотлари вақтига тўғри келганлиги сабабли боролмаганини, лекин натижадан жудаям хафа эканлигини баён қилди.

Қатар: Ўзбекистонлик ёшлар ғалаба қозонди ёхуд Сардор Рашидовдан салом

Бизни хурсанд қилгани ҳамюртимизни жамоада жудаям яхши ҳурмат қилишлари, унга алоҳида эътибор билан қарашлари бўлди. Бир ўзбек ўғлонинг шучалик ҳурматга сазовор бўлганига ҳавас қилдик. Сардорнинг айтишича, унда битта муаммо Ватан соғинчи бор. Қанчалик яхши шароитлар бўлгани билан барибир Ватанинг, оиланг, дўстларинг ёнида бўлишдан ўзга бахт йўқ экан.

Ниҳоят ош сузилди, Сардор уйида ватандан келган меҳмонлар борлиги учун жон куйдириб кўнглимизни олишга ҳаракат қилди. Тез-тез келиб туришимизни илтмос қилди. Сардор Рашидов барча ўзбекистонлик мухлисларига салом етказишимизни сўради. Биз Сардор Рашидовга хориждаги фаолиятида ва терма жамоамиздаги ўйинларида омад тилаб хайрлашдик.

Сардор биз сени янада кучли жамоаларда кўришни истаймиз. Қаерда бўлсанг ҳам Ўзбекистон сен билан. Олға, ўзбек ўғлони!

Акрамжон Мамадалиев.

Қатар пойтахти Доҳадан



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar