Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.01.2016

Нолито: «Дель Боске чорловига илҳақман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 252
Нолито: «Дель Боске чорловига илҳақман»

Нолито Испания примеросининг жорий мавсумида бош кашфиётлардан бири бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Унинг жамоаси «Сельта» эса чемпионатдаги грандлар билан Чемпионлар Лигаси учун бериладиган йўлланмаларни талашишга шайланмоқда. Бундай юксалишда Луис Энрике ва ...фламенко (Андалусия халқ мусиқаси ва қўшиқ-рақси)нинг роли катта экан. Ҳарқалай, Нолито FourFourTwo журналига берган интервьюсида шу ҳақда алоҳида тўхталди.

- Ўтган мавсум 12та гол уриш баробарида яна шунчасига ассистентлик қилган эдингиз. Демак, янги чемпионатга яхши кайфиятда киришганингиз тайин...

- Ҳа, аввалги мавсумдаги шахсий натижаларимдан кўнглим тўлди, лекин янада кўпроғини кўзлагандим. Мана, энди дарҳақиқат, рақобатбардош жамоа сифатида бош кўтардик. Дейлик, бир марта Испания Ла-лигаси турнир жадвалининг энг юқорисига ҳам чиқдик. Ишонинг, бу оддий иш эмас.

- Умуман, сизнингча, жорий чемпионат нимаси билан фарқланмоқда?

- «Ливерпул»дан Яго Аспас ва «Манчестер Сити»дан Жон Гвидеттининг келишлари билан ҳужум чизиғимизнинг қуввати сезиларли даражада ошди. Ҳарқалай, мавсумнинг биринчи ярмини ажойиб тарзда ўтказдик. Муҳими, йигитларда ўз салоҳиятларига нисбатан ишонч ҳисси катта. Шу ишонч­ни натижалар орқали исботлаётганимиз эса жамоамизнинг савияси ошганидан далолат.

- Нима деб ўйлайсиз, Испания терма жамоаси таркибида Евро-2016га борасизмикин?

- Бу масалада қандайдир тахмин қилиш жуда қийин. Лекин нега энди умид боғламаслигим керак? Албатта, бор кучим билан уриниб кўраман. Ахир ҳаётда ниманидир орзу қилиб яшаш керак-ку. Агарда ҳозиргидек фаол ўйнашда давом этсам ва Дель Боске мени терма жамоага чақирса - ажойиб иш бўларди-да. Зеро, мамлакатнинг энг кучли футболчилари билан елкама-елка туриб ўйнашни катта шараф, деб биламан. Тўғриси, олдинлари менда бундай имконият туғилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганман. Энди эса Дель Боскенинг чақирувига илҳақман.

- Ёшлик даврингиз Испаниянинг жанубий соҳиллари, яъни Кадис шаҳрида ўтган. Хўш, болалигингиздан қандай хотиралар қолган?

- Ҳаётимнинг энг яхши дамларини айнан ўша ерларда бошдан кечирганман. Дўстларим билан Санкулер кўчаларида бахтиёр тўп тепардик. Мени бувам ва бувим тарбиялашган, амаким ва аммам эса худди акам ва опамдек бўлиб қолишган. Ҳозирда ҳар бир голимни бувамга бағишлайман. Зеро, мени машғулотларга айнан у етаклаб борарди. Айтишим жоиз, бувам менга нисбатан ўта қаттиққўл эди ва шу туфайли ҳам ҳаётга жиддий ёндашишни ўргандим. Қисқаси, ҳозирги даражага етишимда бувамнинг ҳиссаси жуда катта. Ҳар куни терга ботиб ишлаш ва қандайдир янги нарсани ўрганишга интилишимдан ҳам асосий мақсад битта - бувамни хурсанд этиш. Ўйлайманки, фаолиятимнинг энг яхши қисмлари ҳали олдинда.

- Бувангиз денгизчи бўлган экан. Бу касбга қизиқишингиз қандай?

- Мени ҳам қайсидир маънода денгизчи дейиш мумкин (кулади). Чунончи, табиатан денгиз бўйлаб сайрга чиқишни хуш кўраман. Тўғри, фақат ёзда, яъни об-ҳаво яхши пайтларда. Ноқулай шароитларда эса денгизга асло чиқмайман. Умуман, ёшлигимда худди акам - Хесус каби бувам билан тез-тез қайиқда балиқ овига чиқардим. Гарчи бу мураккаб касб саналсада, менга ёқади. Демоқчиманки, денгизчилик қонимда бор ва бундан ҳам фахрланаман.

- Охирги вақтларда кўча футболи тушунчаси йўқолиб боряпти...

- Афсуски, шундай. Ўзи ҳозирги давр бошқача. Мобиль телефонлари, PlayStationга ўхшаш нарсалар сабаб, болалар энди кўчага, тўп ортидан югуришга жуда кам чиқишяпти. Гўёки, улар кўчада ўйнашни ўзларига эп кўришмайди. Ваҳоланки, айни пайтдаги шароитларга фақат ҳавас қилиш мумкин. Дейлик, мен улғайган Санкулернинг эски кўчаларида тўп ортидан чопаётган болаларни учратиш амри-маҳол бўлиб қолди. Олдинлари кўча майдончасига бола сиғмасди. Энди эса аҳён-аҳёнда 3-4 болакайга кўзингиз тушади. Мен эса ҳар ёзда ўз дўстларим даврасида кўчада ўйнашни канда қилмайман. Бундай ўйинларда ҳолдан тойгунча, оёқларимни кўтаролмай қолгунча югуравераман. Чунки бунинг ўз гашти бор. Ҳар мавсум охирида барча йигитларга «Сельта» футболкаларини тарқатаман. Клуб билан алоҳида келишиб ҳам қўйганман - менга формаларни арзонроқ беришади. Хуллас, эски дўстларимни ҳеч қачон унутмайман ва уларга нимадир улашишни хуш кўраман.

- 15 ёшингизда «Валенсия» клуби сафига қўшилгансиз. Ўша вақт қийналмаганмисиз?

- Ҳа, осон бўлган эмасди. Ахир Санкулерда ҳаёт тарзи мутлақо бошқача. У ерда одамлар бир-бирларига анча яқинлар, кўча-кўйда ўзаро кўп мулоқот қилишади. Тўғри, ўсмирлик чоғиёқ уйдан узоқлашган бўлсамда, нимани хоҳлашимни жуда яхши билардим. «Валенсия»да 2 йил шуғулланиб, кўп нарса ўзлаштирганим айни ҳақиқат. Ҳаттоки, эрталаб соат 9дан то тушликкача қассоб дўконида ишлашимга тўғри келган. У ерда гўшт майдалардим, харидорларга хизмат кўрсатардим, пол ювардим... Белгиланган вақт якунлангач эса, поезд томон югурардим. Жуда фойдали тажриба - ўша қийинчиликлар ҳозир роса қўл келмоқда.

- Уйга қайтгач, маълум вақт «Эсихе»да ўйнаган ва 2008 йили «Барселона Б» жамоасига йўл олгансиз. Бу орзунгизнинг амалга ошишимиди?

- Йўқ, «Барса»дан таклиф олиш менинг орзуларим доирасидан ташқари ҳолат эди. Гарчи бутун оиламиз «Барселона»га мухлислик қилсада, тўғрисини айтишим керак, мен ҳеч қачон каталонияликлар билан шартнома тузишим мумкинлигини ўйлаган эмасдим. Мураббийлар алоқага чиқишгач, барчаси тезда ҳал этилди. Клуб машғулотларида шундай услублар қўлланилардики, менда улар ҳақида ҳаттоки, озгина тасаввур ҳам йўқ эди. Муҳими, чекинмадим ва изчил шуғулланиш натижасида ўзим орзу қилган даражага етдим. Алоҳида таъкидлайман, «Барселона»даги 3 йиллик давр фаолиятимнинг энг муҳим паллаларидан ҳисобланади. Айнан Каталонияда ўйин бобида анча ўсганимни баралла айта оламан.

- Қизиқ, 2 йилча «Бенфика»да ўйнаганингиздан сўнг 2013 йили нега айнан «Сельта»ни танладингиз?

- Очиқ айтаман, «Сельта»га Луис Энрике сабаб ўтдим. У қўнғироқ қилиб, бир неча марта мени сотиб олишга уринганини айтди. Энрике машғулотлар жараёнида мен билан тез-тез алоҳида гаплашарди. Хусусан, битта кўрсатмасини ҳеч қачон унутмайман: «Овқатланиш тартибига қатъий риоя этишинг шарт ва камида 6 килограмм ортиқча вазндан қутул. Негаки, Ла-лигадаги вингерлар анча хушбичим кўринадилар». Шу-шу овқатланиш тартибига алоҳида эътибор қарата бошладим. Асосийси, бу фойдамга ишлаганини яққол ҳис қилиб турибман.

- Айтишларича, сиз фламенконинг ашаддий шинавандаси экансиз. Хўш, кимни танлардингиз: Ромарионими ёки афсонавий қўшиқчи Камарон де ла Ислани?

- Шубҳасиз, Камарон де ла Ислани. Ҳа, футбол ўйнаяпман, лекин чигалёзди машқларига чиқишгача фақат фламенкони эшитаман. Бошқасига бефарқман. Умуман, имкон борича барча концертларга тушаман. Ҳаттоки, ўз уйимда махсус кечалар уюштираман. Афсуски, фламенкодан янада кўпроқ лаззатланиш имкониятига эга эмасман. Тўғри, Ромарио - ёшликдаги кумирларимдан бири. Вақтида унинг ўйинларидан шунчаки, ҳайратга тушардим. Аммо агар менга Ромарио ёки Камарон билан танишиш имконияти тақдим этилса, шубҳасиз, қўшиқчини танлайман.

- Бир сафар шундай деган эдингиз: «Кўп нарсага эга киши эмас, аксинча, озига қаноат қилувчи одам бойдир». Бунга батафсилроқ изоҳ берсангиз...

- Маълумки, ҳамма пулни яхши кўради: айримлар жуда қаттиқ, баъзилар нисбатан камроқ. Ҳа, пул билан яшаш осон, бироқ у одамни доимо бахтиёр қилолмайди. Дейлик, менга ҳам вақтида каттароқ маошни ўз ичига олган манфаатли шартномалар тушган. Аммо бунда маблағни биринчи ўринга қўймаганман. Ўйлайманки, бу билан тўғри йўл тутганман. Ҳа, пул муҳим, аммо ҳал қилувчи восита эмас.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar