Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.01.2016

"Реал", "Барселона" ва "МЮ" 2015 йилда 500 млн евродан ортиқ даромад қилган жамоалар бўлишди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 214
"Реал", "Барселона" ва "МЮ" 2015 йилда 500 млн евродан ортиқ даромад қилган жамоалар бўлишди

Испаниянинг "Реал" ва "Барселона" ҳамда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоалари 2015 йилда 500 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаган жамоалар бўлди. Бу ҳақда аудит хизматларини кўрсатувчи Deloitte компанияси тадқиқотларида келтирилган.

Ўтган йилда энг кўп маблағ ишлаб топган жамоа "Реал" бўлди - 577 млн евро. Мадридликлар бу мақомни 11 йилдан бери ўзиники қилмоқда. Бу борадаги иккинчи ўрин "Барселона"га тегишли - 560,8 млн евро. "МЮ" 519,5 млн евролик кўрсаткич билан учинчи бўлди.

Қайд этиш керакки, 2015 йилда илк марта 500 млн евродан ортиқ даромад қилган жамоалар сони 2тадан ортиқ бўлди. Ўтган йилда энг кўп маблағларни ишлаб топган 20 жамоанинг жами даромади 6,6 млрд еврони ташкил қилади ва бу 2014 йилги кўрсаткичдан 8 фоизга кўп.

2015 йилда даромади катта бўлган жамоалар ўнталигида "Пари Сен-Жермен" (480,8 млн евро ), "Бавария" (474), "Манчестер Сити" (463,5), "Арсенал" (435,5), "Челси" (420), "Ливерпуль" (391,8) ва "Ювентус" (323,9) каби жамоалар қайд этилган.

Иккинчи ўнталикдаги жамоаларнинг тўрттаси Англия премьер-лигаси вакилларидир: "Тоттенҳэм" (257,5 млн; 12 ўрин), "Ньюкасл" (169,3; 17), "Эвертон" (165,1; 18) ва "Вест Ҳэм" (160,9; 20).

Deloitte таҳлилчиларининг фикрича бу рўйхатда Англия вакиллари кўпчиликни ташкил қилиши (20тадан тўққизтаси АПЛ жамоаси) бу лига жамолари иштирокидаги ўйинларнинг трансляциясига бутун дунё бўйлаб талабнинг юқорилиги билан боғлиқдир. АПЛнинг Sky ва BT Sport телеканаллари билан ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқи бўйича шартномаси 7 млрд евродан ортиққа тузилган.



Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar