Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.01.2016

Осиёнинг энг катта стадионларига саёҳат қиласизми?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 507
Осиёнинг энг катта стадионларига саёҳат қиласизми?

Бугун Осиёнинг машҳур ареналари ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. Уларнинг баъзилари миллий мақомга эга бўлса, айримлари фақат маҳобат учунгина қурилган. Шунингдек, футболдан бошқа спорт турларига хизмат қиладиганлари ҳам бор.

«1 май» ёхуд «Рунгнадо» стадиони. Манзили: Пхеньян шаҳри, Рунгнадо ороли, Корея Халқ Демократик Республикаси. Очилган санаси: 1989 йил 1 май. Умумий майдони: 207 минг кв.|метр. Сиғими (150000) бўйича нафақат Осиё, балки жаҳонда ҳам 1-ўринда туради. XIII ёшлар ва талабалар фестивали учун махсус қурилган. Ушбу аренанинг ўзига хос хусусияти шундаки, у узукни эслатувчи 16та аркадан иборат. Хуллас, умумий шакли магнолия гулини ёдга солади. Бу стадиондан асосан КХДР аёллар ва эркаклар миллий терма жамоалари футбол баҳсларида фойдаланилади. Лекин унинг асосий вазифаси миллий «Ариран» байрами учун хизмат қилишдир. Дейлик, КХДР термаси ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйинларда ўз рақибларини 70 минг киши сиғадиган «Ким Ил Сунг» аренасида қабул қилмоқда.

«Гелора Бунг Карно» стадиони. Индонезия пойтахти - Жакарта шаҳрининг марказида жойлашган. Қурилиш ишлари 1960 йилнинг 8 февралида бошланиб, 1962 йилнинг 21 июлига қадар давом этган. 24 июнда эса очилган. Сиғими (88083) бў­йича Осиёда 2-ўринда (жаҳонда 7-ўрин). 1962-2007 йилларда ушбу аренага 120800 томошабин сиғарди. У Индонезиянинг биринчи президенти Сукарно номи билан ҳам аталган. IV Осиё ўйинларининг бош аренаси вазифасини ўтаган. 2007 йилги Осиё кубоги учун қайтадан реконструкция қилиниб, сиғими 88 мингга туширилган. Ўша Осиё чемпионати финал ўйини- (Ироқ - Саудия Арабистони-1:0)га мезбонлик қилган.

Факт. Машҳур қўшиқчилардан бирининг 2012 йилнинг 3 июнига мўлжалланган концерти катта қаршиликлар туфайли бекор қилинган, ваҳоланки, унга 52 минг чипта сотилганди.

«Букит Жалил» стадиони. Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган. 1992 йилнинг 1 январида қурилиш ишлари бошланган бўлса, очилиш маросими 4 йилдан сўнг 1 сентябрда ўтказилган. 1998 йилги Ҳамдўстлик ўйинлари учун махсус қурилган. Сиғими (87411) бўйича Осиёда 3-ўринда (жаҳонда 9-ўрин). Стадион Малайзия ҳукумати тасарруфидадир. Сўнгги 6 йил давомида «МЮ», Ливерпуль, «Челси» ва «Арсенал» каби клубларнинг Осиё бўйлаб турнелари айнан шу ердан бошланган.

«Озоди» стадиони. Манзили: Теҳрон шаҳрининг ғарбий тарафи, Эрон Ислом Республикаси. Илк тамал тоши қўйилган сана: 1970 йил 1 октябрь. Очилиш санаси: 1973 йил 18 октябрь. Меъмор: Абдулазиз Мирза Фармонфармаян. Умумий майдони: 3 минг. кв.|метр. Олдинги номи: «Арямеҳр» (1971-1984). Сиғими (84412) бў­йича Осиёда 4-ўринда (жаҳонда 10-ўрин). VII Осиё ўйинлари учун махсус қурилган. 1996 йили Осиё кубогига мезбонлик қилган. 1973 йилдан Теҳроннинг «Персеполис» («Перузи») ва «Истиқлол» клублари, 1975 йилдан Эрон милий жамоасига хизмат қилади. Сўнг­ги пайтлар ушбу аренадан «Нафт» клуби ҳам фойдаланмоқда. 1999 ва 2002 йилларда Осиё Чемпионлар кубоги финал ўйинларига мезбон вазифасини ўтаган. Мазкур стадион 1971-1984 йиллар давомида жаҳоннинг энг катта спорт аренаси саналган. Стадион ичида 400та автоулов сиғадиган парк бор, унинг яқинида эса «Озоди стадиони» метро станцияси жойлашган. 1997 йилнинг 22 ноябрида жаҳон чемпионати саралаш босқичи «плей-офф» ўйини (Эрон - Австралия)ни 128 минг томошабин кузатган. Бу Эрон футболи учун рекорд кўрсаткичдир. 2003 йили арена реконструкция қилинди ва унинг сиғими 84 мингга туширилди.

Факт. 1975 йилнинг ноябрида «Озоди»да Франк Синатранинг яккахон концерти бўлиб ўтган.

«Қирол Абдулло Спортс Сити» стадиони. Иккинчи номи: «Товланувчи жавоҳир». Манзили: Жидда шаҳрининг шимоли, Саудия Арабис­тони Подшоҳлиги. Очилиш санаси: 2014 йил 1 май. Қиймати: 560 млн. доллар. Сиғими: 60241. Хўжайини: Saudi Aramco компанияси. Катталиги бўйича С.Арабистонида 2-ўринда туради. «Ал-Аҳли» ва «Ал-Иттиҳод» клубларининг уй аренаси саналади. 2014 йили мазкур аренада 17та ўйин бўлиб ўтди. Араб оламида катталиги бўйича 10-ўринда туради.

ANZ стадиони. Австралиянинг йирик шаҳарларидан бири - Сиднейда ёзги олимпия ўйинлари учун қурилган. 1999 йилнинг 6 мартида очилган. Сиғими: 83500. Қиймати: 690 млн. Австралия доллари. 2002-2007 йилларда «Телстра» номи билан аталган. Австралиянинг крикет, регби ва футбол миллий жамоалари бош аренаси саналади.

«Йокогама» халқаро стадиони. Яна бир номи: «Ниссан Стэдиум». Япониянинг Йокогама шағрида жойлашган. 1998 йилнинг 1 мартида очилган. Сиғими: 72327. Қиймати: 60,3 млрд. япон иенаси. 2002 йилги мундиалнинг 4 ўйини, хусусан, финал баҳсини қабул қилган. Ҳамюртимиз Равшан Эрматов бу аренада Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2011нинг ҳал қилувчи ўйини («Сантос»-«Барселона»-0:4)ни бошқарган эди. Энди «Йокогама» регби бўйича жаҳон чемпионати-2019 баҳс­ларини қабул қилади.

«Сеул Ворлд Кап» стадиони. Жанубий Корея пойтахти - Сеул шаҳрининг Мапо туманида жойлашган. 2001 йилнинг 10 ноябрида очилган. Сиғими: 66806. Меъмор: Рю Чун Су. Қиймати: 815 млн. доллар. Корея Республикасида катталиги бўйича 2-ўринда турувчи бу арена 2002 йилги мундиал учун қурилган. Унда 816та VIP-ложа, 754та медиа - ўриндиқ бор. ЖЧ-2002да очилиш ва ярим финал ўйинларидан бири, шунингдек, 2013 йилги ОЧЛ финали айнан шу аренада ўтказилган. 26 октябрь кунги ўша финал («Сеул» - «Гуанжоу Эвергранд» - 2:2)да ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳакамлик қилганди. 2001 йилдан Корея миллий жамоаси, 2004 йилдан «Сеул»нинг уй аренаси ҳисобланади.

Факт. 2013 йилнинг 11 июнида ЖЧ-2014 саралаши доирасида ўтказилган Ж. Корея - Ўзбекистон баҳси (1:0)ни 50699 томошабин кузатиб борганди.

«Солт Лейк Стэдиум» стадиони. Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидан бири Калькуттадан 7 км. узоқликдаги Бхидганнагарда жойлашган. 1984 йилнинг январида очилган. Сиғими: 68000. Эллипс шаклида қурилган. Умумий майдони: 309 минг кв.|метр. VIP-секторларга меҳмонлар лифт орқали чиқишади. Футбол ва енгил атлетика бўйича йирик спорт мусобақалари ўтказилади. Югуриш йўлакчаси Германиянинг Reckortan Tartan Track компанияси томонидан тайёрланган бўлса, электрон таблолари Венгриянинг Electro Impex фирмасига тегишли.

Факт. Машҳур посбон Оливер Каннинг хайрлашув учрашувида маҳаллий «Мохан Баган» клуби «Бавария»ни қабул қилганди - 0:3.

«Ражамангала» стадиони. Таиланд пойтахти - Бангкок шаҳри марказида жойлашган. Очилиш санаси: 1998 йил. Осиё ўйинлари-98 учун махсус қурилган. Сиғими - 49722 (60 минггача етиши мумкин). 2007 йили Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларига мезбонлик қилган. Бу арена дизайни миллий руҳни ҳисобга олган ҳолда, Чулалонгкорн университети архитектура факультети томонидан яратилган.

«Жассим бин Ҳамад» стадиони. Қатар пойтахти Доха шаҳрида жойлашган. 1975 йили қуриб фойдаланишга топширилган. 2004 ва 2009-2010 йилларда реконструкция қилинган. Сиғими: 15000. 2006 йили XV Осиё ўйинларига мезбонлик қилган. «Ал-Садд» клуби ва Қатар миллий жамоаси уй аренаси саналади. 2011 йилги Осиё кубогини қабул қилган 5та стадиондан бири.

Факт. 2014 йилги Италия суперкубоги баҳси айнан шу ерда ўтказилди. Унда «Ювентус» ва «Наполи» клублари ўзаро учрашдилар.

Осиёнинг энг катта 20та футбол аренаси

Стадион
Сиғими
Шаҳар
Мамлакат
Мезбон жамоа, клуб

«1 май» («Рунгнадо»)
150 000
Пхеньян
КХДР
КХДР миллий т.ж.

«Гелора Бунг Карно»
88 306
Жакарта
Индонезия
Индонезия миллий т.ж.

«Букит Жалил»
87 411
Куала-Лумпур
Малайзия
Малайзия миллий т.ж.

«Озоди»
84 412
Теҳрон
Эрон
Эрон миллий т.ж., «Истиқлол», «Персеполис», «Нафт Теҳрон»

ANZ
83 500
Сидней
Австралия
Австралия миллий т.ж.

«Саҳанд»
80 451
Табриз
Эрон
«Тракторсози»

«Гуангдонг Олимпия»
80 012
Гуанжоу
Хитой
«Гуанжоу Эвергранд»

«Пекин миллий аренаси» 80 000
Пекин
Хитой
-

«Алеппо»
75 000
Алеппо
Сурия
«Ал-Иттиҳод»

«Йокогама»
72 327
Йокогама
Япония
«Йокогама Ф.Маринос»

«Ким Ил Сунг»
70 000
Пхеньян
КХДР
«Пхеньян» СК

«Сеул Олимпия»
69 950
Сеул
Ж.Корея
Ж.Корея миллий т.ж.

«Шоҳ Аълам»
69 372
Шоҳ Аълам
Малайзия
«Селангор»

«Солт Лэйк Стэдиум»
68 000
Калькутта
Ҳиндистон
Ҳиндистон м.т.ж., Атлетико (Калькутта)

«Сеул Ворлд Кап»
66 806
Сеул
Ж.Корея
Ж.Корея т.ж., «Сеул»

«Дэгу»
66 422
Дэгу
Ж.Корея
«Дэгу»

«Ишчилар стадиони»
66 161
Пекин
Хитой
«Пекин Гуоан» (баъзан)

«Басра Спортс Сити»
65 000
Басра
Ироқ
Ироқ т.ж.

«Саитама Стэдиум 2002» 63 700
Саитама
Япония
«Урава Редс Даймондс»

«Қирол Фаҳд»
61 781
Ар-Риёд
С.Арабистони
С.Арабистони т.ж., «Ал-Ҳилол», «Ал-Наср», «Ал-Шабаб»

ФИКРАТ тайёрлади



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar