Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.01.2016

WSB: "Uzbek Tigers" жамоасининг илк рақиблари маълум бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 200
WSB: "Uzbek Tigers" жамоасининг илк рақиблари маълум бўлди

Хабарингиз бор, 23 январь куни (Тошкент вақти билан 24 январь) ҳаваскорлар боксида олтинчи марта бутунжаҳон бокс серияси (The World Series Boxing - WSB) турнири тарихида илк марта ўзбек жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Улар "D" гуруҳидан ўрин олишган.

Ушбу турнирнинг биринчи турида вакилларимиз Пуэрто-Риконинг "Puerto Rico Hurricanes" жамоаси билан куч синашади. Куба йиғинидан сўнг тўғри ушбу юртга йўл олган Ҳожиакбар Зокиров бошчилигида боксчиларимиз - Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг.), Абдулҳай Шарахматов (-56 кг.), Фазлиддин Мелибоев (-64 кг.), Улуғбек Ҳақбердиев(-75 кг.) ва Мирзобек Ҳасанов (-91 кг.)нинг рақиблари маълум бўлди.

Рақиб жамоа таркибида Энтони Ортис, Эдгардо Ролон, Хорхе Луис Мартинес Санчес, Рауль Санчес Марте ва Хосе Росадо ўзларининг бу турнирдаги илк жангини янги жамоа "Uzbek Tigers" вакилларига қарши бошлайди.

"Puerto Rico Hurricanes" жамоаси таркибидан деряли 20 дан ортиқ боксчи ўрин олган ва "D" гуруҳида жамоамиздан ташқари 2015 йилги турнир ғолиби "Астана Arlans" ҳамда "Azerbaijan Baku Fires" жамоалари билан баҳс олиб боради. Бу жамоа таркибидан яна пуэрто-рикаликлар - Жошу Энтони Ортис, Жан Карлос Ривера, Жеффри Флаз, Янкиэль Ривера, Жулиан Веласкеса, Хуана Камачо, Энтони Чакон, Адриан Мартинез, Иисуса Хавьер Эрнандес ва Жон Корреа ҳамда легионер боксчилар Кристиан М'били (Франция), Хуан Каррильо (Колумбия), Роман Фресс (Германия), Нарек Манасян (Арманистон), Мантас Валависиус (Литва) ва Рауль Санчес (Доминика Республикаси) ўрин олган.

– Биз бу мусобақага мураббийлар билан ўз базасида тайёргарлик кўриб келмоқда, – дейди Пуэрто-Рико жамоаси етакчиси Хосе "Чики" Лауреано. – Ўзбек жамоаси ҳам жуда яхши жамоа. Улар катта тажрибага эга ва дунё биринчиликлари, олимпия ўйинларида ўзларини кўрсатиб келишади.

Рақиблар билан танишинг:

-49 кг.: Энтони Ортис - Ҳасанбой Дўсматов
-56 кг.: Эдгардо Ролон - Абдулҳай Шарахматов
-64 кг.: Хорхе Луис Мартинес Санчес - Фазлиддин Мелибоев
-75 кг.: Рауль Санчес Марте - Улуғбек Ҳақбердиев
-91 кг.: Хосе Росадо - Мирзобек Ҳасанов

Боксчиларимизга омад ёр бўлсин!



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar